БОлани ўспирин ёшида руҳияти жуда нозик бўлади.
Балоғат даврида болага дўстдек мулоқот қилган афзал.
Бу даврда руҳий босим, жудаям қаттиққўллик зарар беради.
ЎҒлимни урушмадим.
“Бошқа қайтарилмасин-а” деб кифояландим.
Бугун отам шу хақида бир икки бўлган воқеа айтиб бердилар.
#Маҳалламизда 16 яшар йигит отасини компютерини бузиб қўяди, бола отаси келгунча қўрқувдан эсанкираб қолади, отаси ишдан келиб ўғлини қаттиқ руҳий босим остига олади,
“Компютерни ишлаш учун қарзга олгандим, қарзни қандай қайтараман?” деб ўғлини сиқувга олади.
Бола ўзи қўрқувдан эсанкираб турганди, отаси баттар дардига дард қўшди.
ОТасини «бисотига» путур етказган айбдор йигит кечаси ўзини осади.
#14 яшар қиз синф фондига йиғилган пулни йўқотиб қўяди, синф рахбари қизни мактабда энг аълочи бўлишига қарамай йўқотган пулларини қайтаришини талаб қилади, мактаб залида қизни изза қилади, қиз қўрқувда эсанкираб пулни отасини ҳамёнидан ўғирлаб олиб чиқиб беради,
Ҳамёнида пули йўқолган ота қизини қаттиқ койиди, онаси мактабга қизини олиб чиқиб “Мана отасини пулини ўғирлади” деб мактабда ўз қизини изза қилиб, синфдошлари орасида юзига шапалоқ тушуради.
Ота она кеч кирганда уйга келганида
Ховлидаги дарахтда қизини осиқлиқ жасадини кўрди.
(Ёзиш осон бўлмади)
Ўспирин болаларни авайланг!
Руҳий босим қилманг!
©Kamoliddin Muhammad
VAZIFAM