⚡️«Ташаббусли бюджет» лойиҳасида 2 мингдан кўп овоз тўплаган, лекин ғолиб бўла олмаган 364 та ташаббуслар ғолиб деб топилди! Уларга қўшимча 335 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, 200 нафардан ортиқ аҳоли қўллаб-қувватлаган маҳалла шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникаларни жиҳозлашга оид ташаббуслар учун келгуси йилда қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади. Бу орқали 195 та лойиҳа доирасида 600 та маҳалла аҳолиси қамраб олинади.
Келгуси йилдан вилоят бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига берилади. Ҳозирда фақат туман ва шаҳар бюджетининг 30 фоизи ажратиларди, энди вилоят бюджети ҳам ажратиладиган бўлди.
Умуман, келгуси йилдан бошлаб маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина “Ташаббусли бюджет” орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилиши белгиланди.
Бунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 триллион сўмга етказилади (жорий йилда 2,2 трлн. сўм эди).
@media24uz