Февраль ойларида боғ ва токзорларда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉 @mobetco_uz
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube
2-қисм:
🗓️ Февраль ойининг охири март ойининг бошида боғларда мевали дарахтлар танаси оқланади. Бунда 10 л. сувга 2 кг. оҳакка 1. 5 кг. тупроқ аралаштириб, дарахтларнинг танаси ва она шохларини оқлаш зарур.
🧪Дарахтлар буталаб, шакл берилгандан сўнг ҳаво ҳарорати +5 оС дан юқори бўлганда, дарахтлар куртак чиқармасдан олдин уруғ мевали дарахтлар парша (қўтир) касаллига (монилиоз куйиш) қарши Euro Xom 85%, Copside 85%, Copside plus 50% ёки 3% бордо суюқлиги билан жиққа ҳўллаб ювилади. 10–12 кундан кейин пуркаш ишлари такрорланади.
🌳 Янги боғ ва токзорлар ташкил қилиш учун танлаб олинган ерларни экишга тайёрлаш ва режалаш ишлари олиб борилади. Хатоси бор боғларнинг ораларини кўчатлар билан тўлдириш, токзорларда таъмирлаш ишлари темир бетон устунларни тўғрилаб қўйиш, симларни тортиш ишлари олиб борилади.
💧 Боғ ва токзорларда суғориш иншоотларини тозалаш, минерал ўғитлар ва кимёвий препаратларни жамғариш, боғлар ва токзорларда ишлатиладиган техника ва механизмларни таъмирлаш ишларини якунлаш керак.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉 @mobetco_uz
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube