Бензинни атай йўқ қилишди
Бензин тақчиллигини келтириб чиқаришдан асосий мақсад нархни ошириш бўлган. Бугун бу ҳолат исботини топди, вазир эса анча олдин тан олганди.
Ўзбекнефтгаз ўзи йўқ 80 бензин нархини 7000 сўм этиб белгилаган. Аммо бирорта заправкада бундай турдаги бензиннинг ўзи йўқ.
Ўтган йили ноябрда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов парламент қуйи палатасида бўлиб ўтган “Ҳукумат соати”да бензин тақчиллиги сунъий равишда яратилаётганини тан олганди.
2022 йил декабрда Ангренда 11,5 тонна 80 маркали бензин шунчаки ариққа оқиб йўқ бўлиб кетганди. Ўша пайтда заправкаларда бензин йўқ эди. Аммо нефтгаз каттаконларининг найрангини Ангрендаги омбор сотиб қўйган.
Ҳозир энг арзон бензин 7000 сўм, 80 бензин хусусий АЁҚШларда 9000 сўмгача сотиляпти. Ўзбекнефтгаз бу бензин нархи 8000 сўмдан ошмаслигини айтган бўлишига қарамай.
Бир неча йилдан кейин 80 маркали бензин умуман муомаладан чиқариб юборилади.
@media24uz