Кредитга олинган "EXEED" русумли иномарка қидирувда эди.
Гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда
яшириш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, Жиноят кодексининг 233-моддасига асосан
жиноий жавобгарлик келтириб чиқаради.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Суднинг Банк фойдасига қарздор А.Э. дан кредит қарздорлик ундирувини гаров мулки ҳисобланган «EXEED» автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Зарбдор тумани бўлимига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорларга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.
Мазкур ижро иши доирасида А.Э. бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли бўлган автомашинасини хатлашдан яшириб келган. Кейинги ижро ҳаракатларида ушбу автомашинага нисбатан
қидирув эълон қилинган.
Шунингдек, ижро ҳужжатининг ижросини ўз вақтида амалга оширмаганлиги, гаров мулкини тақдим қилмаганлиги учун маъмурий жарима қўлланилган.
Шундан кейин ҳам хулоса чиқармаган қарздорга жиноят иши қўзғатиш юзасидан
суриштирув жараёнида ҳуқуқий оқибатларни тушунтиришлар натижасида
«EXEED» автомашинаси топилди.
Келгусида ушбу гаров мулки ҳисобланган автомашинаси электрон-онлайн савдоларида сотилиб, тушган пулдан мавжуд қарздорликлар қопланади.
Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax