Mehrob.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум

🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸

Гўзал тасбеҳ


«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


#Саҳарлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 11-куни

📆 11-март, сешанба

Саҳарлик вақти: 05:24

Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси:
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.


👉 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

📲 Яқинларингизга ҳам эслатинг!

@mehrob_uz


Даражаларни кўтарадиган амал

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «“Сизларга Аллоҳ у билан хатоларни ўчириб, даражаларингизни кўтарадиган нарсани айтайми? ” – дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, эй Расулуллоҳ!” – дейишди. У зот: “Машаққатларга (иссиқ ва совуққа) қарамай мукаммал таҳорат қилиш, масжидларга кўп қадам босиб (узоқдан қатнаб) бориш, бир намоздан кейин бошқасини кутиб туриш...” дедилар» (Имом Муслим ривояти).

@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
11.03.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


🌘Илоҳий китоблар нозил бўлган ой

Рамазон ойи нафақат Қуръони карим, балки бошқа илоҳий китоб ва саҳифалар туширилган ой сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иброҳим алайҳиссаломнинг саҳифалари Рамазоннинг биринчи кечасида, Таврот олтинчи кунида, Инжил ўн учинчи кунида, Қуръон эса, йигирма тўртинчи кунида нозил қилинган”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
@mehrob_uz


#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 10-куни

🗓 10-март, душанба

🕐Ифторлик вақти: 18:27

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

📍 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

Яқинларингизга ҳам эслатинг!
@mehrob_uz


«Албатта, қиёмат келувчидир, у ҳақда шубҳа йўқдир. Лекин кўп одамлар (унга) иймон келтирмайдилар (ишонмайдилар)».

Ғофир сураси, 59-оят.
@mehrob_uz


Жуда чиркин нарса

«Ғийбат солиҳ бандаларнинг қанчадан-қанча яхши амалларини йўққа чиқарди, амал қилувчиларнинг қанчадан-қанча ажрларини ҳабата қилди, оламлар Раббисининг қанчадан-қанча ғазабига сабабчи бўлди. Ғийбат пасткашларнинг меваси, ожизларнинг қуроли, тақводорларнинг оғизлари чиқариб ташлаган (тупурган) ва шарафли кимсаларнинг қулоқлари ёқтирмаган лахта қондир».

Абулфарож Абдураҳмон ибн Али
@mehrob_uz


РАМАЗОН – НАФСНИ ТАРБИЯЛАШ ОЙИ

Рамазон нафс тарбияси ойидир. "Нафс" сўзи Қуръони каримда 295 марта зикр қилинган. Баъзилар нафсни руҳ билан битта дейишади. Аммо руҳ ва нафс алоҳида нарсадир. Нафс ақл ва жонга бўлинади. Инсон ухлаганда ақли олинади, аммо руҳи бўлган нафси олинмайди. Жони олинганда эса руҳи бўлган нафси олинади. Яна нафсни ҳам, руҳни ҳам қон деганлар бор. Яъни инсоннинг қони чиқиши билан унинг руҳи ҳам чиққанлиги боис шундай дейилган. Нафс инсон қалбидан ўрин олган. Нафсни тарбиялашдан мақсад қалбни саломат ҳолатга келтиришдир. Қалби саломат бўлган одамгина Қиёмат куни нажот топади.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ ва бошқа муфассирлар айтадилар: “Нафс Қуръонда саккиз важҳ билан келади”:
1. Ҳазрати Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло Қуръони каримда нафс деб атайди.
2. Она ҳам Қуръони каримда нафс маъносида келтирилади.
3. Жамоат ҳам нафс маъносида келади.
4. Кишининг аҳллари ҳам нафс маъносида келган.
5. Дин аҳлларини ҳам Аллоҳ таоло нафс сўзи билан ифодалайди.
6. Инсон ҳам нафс маъносида келади. Шунингдек, нафснинг ўзи ҳам ўз маъносида келади.
Нафс ҳар доим ўзгариб туради. Унинг мартабалари бор. Инсоний нафслар Қуръони каримда уч кўринишда келади. Булар:
1) маломат қилувчи нафс;
2) ёмонликка бошловчи нафс;
3) хотиржам нафс.
Бундай нафсларнинг далиллари Қуръони каримда келтирилган. Хотиржам нафс ҳақида Аллоҳ таоло:
"Эй хотири жам, осуда нафс!Раббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт!" (Фажр сураси, 27–28-оятлар).
Маломат қилувчи нафс ижобий нафслардан ҳисобланади. Киши бирор гуноҳ қилиб қўйса, нафси уни маломат қилади. Ёки яхшилик қилмаса, ўз эгасини маломат қилади.
"Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам", (Қиёмат сураси, 1–2-оятлар).
Аллоҳ таоло маломат қилувчи нафс билан қасам ичяпти. Демак, бу улуғ нафсдир. Инсон учун энг ёмони ёмонликка бошловчи нафсдир. Бу нафс инсон учун шайтондан ҳам хатарлидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Раббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир". (Юсуф сураси, 53-оят).
Агар Аллоҳ таоло бандасига раҳм қилмаса, унинг нафсини ёмонликка бошловчи қилиб қўяди. Банда эса нафсининг қули бўлиб, ёмонлик учун хизматкорга айланади.
"Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ҳамда қулоқ осинг, итоат қилинг ва нафақа қилинг, ўзингизга яхши бўладир. Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир", (Тағобун сураси, 16-оят).
Уламолар нафсни жиловлаш учун унинг айтгани тескарисини қилишни тавсия этишади. Яъни нафс нимани хоҳласа, унга муҳайё қилиб, у бошлаган йўлдан юрмаслик керак. Руҳий тарбия машойихлари нафсни жиловламоқ учун киши жуда оч қолганда овқатланмоғи, ухламаса илож қолмайдиган уйқу келганда ухламоқ, мажбур бўлгандагина сўзламоқ керак эканлигини айтадилар. Нафс одатда уйқуни, тўйиб овқатланишни ва вайсашни ёқтиради. Қайси йўл билан бўлса ҳам, ўзини ғолиб келишини ва яхши ном билан аташларини хоҳлайди. Банда унинг айтгани тескарисини қилиш билан унга қарши туриши лозим. Нафсни поклаш банда бажарадиган энг улуғ амаллардандир. Нафсини поклаган инсоннинг қалби покланади. Унда дунёнинг кераксиз матоҳларига бўлган эҳтиёж камаяди. Қалбнинг занглари кетади. Нафс энди бандани учун яхшиликка элтиш учун хизмат қилади. Ўз нафсини поклаган ҳар бир банда жаннат билан сийланади. Аммо бу нафсини жиловламай унга қул бўлган, бутун умрини мол-дунё тўплаш билан ўтказиб, хайр-эҳсондан йироқ бўлиб, гуноҳ-маъсиятда умргузаронлик қилган бандага афсуслар бўлсин.
Ҳеч бир бандани нафси хуруж қилиб, уни ҳақдан оздириб, йўлдан адаштирмаслигини Аллоҳ таолодан сўраймиз.

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
@mehrob_uz

59k 0 270 405



46. Ва қалбларига уни англамасликлари учун ғилоф қилдик ва қулоқларини кар қилдик. Қачон сен Қуръонда Роббингнинг ёлғиз Ўзини зикр қилсанг, улар ортларига ўгирилиб қочурлар.
Яъни, охиратга иймон келтирмайдиган ўша мушриклар Қуръонни англамасликлари учун уларнинг қалбларига ғилоф қилдик. Ўша ғилоф туфайли Қуръон уларнинг қалбларига етиб бормайди. Қулоқларини ҳам оғир, эшитмайдиган қилиб қўйганмиз, улар Қуръонни ибрат қулоғи билан эшита олмайдилар.
«Қачон сен Қуръонда Роббингнинг ёлғиз Ўзини зикр қилсанг, улар ортларига ўгирилиб қочурлар».
Улар Қуръон эшитиб тавҳидга юрсалар мансабларидан, жоҳилий обрў-эътиборларидан айрилиб қолишларидан қўрқиб ортга қараб қочадилар.
@mehrob_uz


Яхшилик қайтиши учун

«Инсонларга қилган яхшилигингиз ўзингизга қайтишини истасангиз, фарзандингизга яхшилик қилинг. Чунки улар қилган яхшилигингизни жавобсиз қолдирмайди».

Абу Абдуллоҳ Ҳанафий
@mehrob_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌙Рамазоннинг мағфират даҳаси муборак бўлсин!🤲

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг аввали Раҳмат, ўртаси Мағфират, охири эса Жаҳаннамдан халос бўлишдир” Ибн Абу Дунё ривояти.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)
.

Дуони кўпайтирайлик!
https://t.me/+xi6iQLisDphmNjMy


#Саҳарлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 10-куни

🗓 10-март, душанба

Саҳарлик вақти: 05:25

Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

📍 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

Яқинларингизга ҳам эслатинг!
@mehrob_uz


#Рамазонда
РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рамазон ойида Қадр кечасининг савобини топиш мақсадида эътикоф ўтирар эдилар.
Бир марта Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида, кейингисида Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикофга кирдилар.
Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунида экани маълум бўлгач, ўша вақтларда масжидда эътикофга кирадиган бўлдилар.
Рафиқул аълога риҳлат қилгунларига қадар шу ҳолда бардавом бўлдилар.
Ҳаётларининг охирги йилларида йигирма кун эътикоф ўтирдилар.

@mehrob_uz


Намоз вақтлари:
10.03.2025 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ

Рамазон саховат, силаи раҳм ва одамгарчилик ойидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойда бошқа ойларга нисбатан янада сахийроқ бўлиб кетар эдилар.
Шу анъанага содиқ қолган ҳолда муборак Рамазон ойининг шарофати билан Mehrob.uz ва «Milliy Cola» ҳамкорлигида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиняпти. Ҳар бир хонадон вакилларига ҳамкорлар томонидан ҳадялар улашилди. Ушбу хайрли ишда «Минор» жоме масжиди ходимлари, маҳалла вакиллари ва «Меҳроб ҳиммати» хайрия фонди жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Бу хайрли ишга ҳисса қўшаётган барчадан Аллоҳ таоло рози бўлсин ва улуғ Рамазон ойида ажрини беҳисоб қилиб берсин!
@mehrob_uz


ҲИСОБСИЗ МУКОФОТ

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай банадаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатам”, деди.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни улуғ мукофот билан сийласин! 🤲
@mehrob_uz


#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 9-куни

🗓 9-март, якшанба

🕐Ифторлик вақти: 18:26

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

📍 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

Яқинларингизга ҳам эслатинг!
@mehrob_uz


Дард ва шифо

«Инсонларнинг ортидан гапиришдан эҳтиёт бўлинг! Чунки бу дарддир. Ўзингизга Аллоҳнинг зикрини лозим тутинг, чунки бу шифодир».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
@mehrob_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.