Дўстлар,
Ўзбекларни ўзига ўхшатиб ҳақорат қилган ўрис масаласида қуйидагиларни билдирмоқчиман. Бу фикримни ҳеч нарса билан боғламасдан, ичимдагини тушунишингиз учун мен бу ҳақда билдирилган Ҳамид Содиқ, Кушербаев каби таниқли шахсларнинг муносабатларини ўқимаганим, видеоларини кўрмаганимни олдиндан айтиб ўтишим керак. Шунда фикрларим ҳеч кимга тегишли ёки жавоб эмаслиги маълум бўлади.
Қуймдаги фикрлардан мен бундай ҳолатда қандай муносабат ёки ёндашувда эканлигим маълум бўлади. Унга қўшилиш ёки қўшилмаслик сизнинг ихтиёрингиз.
1. Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг ташқи сиёсатига, ташқаридаги муносабатларга жавобгар ташкилот ҳисобланади. Давлатнинг ичидаги шахсларнинг ҳиссиётлари ташқи ишлар вазирлигининг фаолият объектига кирмайди. Буни биринчи ўринда тушунишимиз керак. Яъни Ташқи ишлар вазирлиги битта ўриснинг гапи бизга қанчалар ёмон таъсир қилганини ўрганиб ўтирмайди. Уни ичкаридаги институтлар ва ташкилотлар ўрганади. Буни яхши тушуниш керак.
2. Ташқи ишлар вазирлиги авваламбор, Давлат раҳбарининг муносабатини ташқи томонга етказади. Давлат раҳбари эса бутун халқнинг дардидан сўзлайди, шунинг учун у оғир, вазмин, тартибли бўлиши керак бўлади, рисолада. Давлат эса ҳар бир холатга муносабат билдиришнга масъул эмас, ҳар бир тентакка жавоб қайтариш даражасига тушишга ҳам хос эмас.
3. ТИВ ҳақорот тарқатганга нисбатан муносабат билдирганда унинг шахсияти маълум бўлиши керак. У қайси давлат фуқароси, унинг таъсири, мақсади, ва унинг ортида турган шахслар аниқми? У ҳақиқатдан ҳам Россия фуқаросими ёки ўзини шундай кўрсатяптими ва ҳоказо кўплаб маълумотлар аниқ бўлиши керак. ТИВ профессионал институт бўлгани учун ҳис ҳаяжон билан муносабат билдиришга ҳаққи йўқ.
4. ТИВ муносабат билдириш учун, юқоридагилардан ташқари, объектнинг ўз соҳаси бўйича эҳтимолий зарари аниқ бўлиши керак. Бу сўзлар икки давлат муносабатларига, фуқароларнинг шаъни, обрўъси ва шаънига, халқаро миқёсдаги имиджга қанчалик таъсир кўрсатиши, ўша ўзи итга ўхшаан одамнинг таъсири қандай эканлиги маълум бўлиши керак. Унинг ҳақорати қайси аудиторияда кимлар учун айтилгани ва аҳамияти маълум бўлиши керак.
5. Шунинг учун ТИВ ҳар қандай жараёнда муносабат билдириши, ҳар тентакка жавоб қайтариши тўғри бўлавермайди. Ўзимиздан олсак, ҳар куни масалан геноцидчи миллатни итдан олиб, итга соламиз. Масалан, Рус-Украин урушини шарҳлаб борадиган собиқ ҳарбий таржимон ҳам ҳар куни ўрисларга ундан баттар муносабат қилади. Бундай ҳолатлар кўп учрайди, бироқ бошқа давлатларнинг ТИВ ҳамма воқеаларга муносабат билдиравермайди, аксинча ўз манфаатига қараб иш кўради. Шунинг учун ТИВ ҳам, балки ўз юртида ит танимайдиган одамнинг гапига муносабат билдиришни лозим кўрмаган бўлиши мумкин, бу табиий ҳол.
6. Энди ўша видеодаги муоммо нимада-ю, биз нима билан бандмиз ўзимизга назар солайлик: биримиз ўша одамни ўзини ҳақоратлаяпмиз, иккинчимиз уни ҳақоратламаган одамни ҳақоратляпмиз, учинчимиз уни ҳақоратламаган ташкилотни ҳақоратляпмиз, тўртинчимиз уни ҳақоратламаган одамни ҳақоратламаган одамни ҳақоратляпмиз ва бу жараён тугамаяпти. Ваҳоланки, муаммо анави ит эди, биз эса у қолиб, ўзимиз билан ўзимиз ит-мушук бўляпмиз.
Бир муаммо, ўзимизнинг бошқа муаммойимизга бензин бўлиши керак эмас. Агар шундай бўляптими, демак у аслида муаммо эмас, ўзимиздаги муаммо асл муаммо экан.
Аввал шуни тўғрилашимиз керак. Ожизона фикрим учун ҳақоратлаш йўқ ома лекин.
Кечаси ухласангчи, дейдиган одам йўқ.