Ушбу биринчи суратдаги мадраса 1845-йилда Саййид Муҳаммад Худоёрхон томонидан Эски Ўрда биносини қайта қуриш йўли билан қурдирилган. Чорсунинг шимол томонида, ҳозирги театр биноси ўрнида жойлашган бўлган. Хон мадрасаси туркумига кирган.
Бош мударрисликка домла Зулфиқор аълам Мавлавий Алоуддин ўғиллари тайинланган.
Ҳужралар сони - 25 та.
Толиби илмлар сони - 60 та.
Мударрислар сони - 5 нафар бўлган.
Қўқон шаҳрида хонликнинг сўнги йилларида жами 49 та мадраса ва 30 га яқин масжидлар фаолият юритган, шулардан сақлаб қолинганлари 4-5 га яқин мадрасалар ва 5-6 та масжидлар оғир ахволда сақлаб қолинган.
Туркистон мухторияти 1917-йил 27-ноябрда Туркистон ўлкаси мусулмонлари томонидан эълон қилинган ва унинг раҳбари сифатида Мустафо Чоқай танланган эди. Аммо 1918-йил февраль ойида қизил армия ҳукумати Тошкентдаги аскарлари ва маҳаллий қизил армия ҳукумати тарафдорлари ёрдами билан мухториятга қарши ҳарбий ҳаракат бошлади.
Бундан роппа-роса 107 йил аввал 1918-йил 19-февралдан 22-февралгача қизил армия қўшинлари Қўқон шаҳрини қамал қилиб, оғир артиллерия ва зўравонлик йўли билан мухториятни тугатди. Бу ҳужум натижасида минглаб одамлар ҳалок бўлди, шаҳар талон-торож қилинди ва тирик инсонарга қўшиб бинолар ҳам ёқиб юборилди. Шу тариқа, Туркистон мухторияти большевиклар томонидан қонли тарзда тугатилган.
1918-йилги Туркистон (Қўқон) мухториятини босқинчи қизил армия томонидан вайрон қилинганидан сўнг иморат қолдиқлари "Фурқат" боғини барпо этиш чоғида олиб ташланган. Ўрнига ёзги кинотеатр, 1989-йилда эса ҳозирги театр биноси қурилган.
Манбаа: Мухаммад Яҳёхон Хуқандийнинг "Ҳуқанди Латиф маноқиби" китоби.
Баҳтиёр Пўлатов сахифаларидан олинди ва Abdulloh Zyo томонидан қўшимча қилинди.
Суръатларда: юқоридаги "Худоёрхон мадрасаси" пастдаги эса хозирги "мусиқали драма театри"
C. Abdulloh Ziyo