Mustahkam oilaviy munosabatlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўз фикр-мулоҳазаларингизни суҳбат гуруҳига ёзишингиз мумкин. Раббимизнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин!
👉 https://t.me/Mustahkam_Oilaviy_Munosabatlar_c

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙

Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟢Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Бола камбағал оилада вояга етгани оз бўлгандай, мактабда ҳам уни камситишар эди. Иккинчи синфда чапақайликни қўй, - деб бақирган ўқитувчидан бошлаймиз. Ҳозир мактабларда болани дарсдан кейин олиб қолиб, ўқитишлар деярли кузатилмайди, аммо ўша пайтларда дўстлари сайр қилиб, футбол, баскетбол ўйнаб юрганларида, ҳафтада икки марта, дарсдан кейин ўқитувчи уни ўнг қўл билан ёздириш учун олиб қоларди. У Джошга турли хил топшириқлар берарди, “Ўнг қўлинг билан ёз” деб бақирарди. У чап қўлини ишлата бошлаганда, ўқитувчи уни оғир таёқ билан урарди. Натижада Джош дудуқланадиган бўлиб қолди. Ҳар сафар чарчаган, саросимага тушган ва қўрққанида, у дудуқланадиган бўлди. Кунларнинг бирида ўқитувчиси Джошга: “президент Линкольннинг Геттисбергдаги сўзларини ёдла” деб ўрнидан турғазиб қўйди. Бироқ бола синфдошларининг олдида ҳеч нарса деёлмади. Ёдлаган сўзлари ҳаммаси эсидан чиқиб кетганди. Ўқитувчиси эса: “Айт! Ёдла! Ёдла!” деб такрорлайверди. Кўз ёшларини тия олмаган Джош синфдан югуриб чиқиб кетди. Ҳаётидаги бундай аянчли воқеалар – келажакда воиз бўлиб етишишига туртки бўлди. Муаммо мана шунда эди, ҳеч ким унга: “Бу бир синов. Бунинг барчаси сенинг кучли инсон бўлиб етилишинг учун содир бўляпти” деб айтмаган. Охир оқибат у: “Менинг чапақайлигим панд беряптими? Майли мени камситаверинглар. Мен шу ҳолимча қолишни истайман” деди.

Ўша пайтдан буён ўзимни истеъдодсиз, билимсиз, омадсиз деб ҳисоблаганман. Мичигандаги ўша бошланғич мактабда бизни грамматикага ўргатди, аммо мен ҳеч уддалай олмадим. Устозим ҳам, ота-онам ҳам ёрдам беролмади. Мен жуда саводсиз эдим. Мен баъзи бир норматив грамматикани фақат акам Жимдан ўргана олдим. У мендан атиги икки ёш катта эди, ақлли эди. Аммо у ҳар сафар университетдан келганида мени қўрқув қамрарди, чунки у келгач менинг саводимни ошириш учун нутқимни тўғрилашни бошларди. Жим бор жойда, мен оғиз очолмасдим. Чунки у мендан ақлли, истеъдодли, билимли йигит эди. Унинг олдида ўзимни ҳеч нарсага арзимас инсондек ҳис қилардим.

Балки сиз ҳам Джош Макдауэл каби ҳаётда кўп қийналгандирсиз?! Ўзингизни истеъдодсиз, билимсиз, савобсиз ҳисоблагандирсиз?! Дўстларингиз олдида уялиб, ўзингизни қўярга жой топа олмаган кунлар ҳам бўлгандир?!

Кўнглингиз чўкмасин! Доим ёдда тутинг:
Сиз севиб-севилишга лойиқсиз! Сиз муҳим ва истеъдоли инсонсиз! Ўзингиза Худонинг назари билан қарашни ўрганинг!


“Эй биродарларим, Худо сизларни даъват қилганда қандай одам эдингизлар, бир эсга олинг–чи! Инсоний нуқтаи назардан қараганда, орангизда доно, қудратли ёки олижаноблар кўп эмасди. Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. У қудратлиларни шарманда қилиш учун дунёдаги заиф ҳисобланганларни танлади. Дунёдаги эътиборли ҳисобланганлар арзимас бўлиб қолсин деб, Худо бу дунёдаги эътиборсиз ва камситилган, яъни аҳамиятсиз деб ҳисобланганларни танлади. Шундай қилиб, ҳеч бир инсон Худонинг олдида мақтана олмайди. Исо Масиҳ орқали Худо бизга янги ҳаёт ато этиб, У орқали доноликка эга бўлганимизни намоён қилди. Биз Масиҳнинг шарофати билан оқланиб, гуноҳдан халос бўлдик, Худонинг азиз халқи бўлдик. Шундай қилиб, Муқаддас битикларда ўргатилгандай, ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин”. Омин.

🟢Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Сиздаги қобилиятларнинг ривожланишида ота-онангизнинг роли катта.

Аста-секин "той-той" босишни ўрганган лаҳзаларингизни бир эслангчи. Ота-онангизнинг ёрдами билан сиз биринчи бор қадам қўйган пайтларни эсланг. Қулаб тушишингизга қарамасдан, уларнинг далда берувчи сўзларини эшитиб, ўрнингиздан турдингиз.

Ниҳоят бирин-кетин муваффақиятли қадамларни ташладингиз ва кейин яна йиқилдингиз. Бу вақт ота-онангиз жилмайиб, қарс чалиб: “Яхши. Баракалла. Сен буни уддалаяпсан!” дегандир?! Тез орда сиз ҳеч кимнинг ёрдамисиз, мустақил юра бошладингиз. Қандай қилиб юриб кетганингизни билмайсизу, лекин ўшанда ўзингизга нисбатан ишонч пайдо бўлган.

Энди, боласини қадам ташлашга ўргатишни истамайдиган ота-оналар ҳақда фикрингиз қандай? Боласи энди-энди ўрнидан туришга талпинади, отаси эса: “Талпиниб нима қиласан? Барибир юра олмайсан” каби сўзларни айтиб, болани мажбурлаб ўтқазиб қўяди. Бола қадам ташлаш учун талпинса, ҳаракат қилсаю отаси унга қаршилик қилса?! Бу қандай қаттиққўллик?! Ақлбовар қилмайди. Аммо кўпчилигимиз мана шундай қаттиққўллик кўриб, вояга етдик.

Ғайрат спорт ўйинларида фаол иштирок эта олмасди, аммо у футбол ўйнашни яхши кўрарди. 9 ёшида у отасидан сўради: “Дада, мени маҳаллий футболга олиб боринг, илтимос. У ерда болаларни Кичик Лига учун танлаб олишаётган экан”. Бола отаси рози бўлмагунча илтимос қилаверди. У болалар жамоасига қўшилиш имкони борлигидан хурсанд эди, сакраганча тўпни оширишни ўрганишга кетди. Аммо саралаш босқичлари хали тугамай туриб, отаси: “Қани, Ғайрат, уйга қайтайлик. Сендан футболчи чиқмайди”, деди. Ғайрат шу пайтгача “Менда қобилият бор. Машқ қилсам, албатта яхши ўйинчи бўламан” деб ўйлаб юрарди. Отасининг сўзидан кейин бунга шубҳалана бошлади. “Менинг ҳам қўлимдан келади” деган фикрга, аминликка эга бўлиши учун бироз вақт керак эди. Ҳатто ҳозир ҳам ўз кучига тўлиқ ишона олмайди. Кўряпсизми? Отасининг бир оғиз сўзи... “Сендан футболчи чиқмайди” деган сўз боланинг қалбини яралаб, психикасига салбий таъсир кўрсатди.

Болалигимизда биз “Мен бирор бир истеъдодни, қобилиятни ривожлантира оламанми?” – деган савол устида фикр юритамиз. Ривожлантира оламан!-деган аминликка эга бўлсангиз, Худо сизга инъом, қобилият бергани ҳақдаги ҳақиқатни қабул қилишингиз керак бўлади. Ўшанда ўзингиздаги қобилияту инъомни аъло даражада ривожлантира оласиз. Агар ўзингизни қобилиятсиз, деб ҳисобласангиз, лекин қандайдир бир инъомга эга бўлишни истасангиз, унда тингланг: – Худо сизга Муқаддас Руҳини беришни истайди. Худо У билан бир бўлишингиз учун сизга Ўз севгисини кўрсатди (Юх 17:21-23 оятлар асосида). Шунингдек У сизга истеъдоду, қобилиятлар беришни хоҳлайди. Тушунинг, сиз якка шахссиз, сиз мард, жасур бўлиб, ўз инъому қобилиятларингиз орқали одамлар учун фойдали ишлар қила оласиз. Бунинг учун Худо сизга куч беради. Худо сизни севги билан яратди. Шунинг учун сиз севиб-севилишга лойиқсиз! Сиз Худо учун муҳим ва қадрлисиз! Сизда қобилиятлару инъомлар мавжуд. Агар буларни ривожлантириш учун ҳаракат қилсангиз, ўзингизни қандай бўлсангиз шундайлигингизча қабул қилиш осонроқ бўлади. Аммо ўзингизниқандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қила олмасангиз, демак сизга кўп йиллик аччиқ тажрибалар тўсқинлик қиляпти. Лекин барибир қўлингиздан келишига ва муваффақиятга эришишингизга ишонинг! Мана мен... тирик мисолман. Тирик ўрнакман!

ИНСОН ЎЗИНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛА ОЛАДИ? “Никоҳдаги бахтнинг 10 рецепти” номли китоб муаллифи Джош Макдауэл ота-онасининг уйида ҳаёти жуда оғир кечгани ҳақида айтган эди, ўтган дастурларимизнинг бирида бу ҳақда ўқиб берган эдик.

“Сиз севиб-севилишга лойиқсиз, сиз муҳим ҳамда истеъдодли инсонсиз!” Бунга ишониш Макдауэл учун қийин эди. Макдауэл ушбу саволларни ўзига қўярди: “Оила қурганимдан кейин эр-хотин ўртасида уйғунлик бўлармикин? Биз бир-биримизни севиб, тушуниб яшай олармикинмиз?” лекин Худонинг раҳм-шафқати туфайли жаноб Макдауэл қатъиятли инсонга айланди. Хотинини ва яқин инсонларини ўзини севгандай севишни ўрганди, шу билан бирга ўзини қандай бўлса шундайлигича қабул қила олди. Албатта, у муваффақиятга етиши учун узоқ вақт керак бўлди.


Hayot Nafasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиз Хэллоуин байрамига қандай қарайсиз?


🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙

Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟢Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Шундай қилиб, эътиборли бўлиш – тинглашнинг муҳим қисми ҳисобланар экан. Эътибор, диққат билан тинглаган инсон суҳбатдошининг сўзларини қулоғи билан эшитса ҳам, юраги билан тинглайди. Баъзида сукут сақлаш ҳам – яхши реакция ҳисобланади. Ҳаммаси ўз вақтида ва ўз меъёри билан бўлгани яхши. Сулаймон пайғамбар айтгандек, “Ҳар нарсанинг ўз вақти бор”.

Эрининг бефарқлигидан ранжиган аёл: “Агар эшитаётган бўлсангиз, жавоб беринг. Жим турманг. Жавобингиз қандай бўлишидан қатъий назар, айтинг. Мени эшитаётганингизни билишни истайман” деб бақирди. Кимдир бизни диққат билан тинглашини ва мос равишда жавоб беришини хоҳлаймиз.

Турмуш ўртоғингиз сизга гапираётган гапларини сиз эшитаётганингизни билишни истайди. Уни диққат билан эшитаётганингизни қандай билдира оласиз? Бу борада бир неча маслаҳатлар бериб ўтамиз:
*жисмоний йўл билан жавоб беринг. Суҳбатдошингиз томонга бурилинг. Бошингизни озгина эгиб, жавоб сифатида қимирлатиб қўйинг. Кўзларига қаранг. Бундай хатти-ҳаракатларингиз орқали сиз эътибор бериб, диққат билан тинглаётганингизни кўрсата оласиз.

Суҳбатдошингизга саволлар беринг. Қўшимча маълумот олиш учун ёки масалага ойдинлик киритиш учун қуйидагича саволлар беришингиз мумкин: “Сиз нима деб ўйлайсиз?”, “Бу билан нима демоқчисиз?” ёки “Нима учун буни муҳим деб ҳисоблайсиз?” Саволлар қўйиш орқали сиз “Давом этинг. Қизиқ бўляпти”, дегандай бўласиз.

“У билан учрашишни орзиқиб кутаётганга ўхшайсизку” ёки “Оҳ, бошингиздан нималар ўтмабди? Сизга жуда қийин бўлган экан” каби сўзлар билан ўз фикрингизни ифодалай оласиз.

Суҳбатдошингизга саволлар бериш ёки унинг саволларига жавоб бериш орқали сиз очиқ суҳбатга эришасиз.

Суҳбатдошингиз суҳбатини давом эттираётганда, сиз жим турганингиз мақул. Суҳбатдошингизнинг сўзини бўлиб, унинг гапини ўзингиз давом эттиришга, охирига етказишга ҳаракат қилмаганингиз мақул. Масалан, бу мен учун жуда қийин. Мен доим ўзимга: “Гапирма. гапирма” деб эслатиб туришимга тўғри келади. Шунингдек, узоқ сукут сақланиб қолмаслиги учун, суҳбат орасидаги тўхталишларни ўз сўзларингиз билан тўлдиришга шошилманг, севган инсонингизни сизга айтмоқчи бўлган муҳим гапидан тўхтатиб қўйишингиз мумкин.

‼️ Ҳар бирингиз ўз севган инсонингиз учун яхши тингловчи бўлинг! Суҳбатдошингизни диққат билан тинглаш орқали – унинг қалбидаги орзу, умидлари, азоблари ҳақида, фикридаги режалари ҳақида билиб оласиз. Ички дунёси билан танишиб чиқасиз. Қўлингиздан келган ёрдамни бериш орқали –чинакам севувчи инсон эканлигингизни исботлашга имкон яратасиз. Ўшанда у ўзини ёлғиз ҳис қилмайди. Мос равишда орангиздаги муносабат ҳам яхшироқ бўла бошлайди ва мустаҳкамланади. Раббимиз сизларга ёр бўлсин!

💜 Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Эшитиш ва тинглаш – иккиси икки хил маънони англатади

Суҳбатдошингизни тинглаб ўтирсангизу, аммо сўзларига эътибор бермасангиз, нима деётганини тушунмасангиз, уни гўё писанд қилмаётгандек бўласиз. Хотинимнинг сўзларига эътибор бермаганим учун, у ўзини аҳамиятсиз, камситилган инсондек ҳис қилди. Суҳбатдошингизни иштиёқ билан, диққат билан тинглаб ўрганинг. Ўшанда суҳбатдошингиз ўзини камситилгандек ҳис қилмайди ва ўзини сиз учун муҳим инсон эканлигини тушунади.

❣️ Иззат-ҳурмат – тинглай олишдан бошланади.

Тинглаш – сиз бефарқ эмаслигингизни, тингловчининг фикрларини қадрлашингизни кўрсатишнинг энг яхши усулларидан биридир. Катта кафедраларда устозлик қилиб келган бир биродаримиз “Тингланг ва сизни ҳам тингласинлар!” номли китоб ёзган. Китоб 30 йил олдин ёзилган бўлса ҳам, китобдаги кўплаб мавзулар бугунги кунда ҳам долзарбдир. Китобдаги асосий мавзу: “Сиз қандай тинглайсиз? Сизни қандай тинглашади?” деб аталади. Устоз одамлардаги “Мени тингласин” деган истакни одамнинг шахсий аҳлоқи билан боғлиқ, - деб тушунтиради:
*Агар сиз мени эшита олсангиз, мен ҳам сизни эшитишга тайёрман.
*Агар мени диққат билан тингламасангиз, демак ҳикоям сиз учун қизиқ эмас.
*Агар дунёқарашим ва фикрларим сиз учун қизиқ бўлса, демак ўзингиз учун фойдали нарса ола оласиз.
*Агар фикримга қўшилмасангиз ёки тўғри баҳоламасангиз, унда сизга айтадиган гапим йўқ.
*“Ундай десам ёки бундай десам, мен ҳақда ёмон фикрга борармикан?” деб хавотирга тушсам, мен сиздан кўп сўзларни яшираман, айтмайман.

Шунинг учун, шунчаки эшитишдан – диққат билан тинглашга ўтинг! “Йўқ, йўқ, мен сизни тинглаяпман” деган жавобни олиш учун “Сиз мени тингламаяпсиз” деб айтганмисиз? Ҳақиқатан, эшитиш – бошқа, тинглаш- бошқа. Дейлик, сиз бирор нарсани эшитишни хоҳлаяпсиз, бирор маълумот олишни хоҳлаяпсиз. Масалан, футбол ўйинининг ярмиси ўтиб кетгач, телевизорни ёқиб, болаларга: “Тинчланинг, болалар. Мен ўйинда ким ютганини билмоқчиман”, дегандай...Сиз маълумот излаяпсиз. Кўряпсизми? Тинглаш – умуман бошқа ҳаракатдир. Тинглаш – бу сизга бирон бир нарсани айтаётган одамга эътибор беришни англатади. Тинглаш – бу суҳтабдошингизнинг сўзларига беэътибор бўлмасликдир. Эшитиш – бошқа одамнинг ҳиссиётларини тушунишга ҳаракат қилишдир. “Тинглаш” кўпроқ сизга қаратилган, “Эшитиш” эса бошқа нарсаларга йўналтирилган бўлади.

Тинглаш ҳам ҳар хил даражали бўлади. Устоз, воиз ўз фикрини давом эттириб, тинглашнинг ҳар хил даражасини одамга эътибор қаратиш билан қиёслайди, боғлайди. Масалан, сиз қўшимча маълумот олиш учун, яъни ўз манфаатингиз учун суҳбатдошингизни диққат билан тинглашингиз мумкин. Ёки суҳбатдошингиз ўз кечинмалари, қийинчиликлари ҳақида айтаётган бўлса, ҳамдардлик билан, унга раҳмингиз келиб тинглашингиз мумкин.

Ёки суҳбатдошингиз иккингизга яхши таниш бўлган бирор бир одамни ғийбат қилсаю, сиз эса индамасдан унинг ғийбатини тинглаб ўтираверсангиз, суҳбатдошингиз қилаётган ишини тўғри деб ўйлашига туртки берган бўласиз. Бу ерда эса ҳеч қандай ҳамдардлик йўқ.

Ёки сиз ўша одамдан қарз бўлганингиз учун индамасдан унинг ташвишлари ҳақидаги суҳбатини тинглашингиз мумкин. Аслида эса у инсон ҳақида қайғурмайсиз.

‼️ Беэътибор, бефарқ бўлмаслик – бу тинглашга тайёр эканимизни билдиради. Тўлиқ тингламаслик ҳам бефарқлик ҳисобланади. Бефарқ бўлмаслик, яъни эътиборли бўлиш – бу шунчаки қулоқ солиб ўтириш ҳам эмас.

Ёки биринчи ёрдам кўрсатиш воситаси тайёр турган ҳамшира каби иш тутишингиз мумкин. Суҳбатдошингизга саволлар бериб, жавобини тинглаб, қайта-қайта такрорлаб, уни тушунаётганингизни, қўллаб-қувватлашингизни айтишингиз мумкин. Ҳақиқий тингловчи ғамхўр бўла олади.

❤️Ҳақиқий тингловчи – айтилган сўзларга эътибор беради, самимий ният билдиради, суҳбатдоши тушкун кайфиятдалигини айтса, унга ғамхўр бўла олади. Ҳақиқий тингловчи – ўзгаларни ўзи каби севиб, қабул қилади, қўлидан келганча ёрдам қилади. Суҳбатдошининг ҳолатига нисбатан эътиборсиз, бефарқ бўлмайди. Доимо вақтини ажратиб, тинглашга тайёр туради.


🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙

Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟢Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Позитив, ижобий фикрларга эга бўлиш – бу ўзаро муносабатдаги муҳим афзаллик ҳисобланади. Негатив, салбий фикрлар муносабатни мураккаблаштириб юбориши мумкин, табиийки эр-хотин ҳам бир-бирларининг олдиларида очиқ, эркин бўла олмайдилар. Китоб муаллифи шундай дейди: “Теннесси Университетида 3 кунлик семинар ўтказилди. Маъруза пайтида мен бир неча талабалар билан, масиҳий ёшлар етакчилари билан йиғилишда қатнашдим. Бир ёш аёлнинг ғамгин, тушкун кайфиятда ўтирганини кўрдим. Маъруза давомида унга ҳам сўз берилди. У ҳам ўз фикрларини билдирди:.

“Мен энди ҳеч қандай варақалар тарқатмайман. Ҳамма йиғилишларимиз ҳақида, биз юритаётган фаолият ҳақида салбий фикр билдирмоқда. Бугун фақат негатив, салбий фикрлар билдирилган хатлар олдим””.

Мен дарҳол савол бердим:
-Бугун неча одам хат йўллади? 25?
Йўқ.
10 тами?
Йўқ.
Ёки 5 тами?
У яна ЙЎҚ деб жавоб берди.
Шундай қилиб, у тарқатган икки-уч юз варақаларга фақат икки кишигина негатив, салбий фикр билдирганини билдим. Шунчаки бу аёл вазиятни қора рангда кўраётганлиги аниқланди. Кўплаб одамлар 10 та ижобий ва 1 та салбий фикрлар билдирилган хат олса, салбий фикрларга кўпроқ эътибор қаратишга мойил бўлар экан. Бундан чиқди, агар одам 90% мақтов сўзларини эшитиб хурсанд бўлса,10% танқид сўзларини эшитгач бу хурсандчилигини йўқотар экан-да.

Сиз ўзингизни ижобий коммуникаторман деб айта оласизми? Агар сизнинг Худо олдидаги юриш-туришингиз тўғри бўлса, одамлар сиз билан мулоқот қилишга интилади. Муқаддас Китобда бундай ёзилган: “Энди эса, эй биродарларим, фикр–зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар.”

Севган инсонингизни, яқинларингизни рағбатлантиринг. Дотти менга шундай дерди: “Менга гул беришни бутунлай тўхтатдингиз. Сиздан гулдаста олганимда жуда хурсанд бўлар эдим”.

Яқин инсонингизга самимий миннатдорчилик билдириш ва унинг кайфиятини кўтариш орангиздаги муносабатни мустаҳкамлашда ёрдам беради.

Биз таклиф қилаётган услублардан фойдалансангиз, аминманки, оилавий муносабатларингиз мустаҳкамланади, сизлар ҳиссий жиҳатдан аввалгидан ҳам яқинроқ бўла бошлайсиз.
Павлуснинг ажойиб сўзлари бор: “Биз инсон бўлиб, бу дунёда яшасак ҳам, башарий куч билан жанг қилмаймиз. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз башарий манфаат учун эмас, балки илоҳий манфаат учун ишлатилади. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир. Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга биз барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз. Шундай қилиб, ўзларингиз ҳам тўла бўйсунганингиздан кейин, биз биргаликда ҳар хил итоатсизликни жазолашга тайёр бўламиз”.

🚀 🎬 📷 🎨
Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Эр-хотин орасидаги муносабатларни яхшилаш учун керакли 🔤🔤 та қоида

Ўзаро муносабатларингизда ушбу 10 та қоидадан фойдаланинг, шунда орангиздаги муносабат яна-да мустаҳкамланганига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

🔤Ўзаро муносабатни яхшилашга интилинг.
🔤Муросага келишни ўрганинг.
🔤 Тушунишга ҳаракат қилинг.
🔤 Турмуш ўртоғингизнинг қадр-қимматини оширинг.
🔤 Суҳбатдошингизни қўллаб-қувватланг, позитив одам бўлинг.
🔤Суҳбатдошингизнинг сирини сақлашни ўрганинг.
🔤Гапириш учун қулай вақтни кутинг.
🔤Фикрларингиз ва ҳис-туйғуларингиз ҳақида айтишдан тортинманг ва жонкуяр бўлинг.
🔤Суҳбатдошингиз сизнинг фикрингизни ўқий олади, - деб ўйламанг.
🔤🔤Ростгўй бўлинг.

Учинчи қоида ҳақида тўхталсак: тушунишга ҳаракат қилинг.

Баъзида яқин инсонингиз сизга айтмоқчи бўлган сўзларини тўлиқ етказиб беролмайди. У айтмоқчи бўлган гаплар билан сиз ундан эшитган сўзлар икки хил бўлиши мумкин. Мана шундай вазиятда сиз суҳбатдошингизни тушунишга ҳаракат қилишингиз керак.

Аввало нимага эришишни истайсиз? Суҳбатдошингиз сизни тушунишини истайсизми ёки сиз уни тушунишни хоҳлайсизми? Сиз суҳбатдошингизнинг сўзларини охиригача тингламай, суҳбатни бўлишга ва ўз фикрларингизни устун қўйиб, айтишга шошиласизми? Сиз баъзан севган инсонингизнинг сўзларига эътибор бермасдан, шошилинч хулоса чиқарасизми? Агар шундай бўлса, сиз ёлғиз эмассиз! Бу муаммо фақат сиздагина эмас. Мен ҳам кўпинча ўзимни шундай тутаман. Баъзан суҳбатдошимнинг гапларини эшитсам ҳам, менга нима демоқчилигини тушунмайман.

Тинглашга ва тушунишга ҳаракат қилиш дегани – вазиятга ўша инсоннинг кўзи билан қарашни ўрганиш демакдир. Бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муносабатда бўлинг. Худди шу тарзда, кимдир бизни эшитишини истасак, биз ҳам яхши тинглашни, тушунишни ўрганишимиз керак.

4-қоидага ўтсак:
Турмуш ўртоғингизнинг қадр-қимматини оширинг.

Бу дегани – суҳбатдошингизнинг ҳар бир гапига рози бўлинг, ҳар бир гапини мақулланг, дегани эмас, меъёрида унинг позициясини, дунёқарашларини ҳурмат қилган ҳолда, уни обрўсини кўтариш ниятида мақтаб қўя оласиз. Агар чиндан суҳбатдошингизнинг фикрлари сизга мақул бўлса, фикрига қўшилишингизни айтишингиз мумкин ёки бошингизни силкиш орқали кўрсатишингиз мумкин.

Мен кўрган жуфтликлар орасида ўз фикрларини устун қўйиб, суҳбатдошини камситадиганлари ҳам учраган. Бундай жуфтлик орасида ҳиссий яқинлик йўқлигини англаш мумкин. Сиз эрингиз ёки хотинингизни ҳурматга лойиқ инсон ҳисоблаб, қадр-қимматини оширишни истайсизми? Унда сиз бундай дейишингиз мумкин: “Сизни диққат билан тинглайман. Сиз бунга лойиқ инсонсиз.”, “Икки қулоғим сизда. Фикрларингиз мен учун муҳим”.

Доттининг сўзларига кўра, мен унинг ақл-заковати, доно эканлиги учун мақтаганимда, мен учун ўзининг қадрли инсон эканлигини ҳис қилар экан. Дотти шундай дер эди: “Джош ҳар доим менга тушунувчан, доно, фаросатли, ширинсухан аёл эканлигимни айтади. аввалига у шунчаки мени бахтли, хурсанд қилиш учун айтади, деб ўйлардим. Аммо вақт ўтиши билан Джош менинг фикрларим, орзуларим, ҳис-туйғуларим билан қизиқадиган бўлди. Маълум бир китоб, фильм, маърузаларга оид менинг фикримни ҳисобга оладиган бўлди. У доим: “Сен мен кўра олмайдиган нарсаларни кўрасан, зийраксан”, -деб мени мақтайди. Бундай суҳбатлар доим қизиқарли бўлади ва охир-оқибат бизда жуда кўп ўхшашликлар борлигига амин бўламан”.

Эрлар, хотинингизга назар солинг, шунингдек, унинг ўзига хос дунёқарашларига эътибор беринг. Унинг ақл-донолиги, зийраклиги сизда катта таассурот қолдиришини айтинг.

Аёллар, сиз ҳам ўз эрингизга назар солинг. Унга таянинг, тушунчалари, фикрлари билан қизиқинг. Эрингизнинг ёнингизда эканлиги сиз учун шараф эканлигини, буюк мукофот эканлигини айтинг. Бир-бирингизни мақтаб, обрўнгизни, қадр-қимматингизни кўтарадиган бўлсангиз, орангиздаги муносабат яна-да мустаҳкамланади.

5-қоидага ўтсак:
Суҳбатдошингизни қўллаб-қувватланг, позитив инсон бўлинг.


MANNA dan repost


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Оилани иерархияга ўхшатиш - нотўғридир. Кўп одамлар иерархик тузилмани никоҳ муносабатларига киритишга ҳаракат қилади, аммо чинакам севгининг – куч, рақобат учун кураш, бошчилик қилиш каби ҳолатлар билан ҳеч қандай умумийлиги, алоқаси йўқ. Чинакам севги – бу эр-хотин бир-бирларининг эҳтиёжларини қондириш учун интилишлари, ғамхўрлик қилишларидир!

Муқаддас Китобда шундай ёзилган: “Исо Масиҳни иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар. Эй хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинг. Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир”. Бир қарашда, Муқаддас Китоб ҳам иерархик тузилишни ўрнатганга ўхшаб кўринади, аммо бу оятнинг мазмуни бошқача манзарани очиб беради. Ҳаворий Павлус ҳам қандайдир иерархик тузилишни ўргатишга уринмади, аксинча бир-биримизга қандай муносабатда бўлишимиз кераклигини кўрсатиб берди. Павлуснинг сўзларига кўра, биз доимо Худо ҳақида фикрлаб, Раббимиздан ўрнак олиб, Раббимизга тақлид қилишимиз керак. Павлус шундай дейди: “Исо Масиҳни иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар”.

Каломда шундай ёзилган: “Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир.”

“Эй эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар”. Кўряпсизми, юқоридаги оятнинг иккиси бир-бири билан чамбарчас боғланган. Хотиннинг эрига итоат этиши, бўйсуниши ҳам севги ва ўзаро тушунувчанлик асосида амалга ошиши керак.

Исо бош (бошлиқ) сифатида. Биз Исо Масиҳни имонлилар Жамоатининг боши, - деб ҳисобласак ва Масиҳни ҳурмат қилганимиз учун бир-биримизга бўйсунсак, севги муносабатидаги устунлик нималигини яхши тушуниб оламиз. Эътиборингизга Муқаддас Китобдан бош (бошлиқ) ҳақида ҳикоя ўқиб бераман: “Исо уларга деди: “Бутпарастларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар. Эл бошлиқлари ўзларини олийҳиммат деб атайдилар. Сизлар эса бундай бўлманглар. Аксинча, орангизда ким катта бўлса, ўзини энг кичикдай тутсин. Ким бошлиқ бўлса, хизматкордай бўлсин. Хўш, ким катта? Дастурхон атрофида ўтирганми ёки унга хизмат қилаётганми? Дастурхон атрофида ўтирган эмасми?! Мен эса орангизда хизматкордайман”.

Бу воқеа асосида биз кўряпмизки, Раббимиз Исо – буюк Зот бўлишига қарамасдан, одамларга хизмат қилди, ёрдам берди. Шу тарзда намуна кўрсатди. Ўрнак бўлди. Шу каби, хотинларимиз ҳам Худонинг суратида, Худога ўхшаш қилиб яратилган ва бизга ёрдам бериб, хизмат қиладилар. Худонинг назарида хотинларнинг бундай ишлари – юқори баҳоланади. Шунингдек, биз ҳам Худонинг суратини ўзимизда олиб юрган эрлар, келинг, хотин киши заиф жинсдан эканлигини инобатга олган ҳолда уларни қадрлайлик. Ахир, Муқаддас Китобда шундай ёзилган: “Эй эрлар, сизлар ҳам, Эгамиз ҳақи–ҳурмати, хотинларингизга эътиборли бўлинглар, улар заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганлари учун уларни ҳурмат қилинглар. Акс ҳолда, ибодатларингиз ижобат бўлмайди”. Хотинларнинг биз учун қилаётган ишларини инобатга олиб, уларни севайлик. Мақтайлик. Эркак хотинини чинакам севишига тўсиқ бўладиган омилларни бартараф қилайлик. Ҳоҳ мағрурлик бўлсин, хоҳ нотўғри тушунчалар бўлсин, улардан халос бўлайлик. Ахир бундай одатлар –башарий табиат ишларига оидку. Биз эса, яна эслатиб ўтаман – Худога ўхшаш қилиб яратилганмиз. Шунинг учун келинг, Худодаги сифатларга эга бўлиб, эзгу мева (самара) келтирайлик.

Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Ажойиб турмуш ўртоқ, чинакам севувчи инсонга айланишингизга тўсқинлик қилувчи омиллар

Чинини айтсам, кимгадир ғамхўрлик қилиш, кимнидир ҳимоя қилиш – бу табиий равишда содир бўлавермайди. Ҳақиқат шундаки, биз табиий равишда ўзимизни сева оламиз, ўзимизни ҳимоя қила оламиз. Аммо кимнидир ўзимизни севгандек севиш – мушкул иш. Кимнидир ўзимизни севгандек сева олишимиз учун бизга нималардир тўсқинлик қилади. Бундай тўсиқлардан бири – такаббурлик, мағрурлик.

Мағрурлик шундай дейди: “Мен ўзимга нималар кераклигини сизнинг ёрдамингизсиз ҳам биламан. Мен ҳаммасини ўзим қила оламан”. Албатта, ҳеч биримиз буни очиқ-ойдин, тўғридан-тўғри айтмаймиз. Лекин ҳаётимизда муаммолар пайдо бўлганда, кимдандир ёрдам сўрагимиз келмайди. Бунинг ўрнига биз ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Биз эркаклар ўзимизни “Мачо” деб ўйлашга мойилмиз. Кўп ҳолларда кимдандир ёрдам сўрашни “заифлик” деб ҳисоблаймиз. Аммо бу нотўғри тушунчадир.

"Бош” ва “ёрдамчи”

Эркак оилада эркакнинг ролини тўлиқ тушунмасаю, аммо ўзини “мачо” деб ўйлашда давом этадиган бўлса, бундан нима наф бор? Биз кўплаб эркаклардан: “Мен оила бошиман. Мен қандай айтсам, шундай бўлади!” каби сўзларни эшитамиз. Ҳа, эркак – оиланинг бошидир. Кўпинча оилавий муаммоларни ҳал қилиш ва қийин қарорларни қабул қилиш эркакнинг зиммасига тушади. Муқаддас Китоб бўйича қарасак, эр – хотиннинг боши, эр хотинини севиши, хотин эса унга итоат этиши керак.

Аммо Муқаддас Китобни нотўғри талқин қилувчи эрлар мағрурлик, такаббурлик тузоғига тушиб қолиши мумкин. Шу билан бирга, агар эркак оилада хотиннинг ролини доим пасайтирса, натижада хотин ўзини оилада кераксиз узвдек ҳис қилиши мумкин. Муқаддас Китоб асосида қарайдиган бўлсак, эр –хотиннинг боши, хотин эса – эрининг ёрдамчиси бўлиши керак. Аммо эркак оила боши бўлгани боис, хотинининг фикрларини, орзу-истакларини бир четга суриб қўя олмайди. Хотин ҳам эрининг оила боши эканлигини, эрининг бўйнида катта жавобгарлик борлигини инобатга олиб, унга ёрдам бериб юбориши керак.

“Хотин – “ёрдамчи”, шунинг учун у иккинчи даражали шахсдир” - деган тушунча нотўғри. Қаранг, Каломда бундай ёзилган: “Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини, Эркагу аёл қилиб яратди уларни.” Аёл ҳам эркак каби, Худонинг суратида ва Унга ўхшаш қилиб яратилган.

Эркаклар ҳам, аёллар ҳам Худонинг суратида, Унга ўхшаш қилиб яратилганлар. Муқаддас Битикларда айтилганидек, Худо хотинни одамга ёрдамчи қилиб яратган. Баъзи инсонлар ёрдамчи сўзини нотўғри талқин қилар эканлар. Айрим одамлар ёрдамчи сифатида аёлнинг роли – эркакка хизматкор ёки қул бўлиш, деб тушунадилар. Бироқ, “ёрдамчи” деб таржима қилинган қадимги ибронийча ezer сўзи – аслида ғамхўрлик қилувчи, ҳимоя қилувчи, ёрдам берувчи деган маъноларни англатар экан. Ёқуб Худони назарда тутиб, бундай деган: “Отангнинг Худоси сенга мадад бергай”... Мусо ҳам бу сўзни қуйидагича қўлланган: “...Ота–боболаримнинг Худоси менга мадад берди”. Ҳатто Довуд ҳам бу сўзни бир неча марта қўлланган: “Жонимиз Эгамизга мунтазирдир, У бизнинг мададкоримиз, қалқонимиздир”. (бошқа таржимада: “Жонимиз Худовандга мунтазир, Ёрдамчимиз, қалқонимиз Ўзидир”)

Эски аҳд муаллифлари Худони биринчи навбатда ezer – ғамхўрлик қилувчи, ҳимоя қилувчи, ёрдам (маъдад) берувчи сифатида тасвирлашган. Ғамхўрлик қилиш, ҳимоя қилиш, ёрдам бериш эса – бу юқори даражадаги, муҳим роль ҳисобланади.

Ҳа, хотин – эркакка ёрдамчи бўлиш учун яратилди, шу билан бирга эркак каби хотин ҳам Худога ўхшаш қилиб яратилди. Шунинг учун хотиннинг ёрдамчи сифатидаги роли – бу қул бўлиш эмас. Худо, эркакка хотин керак бўлади, деб ишонди. “Эркак заиф бўлганлиги, тўлақонли бўлмаганлиги учун хотин яратилдими?” – деган савол қўйишингиз мумкин. Саволингиз ўринли. Одам заиф эмас эди, шунчаки унинг ёлғиз бўлгани яхши эмаслигини кўриб, Худо унга мос ёрдамчини яратди. Хотин эркакдан яратилгани боис, улар энди бир-бирларини тўлдиришлари керак эди. Иккиси алоҳида бир бутунни ташкил қилолмасди, улар бир тан, бир жон бўлганларидагина бир-бирларини тўлдириб, бир бутун бўлардилар.


🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙

Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


Худованд эркак кишини хотиннинг, оиланинг боши қилиб яратди. Унда оилада оиланинг боши, ота, меҳрибон эр ва хонадоннинг рухонийси бўлишдек вазифалар бор. Муқаддас Каломда оталарга: «Фарзандларингизни Раббимизнинг таълим тарбияси билан ўстиринглар”, деб буюрилган. Шунга кўра фарзандларнинг руҳий тарбияси учун оналар эмас асосан оталар жавобгардирлар.

Ҳаётда оталардан кўра кўпроқ оналар фарзандларининг руҳий тарбияси ҳақида қайғуради. Албатта оналар фарзандларига оталардан кўра кўпроқ вақт ажрата оладилар.

Оналар ҳам фарзанднинг руҳий тарбиясига жавобгар. Бироқ ота ўз мажбуриятини бутунлай хотинига ташлаб қўймаслиги зарур. Чунки у оиланинг рухонийси. Ота оилада Калом ўқиш вақтини бошқариши керак. Калом ўқиш вақтини бошқариш учун эса, билим ва кўникма зарур. Қуйида Калом ўқиш вақтида оталар нималарга эътибор қаратишлари кераклиги ҳақида маълумот берамиз.

Калом ўқиш вақтини оилангизнинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган вақтга белгиланг. Сиз бошида белгилаган вақт болаларнинг катта бўлишига ёки сизнинг иш жадвалингиз ўзгарганига қараб ўзгариб туриши мумкин. Аммо бир тайинли вақт бўлиши лозим. Оила аъзоларининг ҳаммасидан Калом ўқиш учун 30-40 минут ажратишлари талаб этилади.

Баъзи оилалар учун кечки овқатдан кейинги вақт Калом ўқиш учун қулай ҳисобланса, бошқалари учун эрталабки вақт маъқул ҳисобланади. Энг асосийси Калом ўқиш вақтида оила аъзоларининг ҳаммаси Худога қалбини очган ҳолда тўпланиши керак.

Калом ўқиш одатига қатъий ёндашинг. Баъзида бирор бир сабаб билан оиладагилар биргаликда Калом ўқий олмай қоладилар. Шундай бўлган тақдирда ҳам оила аъзолари билан келишган ҳолда ҳафтада ҳеч бўлмаганда беш марта Калом ўқиш вақтини ўтказиш лозим.

Калом ўқиш вақтини қолдирмаслик учун отадан ҳам онадан ҳам ҳамжиҳатлик талаб этилади.

Оилавий тарзда Калом ўқиш вақти белгилангандан сўнг, она кечки овқатни вақтида тайёрласин, токи Калом ўқиб бўлингач оила аъзолари бошқа режаларига ҳам улгурсинлар. Ота эса Калом ўқиш вақтига керакли бўлган нарсаларни тайёрласин. Балки овқат маҳалигача Каломдан ўқиладиган парчани олдиндан ўқиб олиши мумкин.

Болаларнинг ҳар сафар Калом ўқиш вақтига ўз вақтида ва доимий келишларини рағбатлантиринг. Калом ўқиш вақтига ўз вақтида келадиган фарзандни яхши гаплар билан мақтаб қўйиш лозим. Ундан ташқари ота Каломдан ўқиладиган ҳикоя ёки парчани шунчаки ўқиб кетмасдан, болаларнинг тушунишига ҳам эътибор берсин. Болалар Калом ўқиш вақтидан ўзлари учун бирор нарса олсинлар.

Манба

✈️Телеграм🌐Инстаграм@muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.