"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали
Админ: +998998731313
Мурожаат учун: @mushtumgabot
Реклама хизмати: @Rek_musht
Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/mushtumjurnali
Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"ХАЛҚ ВА ҲОКИМ УЧРАШУВИ"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни янада осон қилиш учун тармоқдаги энг фаол блоглардан бирини тавсия қилмоқдамиз!
Биз ўзимизга ёққанини сизга ҳам илиндик.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉https://t.me/XalqNazorati href='https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy' rel='nofollow'> 👈


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

"МЕҲРИБОН"ЛИК

Отам билан онамнинг,
Ҳолини сўрай бугун.
Анча бўлди бормадим
Бир бориб кўрай бугун.

Ахир мени ўстирди,
Ўқитди, уйлантирди,
Қанча елиб-югурди,
Бир суҳбат қурай бугун.

Не элтай-а, нонми ё
Олма, анорми, ҳолво,
Шашлик, балиқми, шўрво...
Сим қоқиб сўраймикин?!

Алло, алло, ассалом!
Бормисизлар соғ-омон?
Қандайсиз, жон онажон,
Сизларни кўрай дедим.

Ие, кимсан, дейсизми...
Танимай ўғлингизни,
Манти, шашлик ейсизми...
Ё, сомса олаймикин?

Оббо, нега емайсиз,
Таъминиям билмайсиз?..
Бир еб кўринг, яйрайсиз,
Роҳатижон, сўзим чин!

Нима? Ўзим борсам бас,
Кўринсам бас бир нафас?
Қуруқ бормоқ, менгамас,
Бозор келдим атайин!

Ҳа-я, йўқ-ку тишлари,
Гўшт билан йўқ ишлари,
Оғритмайин бошларин,
Қатиқ олиб ўтайин!..

Истам ҲАСАН,
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани


➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Фотони Жаҳонгир ТУХТАРОВ йўллади

P/S: Ушбу қаҳвага харидорлар бўлса, Тошкент шаҳар Авиасозлар бозори чорраҳасидан топишингиз мумкин!


➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

7k 0 84 6 119

“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Фотони "Ҳуррият" газетаси ходими Ислом АСИЛБЕКОВ йўллади.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

7.3k 0 35 7 147

⚡️ХУШХАБАР!

Журналимизнинг янги (январь (2025 йил) – № 1) сони нашрдан чиқди!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

9.1k 0 23 43 169

САҲАРХАНДА

Қуролли кучлар резервидаги десантчилар ҳарбий машғулот йиғинларига жалб этилибдилар. Йўриқчи улар билан машғулот ўтказиб, парашют билан сакрашга оид йўл-йўриқлар берибди:
— Аппарат бортидан сакраб чиққач, ҳалқани тортасиз. Бир оздан сўнг парашют гумбази очилади, ерга қўнасиз. Қўниш майдонида сизни автобус кутади. Автобусга чиқиб, яна шу ерга қайтиб келасизлар.
Резервдаги десантчилардан бири сакраб, айтилганидек ҳалқани тортибди. Парашют гумбази очилмабди. Тошдай тез пастга тушиб бораётган ҳарбий ўзига-ўзи жаврармиш:
— Хўш, парашют масаласида алдашди. Қани кўрайлик-чи, автобус кутиб туриши ростмикин?!

* * *
Бир куни шайтон болаларини айлантириб юрган экан, ёш шайтонча онасидан сўрабди:
— Ойижон, анави ўт еб юрган нарса нима?
— Бу сигир. У одамларга сут, гўшт беради, — дебди онаси.
Яна бироз юргач, шайтонча онасига дебди:
— Анави нима?
— У товуқ. У одамларга тухум беради. Гўшти ҳам ейилади, — дебди.
Узоқда юриб кетаётган одамларни кўриб қолган шайтон боласи:
— Анави-чи? – дебди.
Она шайтон:
— Тез кетдик бу ердан! Ҳозир бу одамзот бир балони бошлайди-да, “Ҳаммаси шайтонни иши”, “Мени шайтон йўлдан урди” деб ҳамма айбни бизга ағдаради, — дермиш.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Абдуллажон» фильмидан

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

🎤Суюнбек КУЧКАРОВ,
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook


Рассом хандаси

Ойбек НОРҚУЛОВ
чизган карикатура

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

13.1k 2 79 13 149

Ҳар бир танқидий чиқиши – "нишон"га бориб тегадиган канални биласизми? Билмасангиз, билиб олинг! Бу канал– 👉 https://t.me/komporuz


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

11.2k 0 14 15 158

“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

БЎРИВОЙНИНГ ШИКОЯТИ


Ёмон қарашар бизга,
Қўй-қўзини ейди деб.
"Тили йўқ экан", – дея,
Ёмонламанг-да ҳадеб.

Сизга ўхшаб, бўғзига
Ўткир пичоқ санчмаймиз,
Тиқиб темир оғзига,
Қийма қилиб янчмаймиз.

Ёғни обдон қиздириб,
Қовурмаймиз қозонда.
Минг бўрини чақириб,
Тўй бермаймиз азонда.

Тўқ қоринга эт тиқиб,
Шиширмаймиз қоринни.
Очиқсак, овга чиқиб,
Топиб еймиз борини.

Оғиздан ортса ташлаб,
Юбормаймиз аҳлатга.
Сўнгаккача қиртишлаб,
Кемирамиз хилватда.

Не қилайлик, ноилож,
Ишимиз зуруратдан.
Қани, бўлсайди илож,
Тўярдик зироатдан.

Аммо худойим бизни
Этхўр қилиб яратган.
Ризқ ила рўзимизни
Қўй-қўзига қаратган.

Биз – жонзотлар бўриси,
Сиз – дунёнинг зўрисиз.
Аммо гапнинг тўғриси:
Биздан баттар бўрисиз!

Худойберди КОМИЛОВ,
Самарқанд вилояти, Ургут тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Рўзибой ИБРОҲИМОВ мавзуси. (Сунъий интеллект)

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

12.9k 0 30 14 208

САҲАРХАНДА

Офис ходимининг бир кунлик иш режаси:⠀
— Компьютер блокка тушиб қолмаслиги учун "сичқонча"ни ҳар-ҳар замонда жойидан аста қимирлатиб қўйиш.

* * *
Университитет ректори талабадан сўрабди:⠀
— Нимага айнан бизнинг университетни танладингиз? ⠀
Талаба жавоб берибди:⠀
— Дада, қўйсангиз-чи, бундай саволларни...

* * *
Статистика маълумотларига қараганда, ҳозир гўзаллик салонига келаётган қизларни:⠀
— Келинг, хола, деб кутиб олиб, яхши боринг, синглим, деб кузатиб юборишаётган экан.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Э ВОҲ...

Э воҳ, замон қизларининг
           дилни ӯртар нози йӯқ,
Сӯзлаётган сӯзларининг
           шарқона пардози йӯқ.

Бӯй йигитлар ажиб танбал,
           эрка, инжиқ, оқбилак,
Кураш тушмас, от кӯрмаган,
           чапдаст чавандози йӯқ.

Кӯп шоирлар маддоҳ бу кун,
          қай олимлар лӯттибоз,
Созанда танбур тутмаган,
          ҳофизнинг овози йӯқ.

Урчиб борар қашқир, тулки,
          бӯрибосар занжирбанд,
Беҳисоб лайчалар изғир,
          овга ярар този йӯқ.

Ӯзин уста деган кӯп, лек
         ҳар мақомга йӯрғалар,
Бундоқ сӯраб борсанг асли
         ҳеч бирин устози йӯқ.

Амал аҳли тужжор тараф,
        фақир харидор мазлум,
Бу дунё бир бозор, бунда
        шайни соз торози йӯқ.

Сув келтирган хору зору,
        кӯза синдирган азиз,
Ҳақни ҳаққа ажратгувчи
        холис, одил қози йӯқ.

Ҳашам замон мезонидур,
        ӯндан тӯққиз нафс қули,
Орифликнинг йӯлларида
        жон бермоққа рози йӯқ.

Хилватларда вайсаб нодон
        ким-кимларни айблагай,
Бу даврон дардига малҳам
        бӯлар танти, ғози йӯқ.

Рустам ҚУРБОНОВ,
Самарқанд вилояти

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

14.1k 1 107 15 201

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Келинлар қўзғалони» спектаклидан

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

11k 0 22 30 38

“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

12k 1 24 8 168

НМАЎЛЯПТИ – 7

Биродарлар, табриклаймиз! Пойтахтимиз яна энг иплос шаҳарлар бўйича дунёда тенги йўқ!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология вазирлиги ва ундан катталарига таклифимиз:

1. Шаҳардаги дарахтларнинг қолган-қутганини таг-тугидан кесиб ташлаш керак.
2. Озгина сув жилдираётган ариқчалар қолган бўлса, ёпиб, текислаш керак.
3. Кўчаларга умуман сув сепмаслик керак.
4. Бир қарич очиқ майдон бўлса,
(ёрдамчилар бунақа ишга роса уста), сотиш керак: осмонўпар бинолар қуришсин.
5. Чириб кетган, ҳар қадамда ўсалдек йўталиб, тутун чиқарадиган машиналарни кўпайтириш керак.
6. Дод деб чиққан блогерларни оғзига уриб, 15 суткага тиқиш керак.
(узайтириш “ерунда”)

Мана шунда иплослардан-иплос деган “номинация” бўлса ҳам биринчиликни бировга бермаймиз!
Олға шоввозлар!

– НМАЎЛЯПТИ?..
– ТОШКАНД ЎЛЯПТИ!

“Муштум” бобо
Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

14k 1 161 38 278
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.