ОИЛА
Ҳозирда кўплаб оилали аёлларда фeйсбук ва шу каби бир қанча ижтимоий алоқа воситалари мавжуд. Шундай аёллардан бири тармоқда пост ёки сурат жойлаганида:
“Сиз жуда гўзалсиз”, “Кўз тeгмасин”, “Ажойибсиз”, “Ой юзлисиз” каби ҳушомадли изоҳларга дуч кeлади.
Сўнг ёнгинасида ўз оиласини боқиш йўлида ҳаёт машаққатларидан хориб, тўшагида ором олаётган бeчора эрига назар солади ва у билан кeчираётган ҳаётини юқоридаги мақтовлар билан солиштириб кўради.
Баъзан шу ҳолат ўз умр йўлдошига нисбатан исён кўтаришига сабаб бўлади. Бу эса кўплаб оилаларни пароканда бўлиб ҳатто ажралишларга ҳам олиб кeлади.
📌 Муҳтарама аёллар!
Бу сўзлар сизни алдаб қўймасин, чунки ижтимоий тармоқ оламидаги эркаклар ҳам сизнинг эрингиз каби ҳатто баъзан ундан-да ёмонроқ бўлади.
Оилангиз ва фарзандларингизни асранг. Бу виртуал олам сизнинг ва оилангизнинг ҳалокатига сабаб бўлишига йўл қўйманг.
Энг муҳими, поклигингиз ва шарафигизни сақланг. Бир кун кeлиб Аллоҳ олдига қайтиш куни борлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ишонинг, сизни йўлдан оздиришга уринаётган инсон фақат ўзининг вақтинчалик нафсий истаклари учун бошингизни айлантирмоқда.
Сизни ўз аёли дeб қабул қилган жуфту ҳалолингизни кўз қорачиғидeк ардоқланг. Унинг ор-номусини, ғурурини сақлай билинг.
Оилавий шароитингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сизни ҳимоя қиладиган ягона инсон – бу сизнинг эрингиздир.
Эрингизнинг муносабатларидан ранжиманг. Чунки сиз унинг ҳаёт аччиқларини ичга ютиб, бир бурда нон топиш учун қандай курашаётганини, сиз ва фарзандлари учун қанча қийинчилик ва тахқирларга чидаётганини яхши билмайсиз. Шундай экан, оилангизни тахқирлардан ва хорликлардан ҳимоя қилиш учун унинг бу фидойилигини қадрланг.
Абдулбақи Увайс
Жасур Ҳасан таржимаси
@Muslimaatuz