Монополиялар иқтисодиётга жиддий зарар келтиряпти, ечим эса ЖСТга қўшилиш
Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан гуркираб кетишига мамлакатдаги монополиялар халақит бераётганини бугун кўпчилик яхши билади. Уларни йўқотиш ёки жилла қурса, юмшатиш масалалари неча марталаб кўтарилган, аммо фойдаси бўлмаётир.
Шавкат Мирзиёев биринчи марта президент этиб сайланган пайтдаёқ Жаҳон савдо ташкилоти(ЖСТ)га аъзо бўлиш ҳақида топшириқ берганди. 2018 йилда Ташқи ишлар вазирлигида ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича идоралараро комиссия ҳам тузилган. Аммо 5 йилдан бери айтарли ва кўзга кўринарли бирор ҳаракат сезилмади.
ЖСТга қўшилиш учун Европа иттифоқи 5 миллион евро грант ажратган. Бу бўйича битим 2019 йил 11 ноябрь куни имзоланган. Лекин шу билан ишлар таққа тўхтагандек. Ҳатто президентнинг ўзи яна бир неча марта ушбу масалани кўтариб чиққан бўлишига қарамай, фойда бўлмаяпти.
Ҳатто АҚШ ҳукумати ҳам Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишига ёрдам беришга тайёр. АҚШ конгресси ЖСТга қўшиладиган бўлсак, "Жексон-Вэник тузатиши"ни бекор қилишини ҳам айтганди.
Жексон-Вэник тузатиши нима?
1974 йилда АҚШ конгресменлари Генри Жексон ва Чарльз Вэник "АҚШ савдоси тўғрисида"ги қонунга тузатиш киритишган. Бу тузатишга кўра, Америка эмиграция чекланган ва инсон ҳуқуқлари поймол бўлаётган давлатларга савдо бўйича чеклов қўяди.
Бу тузатиш асосан СССР давлатлари учун ишлаб чиқилган санкция бўлиб, 2006 йилда Украина ва 2012 йилда Россияга нисбатан бекор қилинган. Ҳозир Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон учун ўз кучини йўқотмаган.
ЖСТга аъзолик шунчалик муҳимми?
ЖСТга аъзо бўлишнинг асосий шартларидан бири — аъзоликни истаётган давлатда бирор соҳада монополия бўлмаслиги, эркин савдо ва рақобат муҳити ҳукмрон бўлиши керак.
Айни пайтда Ўзбекистонда монополияга дахлдор асосий йирик соҳалар:
▪️автомобилсозлик;
▪️авиачипталар;
▪️қандолатчилик;
▪️маиший техника ва бошқалар.
@media24uz