#Митти_ҳикоя
СЎНГГИ ПУШАЙМОН
Деразага осиб қўйилган қафасдаги қуш фақат кечалари сайрарди.
Бундан ажабланган кўршапалак ундан нега фақат кечалари сайраб, кундузлари жим туришини сўради. Қуш жавоб берди:
– Чунки мени кундуз куни сайраётганимни эшитиб тутиб олишди. Бундан хулоса чиқариб, энди кундузи сайрамасликка қарор қилдим.
Кўршапалак қушнинг жавобидан кулгиси келиб:
– Тўғри, лекин буни олдин ўйлашинг керак эди. Ҳозирги пушаймонинг эса сени қутқармайди, қайтангга сени пичоқ остига олиб боради, – деди.
P/S: Охирида пушаймон бўлмаслик учун бир ишни бошлашдан олдин қайта-қайта ўйланг. Халқ нақли билан айтганда: сўнгги пушаймон ўзингга душман.
@milliyteatr