Marg'ilon shahar hokimligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Марғилон шаҳар ҳокимлиги расмий канали
Раcмий веб сайт: 👉 www.margilan.uz
facebook: 👉 https://www.facebook.com/Марғилон-шаҳар-ҳокимлиги-Ахборот-хизмати-123306442401187/
Мурожаат гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/KvNBt1LUOiYZOAy93_64bQ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессиясидан фотолавҳалар


Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Web sayt| Telegram|Facebook


Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Шукуруллохон Нисбатхонов раислигида ўтган Сессия ишини кўриб чиқиш учун шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор ва давлат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла раислари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор ташкилот мутасаддилари иштирок этдилар.

Дастлаб, 2025 йилда Марғилон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар ҳокими Нисбатхонов Шукруллохон Холматхоновичнинг ҳисоботи тингланди.
2025 йилда Марғилон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш юзасидан депутатлар ўз фикр ва таклифларини ўртага ташладилар.Муҳокамалардан сўнг, юқоридаги масала бир овоздан тасдиқланди.

Шундан сўнг, Марғилон шаҳрида қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида шаҳар прокуратураси органлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Марғилон шаҳар прокурори Алишер Бобохўжаевнинг ахбороти тингланди. Ҳисобот якунида йил давомида қилинган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан депутатлар томонидан билдирилган саволларга маълумотлар бериб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг, шаҳарда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида шаҳар прокуратураси органлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан қарор бир овоздан тасдиқланди.

Сессияда, шунингдек, Марғилон шаҳар адлия бўлими томонидан 2024 йил давомида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида Марғилон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Мўйдинжон Хайдаровнинг ахбороти тингланди.

Сессия кун тартибидаги кейинги масала бўйича, “2024-йил давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда Марғилон шаҳар ҳудудида Жамоат хавфсизлиги хизмати фаолияти юзасидан” шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Фарҳоджон Бектошев ҳисобот бериб ўтди.

Сессияда, шунингдек, 2024 йил якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳамда шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини тақсимлаш юзасидан шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Абдуқуддус Мастоновнинг ва Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими томонидан 2024 йил давомида фаолияти юзасидан амалга оширилган ишлари бўйича бўлим бошлиғи Ойбек Қаюмовнинг ҳисоботлари ҳамда “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 16-октябрдаги 295-сонли қарорига мувофиқ, Марғилон шаҳридаги 111 та географик объект (кўча, тор кўча, берк кўча)ларни номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Улуғбек Махмудовнинг ахбороти тингланди.

Сессия якунида кўрилган ҳар бир масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Web sayt| Telegram|Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Axborot 24 | Ko`p qavatli turar-joylar barpo etilmoqda
#24jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Axborot 24 | Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida ipoteka dasturi doirasida 2024-yilda amalga oshirilgan ishlar va 2025-yilgi rejalar muhokamasi yuzasidan videoselektor yig‘ilishi o‘tkazildi
#23jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими томонидан қарздор “G.W.O.B.” МЧЖдан давлат фойдасига 758.151.801 сўм бож ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

-Нега ушбу МЧЖнинг мазкур катта миқдордаги давлат божи бўйича қарздор бўлиши мумкин?

-“Ўзбекистон саноат қурилишбанк”АТБ дан олинган 85 млрд кредит қарздорлиги сабаб....

Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 28.12.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан 06.01.2025 йилда ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг барча мулклари хатланиб, ҳисоб рақамларига банд солинди.

Давлат божи тўланмаса мол-мулкларидан айрилиб қолишини тушунган жамият раҳбари 758.151.801 сўм пул маблағларини тўлиқ тўлаб берди.

Ундирилган пул маблағлари белгиланган тартибда давлат бюджетига, шунингдек “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Саховат ва кўмак”жамғармасига тақсимланди.

✍🏻Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Акмалжон Исроилов


Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).

Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди.

Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.

Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|X


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по обсуждению проделанной в 2024 году работы в рамках ипотечной программы и планов на 2025 год.

Facebook|Instagram|X


Margʻilon shahrida maxsus ta’limga extiyoji bor bolajonlar uchun “Gʻamhoʻrlik guruhi” ochildi

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Marg'ilon shahar boʻlimi tomonidan 22- sonli alohida ta'limga ehtiyoji bo'lgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internatida "G'amho'rlik guruhi"ochildi.

G'amho'rlik guruhida 8 nafar og'ir va chuqur darajadagi aqliy nuqsoni mavjud bolalar ta’limi olishadi. Mazkur guruh tarbiyalanuchilari uchun maktabda barcha shart-sharoitlarga ega sinf xonalari ota-onalar va boshqa mas’ullar ishtirokida bolajonlarga topshirildi.

Margʻilon shahar hokimligi axborot xizmati


Farg'ona viloyati hokimligi dan repost
CNN ўзбек алломалари ҳақида мақолалар эълон қилмоқда. Аҳмад ал-Фарғоний ҳам эътироф этилган.

Дунёнинг етакчи ахборот платформаларидан бири — CNN буюк алломаларимиз ҳақида мақолалар чоп этган.

Жумладан, Аҳмад ал-Фарғоний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний ва Ибн Сино каби алломаларнинг ўзбек миллатига мансуб бўлгани алоҳида эътироф этилган.

Шунингдек, январь ойи якунида CNN дунёга машҳур астроном ва математик Мирзо Улуғбек ҳақида ҳам мақола эълон қилиши кутилмоқда.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


1736953732834-141253.pdf
4.6Mb
⚡️“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди. 

❗️Энди туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилади.

Энди ўқитувчилар овоз йиғиб юрмайдилар

Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар буджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.


Бундан ташқари, жорий йилдан олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди.👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Maxsus reportaj | Marg‘ilon shahrida aholini uy-joy bilan ta’minlash, hunarmandchilikni rivojlantirish sohasida amalga oshirilayotgan sa’y-harakatlarga nazar.

#18yanvar #maxsus_reportaj

https://t.me/Fargona_trk


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Farg'ona 24
17.01.2025

Marg‘ilon shahrida renovatsiya dasturi asosida keng ko‘lamdagi bunyodkorlik ishlari amalga oshirilmoqda.

https://t.me/Fargona_trk


Farg‘ona TRK | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Maxsus reportaj | Marg‘ilon shahrida aholini uy-joy bilan ta’minlash, hunarmandchilikni rivojlantirish sohasida amalga oshirilayotgan sa’y-harakatlarga nazar.

#18yanvar #maxsus_reportaj

https://t.me/Fargona_trk


Marg`ilon shahrida "Milliy liboslar kuni" munosabati bilan davlat muassasa va tashkilotlarda tashkil etilgan tadbirlardan fotolavhalar.

Margʻilon shahar hokimligi axborot xizmati


#milliy_libos_kuni

Marg`ilon shahridagi davlat muassasa va tashkilotlarda "Milliy liboslar kuni" tadbirlari bo`lib o`tdi


"Milliy liboslar kuni" munosabati bilan Margʻilon shahrida joylashgan davlat va tijorat banklari hamda ta’lim dargohlarida xotin-qizlar, keng jamoatchilik ishtirokida “Milliylik urfda” shiori ostida tadbirlar bo`lib o`tdi.

Ana shunday tadbirlardan biri “Agrobank” Marg`ilon shahar boʻlimida boʻlib, tadbir doirasida muassasa xodimalari milliy liboslarda bank mijozlariga xizmat koʻrsatdilar. Margʻilon shahar hokimi o`rinbosari, xotin qizlar bo`limi boshlig`i Gulnoraxon Jo`raboyeva tashabbusi bilan davlat tashkilotlari xodimalari va ishchi ayollari tomonidan milliy liboslarda ish va xizmat ko`rsatish maskanlarida ishlashlari an’anaga aylanib ulgurdi.

Bank mijozlari va shahrimiz mehmonlarida milliy libosdagi xotin-qizlarimiz kiygan kiyimlarida Oʻzbeklikni, qadim zamonlardan momolarimiz kiygan va hozirda ham urfga aylangan liboslar jilosi beixtiyor qalblarga iliqlik uyg`otgani bejizga emas. Boisi, tarixan buyuk millatimiz an’analari yana jonlanishi shu yurt egalari qalbida milliy g’ururni shakllantirishi hech kimga sir emas.

Navbatdagi ana shunday tadbirlardan biri Margʻilon shahridagi oʻrta ta’lim maktablarida ham tashkil etilib, maktab oʻqituvchilari va oʻquvchi qizlari tomonidan milliy liboslarda dars jarayonlarida ishtirok etishgani ham ertangi kun egalari qalbida milliy kiyimlarimizga hurmat va e’tiborni shakllanishida muhim rol oʻynaydi.

Eslatib oʻtamiz, mamlakatimizda xaftaning har juma kunlari "Milliy kiyimlar kuni" deb e'lon qilingan. Mazkur kunni bayramona oʻtkazishda barchani faol boʻlishga chorlab qolamiz.

Margʻilon shahar hokimligi axborot xizmati

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.