MIB XORAZM FAOLIYATIDAN


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali
📞 1107
☎️ 62-224-76-06
👉 www.mib.uz
👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗓 “Тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига қабул жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Ахборот хизмати раҳбари Санобар Мансурова маълум қилди.

⚡️ Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг “Тергов фаолияти” ҳамда юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишларида юридик кадрларни тайёрлаш жорий этилди.

✅ Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2024/2025 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига қабул жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошланишини маълум қиламиз.

✅ Академиянинг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик принциплари ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида 4 босқичда:

⏺дастлабки танлов;
⏺махсус психологик танлов;
⏺ёзма имтиҳон (диктант);
⏺тест синовлари босқичларда ташкил этилади.

⚡️ Академиянинг “тергов фаолияти” йўналиши бўйича бакалавриати қабулига дастлабки танлов:

⏺ҳарбийлаштирилган тузилмалар (Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, Ҳарбий прокуратура);

⏺ҳарбийлаштирилмаган ташкилотлар (прокуратура органлари, шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси)даги талабларни инобатга олган ҳолда алоҳида тартибда амалга оширилади.

⚡️ Номзод жорий йилнинг 1 февралидан 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиши ҳамда

⏺ҳарбийлаштирилган йўналиш бўйича – ҳудудий ички ишлар органларига;

⏺ҳарбийлаштирилмаган йўналиш бўйича – ҳудудий прокуратура органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қарздорликлар соддалаштирилган тартиб асосида ундирилмоқда!

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм туманлараро бўлими томонидан соддалаштирилган тартиб асосида қарздор жисмоний шахслардан маъмурий жарималар, солиқ қарзи ва давлат божини ундириш юзасидан самарали ишлар давом эттирилмоқда.

"Xorazm MTRK" телеканалининг "Xorazm 24" информацион дастурида намойиш этилди (27.01.2025 йил, соат 18.15 да)

@mibxorazmvil


MIB faoliyatidan dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қарорлар ижроси таъминланмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Гурлан тумани туманида қарорлар ижросини таъминлаш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда кредит қарздорликларини ундириш борасидаги амалий чоралар ҳақидаги тайёрланган лавҳа.

“O`zbekiston 24” телеканали “Axborot 24” информацион теледастурида намойиш этилди. (27.01.2025 йил, соат 16-09 да)

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Четга чиқиш истагидаги ота 100 млн сўм алимент пулларини олдиндан тўлади

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган.

Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 04.06.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор И.Б.дан ундирувчи К.И.фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди, шу сабабли, хорижга чиқиш истагида юрган қарздор ота фарзанди таъминоти учун беш йиллик 100,0 млн. сўм алимент пулини олдиндан тўлади ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Дурдона Атамуратова, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси

@mibxorazmvil


Ота фарзанди учун 68 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлади

Мажбурий ижро бюросининг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор А.Р.дан ундирувчи П.Р. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган.

Қарздор фарзанди учун тўланиши керак булган алимент пулларини олдиндан тўлаш ниятини билдириб, давлат ижрочиси томонидан 68,0 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари ундирувчининг фойдасига ундирилиши таъминланди ҳамда эр-хотинлар ўртасида келишувга эришилиб, ундирувчининг аризасига мувофиқ ижро иши юритуви тамомланди.

Алпомиш Юсупов, Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими давлат ижрочиси


@mibxorazmvil


Яна бир оила яраштирилди

Оила муқаддас даргоҳ. Ота-боболаримиз, момоларимиз ўгити, насиҳатларига тўла маскан. Меҳр-муҳаббат ва инсонийлик туйғулари улуғлунган жой. Ота-она, ака-ука, опа-сингил ва барча қариндошлар бир бўлган диёр.

Дарҳақиқат, оила ватан ичра ватандир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.

Фарзандларнинг вояга етиши, уларнинг шахс сифатида маънавий ахлоқий камол топишини таъминланишига уларнинг қандай муҳитда яшаётгани, ота-онанинг меҳрини, эътиборини қай даражада олаётганига чамбарчас боғлиқ, албатта.

Бюронинг Хива тумани бўлимида ҳам иш юритувдаги алимент ижро ҳужжатлари бўйича томонларни яраштириш ва оилаларни тиклашга катта эътибор қаратилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг буйруғи билан қарздор У.Б.дан ундирувчи М.Н. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.

Бўлим ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида томонлар яраштирилиб, фарзандларнинг отаси бағрига қайтишига эришилди.

Эндиликда фарзанд оиласи бағрида бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаядиган бўлди.

Султонмурод Искандаров, Бюронинг Хива тумани бўлими бошлиғи

@mibxorazmvil


MIB faoliyatidan dan repost
МИБ иловаси энди iPhone учун ҳам бор !

Фуқаролар иловадан қарздорликни, хорижга чиқиш, мулк ва бошқа турдаги тақиқлар бор-йўқлигини текшириши мумкин.

Бундан ташқари
, илова орқали фуқароларимиз автотранспорт воситаси ёки кўчмас мулкларга оид қидирув ёки тақиққа оид маълумотларни “Автотранспортни текшириш” ҳамда “Кўчмас мулкни текшириш” рукнлари орқали билиш мумкин.

👉Батафсил ўқинг

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Bosh prokuratura dan repost
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бу тоифадаги жами 77,8 млрд. сўмлик 19 405 та ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 9 219 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 37,2 млрд. сўм амалда ундирилган.

Бундан ташқари, давлат ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан 8 849 нафар фуқаролар фойдасига 31,1 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.

Шу билан бирга, фуқаролардан фуқаролар фойдасига ундирилиши лозим бўлган 4 235 та ижро ҳужжатлари бўйича 30 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Бугун, Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармасининг 2024 йил якунлари ва келгусидаги вазифаларга бағишланган навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи Ж.Жуманиязов раислигида таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилган ҳайъат мажлисида бошқарма таркибий тармоқлари раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари, масъул ходимлар иштирок этишди.

Қайд этилишича, 2024 йил давомида вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан 4 трлн. 388 млрд. сўмлик 221 мингта ёки 2023 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб, 91 мингтага кўп ҳужжатлар ижроси таъминланди.

Шу даврда, жами 1 трлн. 874 млн. сўмдан ортиқ маблағлар амалда ундирилиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан умумий ундирув қарийб, 478 млрд. сўмга ошди.

Шунингдек, “Темир”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига 47,2 млрд. сўм ёки 2023 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб, 9 млрд. сўмга кўп маблағлар йўналтирилди.

Йиғилишда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

@mibxorazmvil


MIB faoliyatidan dan repost
Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини телефондан текшириш мумкин – йўриқнома

Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин.

👉Батафсил ўқинг

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бош прокуратурада Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Бош прокуратурада 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура раҳбарияти ва ходимлари, жамоатчилик кенгаши раиси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Ватан ҳимоячилари куни билан барчани қутлади.

Таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида амалга оширилган чуқур ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари фаолияти ҳам тубдан ўзгарди, очиқлик ва адолатга асосланган, эл - юрт манфаатига хизмат қиладиган, ўз мактабига, фидойи ва профессионал ходимлар корпусига эга тизим сифатида шаклланди.

Энг муҳими, кўплаб ходимлар ўзларининг фидокорона меҳнати, маҳорати, салоҳияти, бурчига, эл – юртга садоқати билан прокуратура органлари тажриба мактаби тарихини янги саҳифалар билан бойитмоқда.

Бугун давлат мукофотларига сазовор бўлган прокуратура органлари ходимлари ҳам ана шундай шарафли йўлдадирлар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сана муносабати билан қабул қилинган Фармонига асосан прокуратура органларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг 3 нафари "Мардлик", 2 нафари "Содиқ хизматлари учун" ва 2 нафари "Шуҳрат" медали билан мукофотлангани эътироф этилиб, мукофотлар эгаларига тантанали равишда топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook





14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.