Postlar filtri




Бюро органларида садоқат билан хизмат қилаётган аёлларга эхтиром кўрсатилди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасида 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Суръат Жаббаров соҳада хизмат қилаётган аёл ходимларни байрам билан табриклаб, уларнинг фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, тармоқ рахбарлари ва ходимлар ҳам табрик сўзларини билдирдилар.

Байрам дастури давомида тизимда фаолият олиб бораётган барча аёлларга байрам совғалари улашилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Бюро органларида аёлларнинг роли беқиёсдир. Улар ўзларининг билим ва тажрибалари билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Байрам тадбири  аёлларга кўтаринки кайфият бағишлаб, уларнинг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилмасдан қолмайди.


Аёлга эҳтиром — жамиятга эҳтиром.

Ёлғиз фарзанд катта қилаётган, ўзгалар қаровига муҳтож кишиларни йўқлаш халқимизга хос инсонийлик ва бағрикенгликнинг намунасидир.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлим ходимлари томонидан алимент олувчи ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олинмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тадбирларни давом эттирмоқда.

Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси


Bosh prokuratura dan repost
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Бугун, Ўзбек миллий академик драма театрида халқаро миқёсда кенг нишонланаётган Хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали тадбир маросими бўлиб ўтди.

Унда прокуратура органларида содиқ хизмат қилган фахрия аёллар, ҳозирда тизим обрўси ва давлатимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёл ходимлар, Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, Департамент ва Бюро мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, Бош прокурорнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Унда, бутун прокуратура органлари жамоаси номидан тизимда меҳнат қилган, шунингдек, бугунги кунда фаолият олиб бораётган барча аёлларни чин кўнгилдан муборакбод этиб, уларга барча эзгу-ниятларига эришишни, оилавий бахт ва саломатлик, ҳаёт йўллари ютуқ ва зафарларга тўла бўлишини тилаб қолинди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокларини маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун эл суйган санъаткорлар иштирокида “Андишали Келинчак” спектакли намойиш этилди ва уларга байрамона кайфият бағишлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook





6 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.