Postlar filtri


☀️ Буржлар тонгда:

6.00. Биринчи бўлиб, Паризод уйғонади. Дарҳол ҳаммомни тозалашга тушади ва душ қабул қилади. Тишларини яхшилаб ювиб, тиш чўткасини микроб ўтказмайдиган идишда янада эҳтиёткорлик билан яшириб қўяди.
6.15. Тоғэчкиси уйғонади. Ўрнидан туриб, биринчи бўлиб, ишдан хабар бор ёки йўқлигини билиш учун телефонини текширади. Керакли ишларни тезда бажаради ва иситгични ўчириб қўяди — сув ва электр энергиясини тежайди.
6.20. Қовға ўрнидан туради ва дарҳол эрталабки югуриш учун кетади. Ва анча кечроқ уйғонади.
6.30. Арслон ва Тарози ўртасидаги ойнага эгалик қилиш учун кураш кучаяди ва натижада ҳамма уйғониб кетади.
6.40. Бошқалар ошхонага кирмасликка ҳаракат қилишади, чунки у ерда Бузоқ бор. Ҳа. Ён томонида шоколад. Бошқа томонида шўрва.
6.45. Ўқотар ниҳоят уйғонди.
7.00. Саратон барча учун сендвичлар тайёрлашни бошлади, Паризод ўзи учун мева сиқиб, табиий шарбат тайёрлади, қолганлари эса музлатгич атрофида бирин-кетин тўпланишди. Бузоқ тинмай овқат емоқда. Эшик очилди — Тоғэчкиси кетди.
7.05. Эгизаклар барча ижтимоий тармоқлар, электрон почта хабарлари ва бошқа хабарларни текшириб бўлгач, ётоқдан тура бошлади.
7.10. Қўй уйғонди. Секундомерга қўлини узатди ва ёқиб қўйди.
7.11. Бенуқсон кийинган, ювинган, тозаланган ва соқолини олган Қўй коридорда пайдо бўлди ва секундомерни ўчирди.
7.15. Бузоқ ниҳоят овқатланишни тугатди. Ва нимадир етишмаётганини ҳис қилди. Шоколад омборини қидира бошлади. Қовға югуришдан қайтиб келиб ҳаммомга кирди ва у ердан қаттиқ қичқириқ овози келди — Тоғэчкиси кетишдан олдин яна иситгични ўчириб қўйган экан!
7.20. Йўлакдаги ойнада яна уруш! Яна Арслон ва Тарози ойна олдида сиғишмаяпти. Ўқотар уларни итариб юборишга ҳаракат қилмоқда.
7.30. Паризод яна бир бор ҳамма нарса жойида эканлигини текширди. У бу ишни ўнинчи марта қилиши, аммо шунда ҳам шубҳалар бартараф этилмади. Саратон ҳам худди шу ишни қилди.
7.40. Ҳамма кетди, эшиклар ёпилди.
7.45. Эгизаклар унутиб қолдирилган телефон учун қайтиб келишди.
7.50. Эгизаклар унутиб қолдирилган ҳамён учун қайтиб келишди.
7.55. Эгизаклар унутиб қолдирилган иш ҳужжатлари учун қайтиб келишди.
8.00. Балиқлар эндигина уйғониш жараёнида. Соатларига қарашди: "минг ланъат!" ва уйқуга кетишди. Барибир аллақачон кеч, эшиклар ёпиқ, калитни эса бир неча ҳафтадан бери топа олмаяпти.




dan repost
"le diable prêche la moralité"


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Мен сентябрьдан февральгача янги йил қўшиқларини эшитадиган ва бир вақтнинг ўзида ўнта ишни бошлаб, биттасини ҳам охиригача етказмайдиган қизман.


dan repost
сувдаги маълум бир хотира сақланиши натижасида пайдо бўладиган нақш :


dan repost
сув ўзида атрофда содир бўлиб келган ва келаётган ҳодисаларни ҳали олимлар кашф қила олмаган йўл билан сақлаб қола олади.

ғалати эшитилиши мумкин, лекин бу афсона ёки қандайдир мифологияга асосланган назария эмас. сув ўз ички молекуляр тузилишига, структурасига эгадир ҳамда инсоннинг маълум бир ҳиссиётларининг таъсирида у ўз тузилишини ўзига хос тарзда ўзгартира олади. масалан, сув бор хонада бетховеннинг ёқимли куйи жонланса, унда сув ўзида муз кристалларининг нусхасини яратади. албатта сиз уни масхус ускуналар орқали кўра оласиз. ёки бошқа ижобий таъсирларга учраса ҳам шундай шаклни ўзида пайдо қилиши мумкин, мисол учун меҳр, муҳаббат, севги каби ҳис-туйғулар. сув ўзида фақатгина "ижобий таъсирлар" ёрдамида шакллар яратмайди, балки салбий туйғулар ҳам таъсир қилиши мумкин. фарқли ўлароқ, сувда ижобий туйғулар натижасида "гўзал" муз кристал шакли, салбий туйгулар (ғазаб, ҳасад, ёлғон ва бошқалар) натижасида эса "хунук ва тушунарсиз" муз кристал шакли пайдо бўлади.

олимлар тажрибаси :

сув томчилари махсус ускуналар орқали ниҳоятда катталаштириб ўрганилганда, олимлар ҳар бир томчида бир-биридан фарқ қиладиган нақшлар борлигини кўришга муваффақ бўлишди. ваҳоланки, ҳар бир сув томчиси бир жойдан, бир сув ҳавзасидан олинган.

иккинчи тажриба :

гул ҳовузга қўйилган ва маълум вақтдан сўнг, ўша ҳовуздаги сув томчилари ўрганилган. натижада, ҳар бир томчида бир-бирига ўхшаш чиройли нақшлар бор эди. ҳудди ўша ҳовузга кейин бошқа турдаги гул қўйилди. яна сув томчилари олиб ўрганилганда, бутунлай бошқача нақш кўринган. яъни ҳар бир сув томчисида ўша гул ҳақидаги маълумотлар кодланган.

ушбу тажрибалар сувда хотира ва маълумотлар борлигини тасдиқлайди. сув ҳаракатланар экан, у ўтган барча жойлар ҳақидаги маълумотларни ўзида сақлайди, бу эса ана шу сувни ичадиган одамларни кўплаб турли хил жойлар ва сув бўйида бўлган маълумот манбалари билан боғлаши мумкин.

сувнинг молекуляр тузилиши, кристаллар ҳар қандай ташқи таъсирлар билан осонгина ўзгариши мумкин. яна шундай факт ҳам бор, агар таъсир сув тузилишини ўзгартириш учун етарли кучли бўлмаса, 30-40 минутдан кейин сувдаги молекулалар яна асл ҳолатига қайтади.


dan repost
сувда хотира бўлиши олимлар томонидан тасдиқланган.






"Характерим оғир", дема, агар дўстларинг сони биттадан ортиқ бўлса.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌹 Дунё яратилган экан, илк гуноҳни Момо Ҳаво қилган ва Жаннатдан қувилганлар. Момо Ҳавони гуноҳга ундаган ҳам илк аёл ҳисобланган Лилит исмли Иблис бўлган. Шундай экан, аёл бор — гуноҳлар тугамайди. Гўё, аёлда кириб бўлмас жойларга "калит" бор, бу шундай куч-ки, у инсонни ақлдан оздира олади, "соғлом" фикрлашига ҳалал беради, гуноҳга чорлайди. Аёл дунёни билинмаган тарзда бошқаради. Ҳар бир эркак — қалбини забт этган аёлнинг кўнглига қарам, истакларига хушёрдир. Аммо, шундай аёллар ҳам бор, уларнинг Қалби ўта махфий ва ёпиқ, бундай ҳолларда эркаклар учун ҳокимиятни тўнтариш осонроқ.

🕯️


"кечаси чиқайлик, ҳозир кўча ёняпти", деган гапни соғиндим.


Нега бу постимда реакция кам? Мани хафа қилдилар. Бу каби постларни қайси каналда кўрасизлар бошқа? Ман буларни биламан, манга умуман керак эмас, қайта ёд олиш. Сизлар учун булар. Секин-аста аурани очиб беришга ҳаракат қиляпман, агар вақтим бўлса бундан ҳам қизиқ мавзуларни ёзаман. Лекин силар мани меҳнатимни оддий баҳолашни ҳам хоҳламайсилар. Раҳмат.


Бу бўйича мисол керакми? Масалан Монро ёки Моника мисолида?


🤩 Бундан ташқари, ташқи кўриниш орқали инсон ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишимиз мумкин.

🤩"Бизнинг қандай кийинишимиз — эстетик ақлимизнинг натижасидир."


🔵 Ушбу расмдаги аурага эътибор берсангиз — нафислик ва яширин жозиба уйғунлашиб кетган. Худди денгизнинг улканг кенглиги ва сирли чуқурлиги сингари. Руҳий етакчи ва ақлан теран инсонлар.


🤩 Юқоридаги 4 расмда ўзига хос аура тасвирланган. Бири оловдек ёрқин ва эҳтиросли бўлса, бошқаси ҳашамат ва шуҳратпарастликни ўзида акс эттирган.


🤩 Олинган.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.