Тошкентни кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди
Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг қарори билан 2023-2027 йилларда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди. Унга кўра ҳар йили:
▪️ 7 млн.га яқин мавсумий гуллар;
▪️ 75 мингдан кам бўлмаган миқдорда дарахт кўчатлари ва буталар экилиши режалаштириляпти.
Қарор билан:
▪️ 2024 йилга қадар пойтахтни яшиллик даражасини 30%га етказиш;
▪️ шаҳар ва туманлар марказлари кўчаларидаги ирригация тармоқларини хатловдан ўтказиб, тармоқларни жорий таъмирлаш ва янгилаш чораларини кўриш;
▪️ дарахтларни зараркунанда ҳашаротлардан сақлаб қолиш учун чет эллик мутахассисларни жалб этиш;
▪️ 2022-2024 йилларда шаҳардан ўтадиган каналларнинг (62 км қисми) қирғоқ бўйларини ободонлаштириш, каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳлар ташкил этиш назарда тутилган.
@media24uz