“Манчестер Сити” вс “Челси” ўйинини қалтираб томоша қиляпман, очиғи.
Манимча, шу кунгача ҳеч қайси футбол ўйинини бунчалик ҳавотир билан кўрмагандим.
Ўйинни Setanta Sport канали орқали, яъни, инглиз шарҳловчилари олиб борадиган эфирда кўряпман.
1 тайм якунида шарҳловчилардан бири мана бундай деди: Бу ўзбекистонлик футболчи учун дебют ўйин, у бир қанча хатолар қиляпти, Гуардиола уни жуда катта ўйинга (яъни, Челсига қарши) асосий таркибда тушириб бироз адашди.
Албатта, Абдуқодирнинг хатоси ортидан гол урилди, буни тан олиш керак. Лекин, хато ҳаммада бўлади.
Ўйинни томоша қилиб, шунчаки тасаввурга сиғмайдиган ишлар бўлаётганини кўриш қийин эмас. Чунки, ҳозир сиз телевизор ёки интернет орқали томоша қиладиган футболчиларингиз билан бир кун келиб бир майдонда тўп суришни тасаввур қила оласизми?
Катта эҳтимол билан йўқ, ва ўйлашимча, бу саволни бир йил аввал Абдуқодир Ҳусановнинг ўзига берганингизда ҳам у “Йўқ!”, деган бўларди, балки.
Ҳозир ўйинни кўриб ўтириб “Манчестер Сити”даги иккита футболчи, Илкай Гюндоган ва Бернардо Силвага бўлган ҳурматим янада ошди.
Чунки, Силва Абдуқодир ўйнайдиган позицияга келиб унга доимий ёрдам бериб турибди, буни инглиз шарҳловчилари ҳам бир-икки маротаба таъкидлашди.
Гюндоган эса, Абдуқодир Ҳусанов хато қилганда далда бериб турди, буни иккита тасвирда аниқ кўрдим.
Майли, олдинда иккинчи тайм ҳам бор, Абдуқодир, омадингни берсин!
👉
@melievuz