Мусофир | Мигрант


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мигрантлар ҳаёти ҳақида махсус канал
Тезкор янгиликлар, фойдали маълумотлар, юридик маслаҳатлар
“Эй Худо, мусофирчиликда юрганларни ўзинг асра”
Янгилик, қизиқтирган саволлар, фото ва видеоларни юборинг 👉 @musofiruz_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қаршилик акамиз байрам куни аёл йўловчилардан йўлкира олмаяпти

Ишларининг ривожини берсин🤲

Аёлларни нафақат байрам куни, балки ҳар куни эъзозлайлик

Обуна бўлинг @migrant_musofir


#байрам_муборак
💐Муҳтарама ватандошларимизни 8 март байрами билан чин дилдан
табриклаймиз

Аёл борки – олам мунаввар. Байрам муборак!🎉

Обуна бўлинг @migrant_musofir

1.8k 0 19 19 14

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сени деб....

@migrant_musofir

1.9k 0 22 33 19

🇺🇿Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш

Гувоҳнома (сертификат) қуйидаги ҳолларда берилади:

паспорт:

▪️йўқотилганда;
▪️амал қилиш муддати тугаганда;
▪️яроқсиз ҳолга келганди (саҳифаларнинг йўқлиги ва бошқалар);
▪️саҳифалари тўлганда;
▪️ўғирланганда;

Гувоҳномани олиш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилиш керак.

Қуйидагилар илова қилинади:

🔹3,5х4,5 см ўлчамдаги иккита фотосурат;
🔹шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлигини тасдиқловчи маълумотнома.

📌Шахсни тасдиқлаш муддати - 10-12 иш куни. Ижобий жавоб олгач, консуллик идораси ариза берувчини сертификатни ҳужжатлаштиришга тайёрлиги ҳақида хабардор қилади. Сертификат бир ой давомида амал қилади.

💰Консуллик йиғимини нақд бош консуллик кассасида тўлаш керак.

🧑🏻‍💻Онлайн интерактив консуллик хизматларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

✅Ўзбекистоннинг Россиядаги бош консулхоналари манзиллари

Обуна бўлинг @migrant_musofir


Мигрантлар Томск вилояти аҳолисини кўпайтиришда ёрдам беришди

Вилоят аҳолиси 2024 йилда миграция ҳисобига 1,6 минг кишига кўпайган.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


Ростовнинг йирик компанияларига Ҳиндистон ва Покистон фуқароларини ишга олиш рад этилибди

Вилоят ҳукумати «Алмаз», «Булава», «Сплит Сервис» ва «Фабрика» компанияларига 2025 йилда Осиё мамлакатларидан ишчиларни жалб қилишга рухсат бермаган.

Бу компаниялар Ҳиндистон, Покистон, Шри-Ланка фуқароларини қурилиш, тикувчилик ва мебель ишларига олиб келишни режалаштирганди.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


📈Рубль яна кўтарилади

Марказий банк 2025 йил 11 мартда амалда бўладиган валюталар курсини эълон қилди.

#валюталаркурси

Обуна бўлинг @migrant_musofir


💰Мусофирлар пуллари оиланинг асосий даромад манбаларидан бири бўлиб қоляпти

2023 йил ҳолатига кўра, тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантларнинг 80 фоиздан ортиғи Россияга йўл олган. Ўзбекистонлик мигрантлар учун йўналишлар ўзгарган: 57 фоизи Россияда, 15 фоизи Қозоғистонда ва 10 фоизи Украинада ишлайди, дея маълум қилди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

2024 йил ҳолатига кўра, мигрантлар пул ўтказмалари Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 45 фоизини ташкил этди – бу нисбий маънода дунёдаги энг юқори кўрсаткич!

Қирғизистонда пул ўтказмаларининг ЯИМдаги улуши 24 фоизга, Ўзбекистонда эса 14 фоизга етди.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


💸Пул ўтказмалари туфайли Марказий Осиёда камбағаллар кам

🏦ЖБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумотларига кўра, 🇰🇬Қирғизистонда пул ўтказмалари оладиган оилалар орасида камбағаллик даражаси 10 фоиздан кам, ўтказмаларсиз эса 50 фоиздан ошган бўларди!

🇺🇿Ўзбекистонга пул ўтказмалари бўлмаганда мамлакатдаги камбағаллик даражаси 9,6 фоиздан 16,8 фоизга ошиши мумкин.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


Реестрга 83 минг Қирғизистон фуқароси киритилган

🇰🇬Мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмаз Имангазиевнинг маълум қилишича, 5 февраль ҳолатига назорат қилинувчилар реестрига 67 минг қирғизистонлик киритилган эди, бироқ 27 февралга келиб улар сони ҳужжатсиз юрган вояга етмаган болалар ҳам киритилгани сабаб 83 минг кишига етган.

Аввалроқ 🇹🇯Тожикистон реестрда 120 минг фуқароси борлигини маълум қилганди. 🇺🇿Ўзбекистон фуқаролари ҳақида расмий маълумот ҳозиргача йўқ.

📌Россияда 5 февралдан ҳужжатсиз юрганлар реестри ишга тушди. Бир ой ичида 5,5 млн та сўров киритилган. 400 минг киши реестрда экани аниқланган. Расмий маълумотларга кўра, Россияда ҳозир 700 минг ноқонуний мигрант бор.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


Янги Тошкент қурилишида (8-15 млн сўм) ишлашга келишиб олдингизми?
So‘rovnoma
  •   Ҳа, Россияда эдим, ватанга қайтяпман
  •   Йўқ, хориждан рақамларга туша олмаяпман, ботда жавоб беришмади
  •   Ҳа, ватандаман ва тез орада ишга чиқаман
  •   Йўқ, ватанда бўлиб ҳам қисқа-рақамларга туша олмаяпман, узиб қўйишяпти
  •   Қўнғироқ қилиб тушдим, лекин ишга чиқишга келиша олмадим
  •   Бу иш менга мос келмайди/қизиқ эмас
  •   Жавобимни изоҳларда ёзаман
145 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Мигрантларга Россияда яшаш ва даромад олиш имкониятини бериш керак, фақат агар улар қонуний ишласа ва ҳамма қонунларга риоя қилса”

🇷🇺Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг миграция сиёсатига оид йиғилишдаги асосий баёнотлари:

▪️бир кунлик компания орқали мигрантларни ишга олаётган корхона раҳбарлари учун шахсий жавобгарлик белгилаш даркор;

▪️Россияга ишлашга келган ва солиқ тўлашдан бўйин товлаётганларни аниқлаш керак;

▪️мигрантлар ва уларнинг иш берувчилари даромадларини соядан олиб чиқиш керак;

▪️ноқонуний миграцияга қарши АҚШ ва араб давлатларининг энг илғор тажрибаларидан фойдаланиш керак.

Обуна бўлинг
@migrant_musofir


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хорижга чиқиш биометрик паспорти қандай ҳолларда расмийлаштириб берилмайди?

@migrant_musofir


Жума муборак!

@migrant_musofir


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Мусофирларнинг иши шу”😅

@migrant_musofir


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ижрочилар ва бастакорга баҳо беринг

@migrant_musofir


💰Россияда реал маош 2024 йилда йиллик 9,1 фоизга ошибди

Росстат маълумотларига кўра, ўртача ойлик 128,7 минг рубль бўлган ва бу 2023 йилга қараганда 21,6 фоизга кўп.

Аввалроқ мигрантларнинг аксарияти 100 минг рублдан кам ойликка ишламаётгани ҳақида ёзгандик.

Обуна бўлинг
@migrant_musofir


👷🏻‍♂️“Ғишт терадиган одам топилмаяпти”

“Коммерсантъ” нашрининг ёзишича, Россияда қурилиш соҳасидаги ишчиларга бўлган талаб икки баравар ошган.

Бунга қурилиш кўпайгани, мигрантларнинг кетиб қолгани ва кадрларнинг бошқа ишга ўтиб кетаётгани сабаб бўляпти.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


Патент бекор қилинган бўлса, нима қилиш керак?

☝️Агар патент тўланмагани сабаб бекор қилинган бўлса, кирди-чиқди қилиш, янги регистрация олиш ва яна патентга ҳужжат топшириш мумкин.

☝️Агар патент бошқа сабабга кўра бекор қилинган бўлса, масалан, “уведомление” топширилмагани сабаб, фақат бир йилдан кейин янгисини олиш мумкин.

Обуна бўлинг
@migrant_musofir


🅿️8 март кунлари Москванинг барча кўчаларида парковка бепул бўлади

Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.

Шлагбаумли парковкалар бундан мустасно.

Обуна бўлинг
@migrant_musofir

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.