Muhaddis.uz | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


© Ҳадис илми мактабининг расмий канали

Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз:
taplink.cc/muhaddisuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#maqola

⚡️ Пул ибодатга кетса исрофу, ҳашаматга кетса савобми? Ёхуд умра учун сарфланган пулга ачиниб, маишатга кетган пулга бепарво бўладиган қалб ҳаста қалбдир

🗣Келинг, ўзимизга бир неча савол берайлик: исроф нима? Ибодатга сарф қилинган маблағ қачон исроф ҳисобланади? Масалан, умрага бораётган киши ўз маҳалласини таъмирлашга маблағ ажратиши керакми, Туркияга саёҳатга бораётганлар учун эса бундай шарт йўқми?

❔Саҳобалар қайта-қайта умра қилишганми? Ҳа, минг марта умра қилган саҳоба бўлган.

🍒 Ушбу мақолада қайта-қайта умра қиладиган кишиларни бошқа эҳтиёжларга пул ажратмаганликда айблаш масаласини шаръий мезон асосида таҳлил қиламиз.

👉 давоми

®️Абдулбосит Абдулвоҳид

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube

518 0 11 5 18

#Sharqoviy #Qurondan_maktublar

عَرَّفَ بَعْضَهُ وَأَعْرَضَ عَن بَعْض

У баъзисини билдирди ва баъзисини эсламади. (Таҳрим сураси, 3-оят).

Баъзида жим туришни ҳам ўрганиш керак. Айрим муаммоларни гап аланга олдиради.
Гоҳида ўзингни билмаганга ол.
Ўзингни кўрмаганга ол.
Гоҳо эшитмагандек тут.
Тушунмагандек гўл бўл.
Халифа Маҳдийнинг ҳузурига бир киши кирди ва “Эй мўминлар амири, мана бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқ кийимлари” деди. Маҳдий уни олиб, ўпди ва эгасига ўн минг дирҳам беришга буюрди. Ҳалиги киши чиқиб кетгач Маҳдий аъёнларига: “Биламан, бу оёқ кийимни Расулуллоҳ киймаганлар ҳам, кўрмаганлар ҳам. Бироқ уни қайтариб юборсак, у одамларга чиқиб “Халифанинг ёнига Расулуллоҳнинг кавушларини олиб боргандим, мени ҳайдаб юборди” деб иғво тарқатишдан таб тортмайди” деди.

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube


Ота-онани Сўкилмайди

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом: “Киши ўз ота-онасини сўкиши гуноҳи кабирадир", дедилар. Саҳобалар сўрашди: “Одам қандай қилиб (ота-онасини) сўкади?" Расулуллоҳ жавоб бердилар: “Киши бировни сўкади натижада у одам ҳам бунинг ота-онасини сўкади"

📚 Имом Бухорийнинг “Биррул волидайн” асари. Бекназар Муҳаммад Шукур таржимаси.

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube


Farishtalar nimadan yaratilgan? 📗 «Moʻminning meʼroji» kitobidan
So‘rovnoma
  •   Olovdan
  •   Loydan
  •   Nurdan
54 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео #Тиб_китоб

2-дарс | Асал билан даволаниш боби


شرح
كتاب الطب من صحيح البخاري بشرح عمدة القاري

Имом Бухорийнинг "Саҳиҳи Бухорий" асари, Тиб китоби шарҳи ("Умдатул қорий" китоби асосида)

Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур
Ҳадис илми мактаби ходими

FullHD: https://youtu.be/ajlIWJPnoEE


Telegram
| Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube


#Kun_hikmati

Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.

Ўткир Ҳошимов

t.me/muhaddisuz ✈️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео #Қисқа_маърузалар

“Ҳидоя”да “Асл”, “Китоб” деган сўзлардан қайси манба назарда тутилган бўлади

Санжар домла Бердиев

Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси

HD: https://youtube.com/shorts/ERs9uucRCX4

🎬Дарсни тўлиқ кўриш: https://youtu.be/FSpRrkWsVhU?si=xcxfjTGGzymBAhER

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube


Muslim.uz dan repost
#xabar #diniy_talim #tavsiya
📢 Diniy ta’lim muassasalari kirish imtihonlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan adabiyotlar ro‘yxati

🔅2025-2026 o‘quv yilida O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus islom ta’lim muassasalariga kirish test sinovlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan darslik va adabiyotlar ro‘yxati e’lon qilindi.

⚡️ Diqqat!
Kirish imtihonlarida Chet tilidan Arab  tili bo‘yicha milliy yoki xalqaro sertifikatlarga ega bo‘lgan abituriyentlarga imtiyoz (maksimal ball) berish tartibi bekor qilinadi. ⚠️Chet tili boʻyicha barcha abituriyentlar test sinovlarida to‘liq ishtirok etadilar.

📢 Qabul jarayonlariga oid so‘nggi yangiliklarni kuzatib boring:
🚀https://t.me/qabulmuslimuz

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

402 0 16 8 19

#hadis_sharhi

🗣Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Қария қариб, танаси кучсиз бўлса-да, юраги иккита нарсага ёшлар каби муҳаббат қўяди: умрининг узоқ бўлиши ва мол-дунё муҳаббати" (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳадис шарҳи:
Инсон қанча яшамасин, ҳаётдан малолланмайди, қанча бойлик берилмасин, мол-дунёга тўймайди.
💬Ушбу ҳадисга кўра, қария, ёши улуғ кишининг қалби ёш йигитларникига ўхшаб кучли ва фаол бўлиб, қаришни хоҳламайди. Икки нарсага муҳаббат қўяди: "Умрининг узоқ бўлиши" – ҳаётга қаттиқ боғланиб, умри узун бўлишини орзу қилади. "Мол-дунёни яхши кўриш" – бойликка ўч қўяди.
⏺Бу ҳадис бизни дунёга ҳаддан ташқари боғланмасликка, охиратга кўпроқ тайёргарлик кўришга ундайди. Қариганда тақводор бўлиб қоламан деб хомтама бўлманг, инсон ўз қалбидан дунёга муҳаббатни чиқариб юбормас экан, унинг ўзи ҳеч қачон чиқиб кетмайди. Эслатиб ўтамиз, мол-дунёга муҳаббат қўймаслик дегани бой бўлмаслик дегани эмас. Шунингдек, узоқ умрга қизиқмаслик дегани даволанмаслик керак, дегани ҳам эмас. Балки ҳадисда бойлик ва умрга интилиб, охиратни унутиш назарда тутилмоқда.

©️Абдулазиз Ортиқов, ҲИМ талабаси

t.me/muhaddisuz


(11) Ясама отлар учун мисоллар беришда давом этамиз. Феълнинг охирига алиф қўшиш орқали ясаладиган отларда кўпинча мим ҳарфи ҳам қўшилади. “Девони луғотит турк”да бундай отларга қуйидаги сўзни мисол қилиб келтирлган:

كَسْما- لِلنَّاصِيَةِ . أُخِذَ مِنْ قَوْلِهِمْ كَسْدي ، إِذَا قَطَعَ ، وَذَلِكَ الْمَوْضِعُ يُقْطَعُ مِنَ الشَّعْرِ كَيْلا يُغَطِّيَ الْعَيْنَ

"Кесма - кокилга нисбатан ишлатилади. Бу от бирор нарсанинг қирқилганини ифода этишда ишлатиладиган “кесди” феълидан олинган. Ана шу жой кўзни тўсиб қўймаслиги учун сочнинг кесиладиган жойидир".

📚“Девони луғотит турк" китобидан

Берилган мисолга қаралса, “алиф” қўшиш учун “мим” ҳарфи ҳам қўшилганини кўрамиз.

ҲИМ талабаси Сардор Абдураззоқ таржимаси ва табдили

#Til_xazinasi

t.me/muhaddisuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео #Қисқа_маърузалар

“Ҳидоя”нинг ўзига хос хусусияти

Санжар домла Бердиев

Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси

HD: https://youtube.com/shorts/oAvqNjOE2fw

🎬Дарсни тўлиқ кўриш: https://youtu.be/FSpRrkWsVhU?si=xcxfjTGGzymBAhER

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube


🗣Абу Исҳоқ Сабиъий:
«Ёшликни ғанимат билиб, кечалари кўпроқ таҳажжудда қоим бўлинглар. Мен қариб қолганим учун таҳажжуд намозида фақат Бақара, Оли Имрон ва Нисо сураларини ўқий оляпман, холос».

Изоҳ: Бақара, Оли Имрон ва Нисо суралари юз саҳифадан кўпроқ. У зот қариб қолганлари учун намозда юз бетдан кўпроқ ўқиганлар, ёшларга ундан ҳам кўп ўқиб олинглар, деб насиҳат қилмоқдалар.

Абдуллоҳ Абдулвоси, ҲИМ талабаси

t.me/muhaddisuz


#Sharqoviy #Qurondan_maktublar

ادْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ

Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил.
(Наҳл сураси, 125-оят).

Агарчи сен тўғри йўлдаю, бошқа одам хатода бўлса-да,
Сен ҳидоятда бўлиб, бошқа залолатда бўлса-да,
Ахлоқли бўлгин.
Молик ибн Динорнинг уйига бир куни ўғри тушиб, ҳеч нима топа олмапти. Шунда Молик унга қарата: “Дунёнгни обод қиладиган ҳеч вақо топа олмадинг. Ҳеч бўлмаса охират учун нимадир оволасанми?” деди. “Ҳа”. “Таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқи” деди Молик. Ўғри намозини ўқигач, қалбига тақво жо бўлди ва масжидга қатнай бошлаган экан. Ўша киши гап кетса, Молик ибн Динор: “Бизни тунашга келган экан, биз уни тунадик” дер эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube


Бировнинг оёқ кийимини босгандан кўра оёғинг тупроққа қорилсин!

🏄‍♀️Издиҳом жойларда, хусусан, жамоат намозларида оёқ кийимлар тўп бўлиб туради. Намоздан чиққан аксар инсонлар ўз поябзалларига етиб олишлари учун камида беш-олтита оёқ кийимнинг бурнини ерга ишқалаб ўтмаса ҳисоб эмас. Азизлар! Бировнинг оёқ кийими ҳам пулга келган, унинг пули неча кун ишлаб топилади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бировга зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ” деганлар (Аҳмад ривояти). Бошқа ҳадисда: “Мусулмон – бошқа мусулмонлар тилидан ва қўлидан омонда бўлган киши” деганлар (Бухорий ривояти).
Оёқ кийимингизга етиб олиш учун оёқни ерга қўйинг, зотан тупроққа тегиб бироз чанг бўлса ҳеч нима қилмайди, қоқса ёки ювса кетади. Ер жинси нажосат эмас, пок. Бировнинг мулкига зарар етказиш эса ҳалол эмас. Бинобарин, номаи аъмолимизга шу ҳам ёзилади: “Бу қандоқ китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб, битиб қўйибди” (Каҳф сураси, 49-оят).

®️Абдулбосит Абдулвоҳид, ҲИМ матбуот котиби

t.me/muhaddisuz


Gʻuslning farzlari nechta? 📗 «Moʻminning meʼroji» kitobidan
So‘rovnoma
  •   3 ta
  •   5 ta
  •   6 ta
  •   7 ta
46 ta ovoz


#Allomalar #ilmiy_tadqiqot

БАДРУДДИН АЙНИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МEРОСИ ВА ҲАДИС ИЛМИГА ОИД АСАРЛАРИ ТАҲЛИЛИ


Бадруддин Айний мамлуклар даврининг кўзга кўринган катта аллома, муҳаддис ва фақиҳларидан бири бўлган. У Марказий Осиё диёри ҳанафий фиқҳида маълум ва машҳур бўлган «Ҳидоя» китобини шарҳлаш билан бир қаторда, Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» асарига ҳам ниҳоятда мукаммал шарҳ ёзган. Аллома фаолияти давомида амалга оширган ишлари ва тасниф этган асарлари айниқса, Мовароуннаҳр алломаларининг қаламига мансуб асарлардан таҳсил олиб, кейинчалик уларга ёзган шарҳ ва ҳошиялари билан ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси ҳанафий олимлари томонидан юксак баҳоланади.

Бадруддин Айний яшаб, фаолият юритган давр – Миср ва Шом диёрларида ҳукмронлик қилган мамлуклар даврига (1250-1517) тўғри келади. Мазкур даврда Мисрдаги...

👉 давоми

БАРОТ АМОНОВ,
Ҳадис илми мактаби ректори
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PHD)


Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube


#Kun_hadisi

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Уч тоифа одамга Аллоҳ Қиёмат куни назар солмайди: ота-онасига оқ бўлганга, сурункали хамр ичувчига ва берганини миннат қилиб айтувчига.”

(Ҳоким ривоят қилган)

t.me/muhaddisuz ✈️


#Eng_gozal_qissalar

«Энг гўзал қиссалар» китобидан.

🎙Учинчи қисса - “Эҳсон соҳиби”.

🎙Умид Абдуҳакимов

t.me/muhaddisuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео #Қисқа_маърузалар

“Ҳидоя”нинг айрим шартли иборалари

Санжар домла Бердиев

Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси

HD: https://youtube.com/shorts/af0eFbiu5ng

🎬Дарсни тўлиқ кўриш: https://youtu.be/FSpRrkWsVhU?si=xcxfjTGGzymBAhER

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube


#maqola

МУСУЛМОНЛАРНИНГ АЙБЛАРИНИ ЁПИШ


Бандаларнинг айбларини яшириш деганда, банда билан Роббининг ўртасида содир бўлган айблар тушунилади. Аллоҳга нисбатан банда томонидан гуноҳ, бирор айб содир этилганда, уларни фош этиб, шарманда қилинмайди, балки Аллоҳ таолонинг марҳамати, кечиримли эканига суяниб, фазлидан умид қилинади. Шу ниятда мусулмон биродарининг айбини яшириш ижобий хислат саналади.

👉 давоми

Бекназар Муҳаммадшукур,
ҲИМ катта ўқитувчиси


Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Tiktok | YouTube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.