Tunchiroq dan repost
«Мусулмон, тўлқинлар олдида судралиш ва инсоният карвонининг ортида дум бўлиш учун яратилмаган. Маданиятга ва оламга йўл кўрсатиш учун дунёга келган. Инсонга йўл кўрсатадиган ва башариятга куч берадиган удир. Чунки у буюк даъво (Ислом)нинг инсонидир. Ва ҳақиқий илмнинг соҳибидир. Дунёнинг оқими ва ҳаракатларига масъулдир. Бошқаларга тақлид қилиш ва бошлақарнинг изидан кетиш унга ярашмайди. Унинг вазифаси йўл кўрсатиш, қўмондонлик қилиш, лидер бўлиш, яхшиликни амр қилиш ва ёмонликдан қайтаришдир. Агар замон бутунлай ёмонлашиб, жамият исён туйғулари билан тўлиб-тошар ва йўлдан чиқадиган бўлса, мусулмоннинг вазифаси қуролларини ташлаб замонга таслим бўлиш, яъни замонга эргашиш эмасдир. Бундай ҳолатда мусулмоннинг вазифаси, Аллоҳнинг ҳукми намоён бўлгунга қадар ёмонликларга бўш келмай мужодала қилишдир. Ҳақиқий мусулмон Аллоҳнинг устун қазоси ва ўзгармайдиган қадаридир.»
Доктор Муҳаммад Иқбол
Доктор Муҳаммад Иқбол