ЎЗБЕКИСТОНДА ИНФЛЯЦИЯ:
ТРЕНДЛАР ВА ИҚТИСОДИЙ ОМИЛЛАР
Халқаро Валюта Жамғармасининг 2025 йил январ ойида эълон қилган тадқиқотига кўра, Марказий Осиё ва Кавказ (МОК) минтақасида инфляция даражасида сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда. Ушбу тадқиқот инфляция динамикаси ва маҳаллий прогноз моделини баҳолаш орқали пул-кредит сиёсатининг инфляцияни бошқаришдаги ролини таҳлил қилди.
Қуйида Ўзбекистонга оид хулосалар кўриб чиқилади.
Ташқи ва ички омиллар таҳлили
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инфляция ташқи ва ички омиллар таъсирида шаклланди. Жумладан, COVID-19 пандемияси даврида давлат томонидан кўрилган кенг кўламли рағбатлантириш чоралари ва Россия-Украина ўртасидаги зиддият натижасида юзага келган энергетика ва озиқ-овқат нархларининг ошиши инфляциянинг ўсишига сабаб бўлди.
Бироқ, 2023 йилдан бошлаб бу жараён секинлашиш тенденциясини кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда инфляция асосан ички омиллар билан шаклланади. Бошқа МОК давлатлари билан солиштирилганда, инфляциянинг шаклланиши асосан маҳаллий иқтисодий сиёсатга боғлиқ экани кузатилган. Жумладан, нархларнинг тартибга солиниши иқтисодиётда инфляцияни босиб туришга ёрдам берган.
Батафсил 👇 https://www.imf.org/-/media/Files/Publications/WP/2025/English/wpiea2025003-print-pdf.ashx
Давоми кейинги хабарда