MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Қадрли оналаримиз, опа-сингилларимиз, эзгулик ва гўзаллик байрами "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" барчангизга муборак бўлсин!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Бюронинг Карши шахар булими ходимлари мурожаат билан келган хотин-кизларга байрам кайфиятини улашди.


Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқрамасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи О.Паянов сўзга чиқиб, Бюро тизимида хизмат қилаётган хотин-қизларни байрам муносабати билан самимий муборакбод этиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳамда Мажбурий ижро бюроси директорининг табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, тизимда фаолият олиб бораётган хотин-қизларга яна бир бор чуқур эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг иш, оила ва жамиятдаги ўрни ҳамда эришаётган ютуқлари алоҳида эътироф этилди ҳамда уларнинг меҳнати, касбий маҳорати ва ишга бўлган садоқати учун чуқур миннатдорчилик билдирилди.

Тадбирда сўзга чиққан ходимлар ҳам хотин-қизларга барча эзгу-ниятларига эришишлрини, оилавий бахт ва саломатлик, ҳаёт йўллари ютуқ ва зафарларга тўла бўлишини тилаб қолдилар.


https://t.me/mib_qashqadaryo_vil


UzA | Расмий канал dan repost
Суд ҳужжатларини ижро этиш тизими рақамлаштирилади

Парламент қуйи палатаси мажлисида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ҳамда ижро иши юритиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/694277

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


РАСМИЙ БАЁНОТ

Жорий йилнинг 25 февраль куни “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали Қашқадарё вилоят МИБ томонидан Олий судни Қарорини бажармаётгани юзасидан хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, Қарши туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Osiyo maxsus metal” МЧЖ зиммасига Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар “Гулшан” МФЙ, Насаф кўчасидан ундирувчи “Nasaf ulkan qurilish montaj ta`mir” МЧЖ га ажратилган 3.132 метр квадрат ер участкасида қурилган (ундирувчига тегишли 3.132 метр квадрат ҳудудида қурилган қисми) кўп қаватли турар жой биносини ўз ҳисобидан буздириш мажбурияти юклатилган.

Ундирувчи ушбу суднинг қароридан норози бўлиб, судга мурожаат қилган ва 18.04.2024 йилда “ўз ҳисобидан буздириш мажбуриятини юклатиш” қисми қарздор “Osiyo maxsus metal” МЧЖ ҳисобидан буздирилсин деб белгиланган.

Шунга кўра, ундирувчи томонидан мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Қарши шаҳар бўлимига қайта топширилган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси талаби асосида 08.05.2024 йилда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Келгусида ижро ҳаракатлари мутахассислар томонидан тақдим қилинган хулосага кўра амалга оширилиши ҳақида ундирувчига тушунтириш берилган.


"Адолат устувор" газетасининг №3-4-сонида Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари ходимларининг иш юритувдаги ижро ҳужжатлари ижроси бўйича амалга оширилаётган ижро ҳаракатлари юзасидан мақолалари чоп этилди.

@mib_qashqadaryo_vil


Фарзандлар ҳақи тўланмасдан қолмайди!

Ота-она бўлиш нафақат шараф, балки улкан масъулиятдир. Афсуски, айрим шахслар ўз бурчларини унутишади, фарзандларига қаратиши керак бўлган эътибор ва моддий ёрдамдан қочиб юришади.


Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари фарзандлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш йўлида қатъий чоралар кўришда давом этмоқда. Бошқарма қидирув шўъбаси томонидан алимент тўлашдан қочиб юрган, ўз фарзандларининг келажагига бефарқлик қилган шахсларни топиш юзасидан доимий тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 2 ойида қидирув тадбирлари натижасида 82 нафар қарздорлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан, жумладан, 33 нафари Тошкет шаҳридан топилди.

Қидирув тадбирлари натижаларига кўра, февраль ойида Тошкет шаҳридан топилган 17 нафар қарздорлардан 10 нафарига нисбатан Тошкент шаҳрининг ўзида ташкил қилинган онлайн судда турли муддатларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Жумладан, Бюронинг Китоб туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор И.Очилов Тошкент шаҳридаги Ўрикзор бозори ҳудудидан топилди ва алимент қарздорлигини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унга нисбатан ЖИБ Китоб туман суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жазо тайинлангандан сўнг, ушбу фуқаро томонидан 17 млн сўм алимент қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилди.

Ҳар бир бола бахтли болаликка ҳақли. Ота-она эса уларга нафақат меҳр, балки моддий ва маънавий таъминотни ҳам тақдим этиши шарт.


https://t.me/mib_qashqadaryo_vil


Фарзандлар ҳақи тўланмасдан қолмайди!


Қарздор субъектнинг ҳисоб рақамларига банд солинган

Жорий йилнинг 28-февраль куни ижтимоий тармоқлар орқали Ж.Эшонқуловнинг суд қарори ижроси таъминланмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати жойлаштирилди.

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 04.10.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Косон туман давлат солиқ инспекциясидан ундирувчи Ж.Эшонқулов фойдасига 520 млн. 952 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Косон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочисининг 21.10.2024 йилдаги қарорига асосан Косон туман ДСИнинг барча ҳисоб рақамларидаги мавжуд пул маблағлари ва валюта ҳисоб рақамларига банд солинган.

Шундан сўнг, Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 08.01.2025 йилдаги ажримига мувофиқ қарздорликни Қашқадарё вилоят ДСБдан ундириш белгиланган.
Шунга кўра, бўлим давлат ижрочисининг 05.02.2025 йилдаги қарорига асосан, Қашқадарё вилоят ДСБнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинган.

Келгусида, қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, ундирув қарздорнинг мол-мулкларига қаратилади.


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
❗️Жорий йилнинг ўтган даврида жами 3,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

🗣Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 460 млрд. сўмга ошганлигини кўрсатмоқда.

🗣Бюронинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 95,5 млрд. сўмлик (238,4 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

🗣“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 122,6 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

🗣Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 179 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, 1,8 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди.

🗣Олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 1,2 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди.

🗣«Алимент тўловлари жамғармаси» ҳисобидан 218 нафар ундирувчиларга 918,1 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
28 февраль, жума куни AOKAda ўтказиладиган тадбирлар

Матбуот анжумани

Мавзу: Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига доир Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тафсилоти
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти


Матбуот анжумани

Мавзу: Ижро этиш соҳасида ўтган даврда амалга оширилган ишлар, соҳасидаги янгиликлар ва рақамлаштириш масалалари
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.


Брифинг

Мавзу: Фуқароларни навбатдаги чақирувда муддатли ҳарбий хизматга чақириш бўйича олиб борилаётган ишлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев


Брифинг

Мавзу: Адлия вазирлиги томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар
Вақти: 15:00
Иштирок этади: Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Қиличев


Брифинг

Мавзу: «Туронбанк» АТБда 2024 йил давомида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: "Туронбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Қўчқоров

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi dan repost
Вилоят прокурорининг ўринбосари О.Б.Қўлдошев томонидан муаммоли кредит қарздорлигини сўндириш, ичимлик сувидан дебитор қарздорликни қисқартириш ҳамда рейд тадбирларини ташкиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан соҳага масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, масъулларга бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.


Қизалоқни онасига олиб бериш жараёни оиланинг қайта тикланиши билан якунланди

Ҳар бир бола учун энг улуғ макон – унинг оиласидир.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан 5 ёшли қизалоқни онаси Д.Нусратованинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.

Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор ижро ҳужжати ижросини ихтиёрий бажариши юзасидан огоҳлантирилган бўлса-да, қизалоқ онасига қайтарилмаган. Шу сабабли, жорий йилнинг 13-январь куни қарздорга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.

Жорий йилннинг 24-февраль куни ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди.

Ижро ҳаракатлари жараёнида қонун устуворлиги таъминланиб, қизалоқ онасига қайтарилди. Аммо бу жараён нафақат ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, балки оиланинг қайта тикланиши, муҳаббат ва меҳр ғалабаси билан якунланди.

Бюро ходимлари оиланинг фарзанд ҳаёти ва келажаги учун нақадар аҳамиятли эканлиги, ҳар бир оилада турли синовлар, тушунмовчиликлар бўлиши, аммо муҳаббат ва кечиримлилик уларни енгишнинг энг тўғри йўли эканлиги юзасидан тушунтиришлари орқали бир оиланинг тақдири ижобий якун топди.



14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.