Поёнсиз макон ва замонда, битмас туганмас материялар орасида, чексиз фазода бир пуфак-организм бор, бу пуфак бир оз тургандан сўнг ёрилади, ана шу пуфак - менман.
Бу фикрни Толстой Анна Каренина романидаги асосий қаҳрамонлардан бири Левин тилидан ёзган. 2-томни охирларида ёзилган бу жумла бутун бошли асардаги энг теран гап бўлди мен учун. Мутолаа давомида Анна руҳий оламидан кўра, Левин маънавий дунёсида кўпроқ яшадим, ҳис қилдим, тушундим. Унинг эътиқодий қарашлари, тоқатли абсурди, хилватсеварлигида ўзимга уйқашлик топдим. Энг ғалатиси, Анна билан ўртамда ҳамдардлик риштаси боғланолмади. Ачиндим фақат. Унга ичимда: ҳеч қайси эркак болангдан айрилишга арзимасдику, деб ҳайқирдим. Китобни ўқиб ўзим йиғлаган жойим -- Анна кетиб қолгач ўғли Серёжанинг уни қорасоч аёллар ичидан излаши, ўлди дейишса ишонмагани, ноилож кутгани, тушларида тилагани, ўксиниб йиғлагани, ҳамдард тополмагани бўлди. Ҳеч қайси эркакнинг муҳаббати абадий эмас, улар ўғлингни томчи ёшига арзимасди, Анна.