Ортиқхўжаевга боғлаб берилган барча бенефициарлар текширилиши керак
Тошкент шаҳри собиқ ҳокими ишдан олиниши ортидан унга тегишли барча компаниялар, МЧЖлар, "Пахтакор" стадиони ва "ЗўрТВ" кабилар текширувдан ўтиши керак.
Рухсатсиз қурилишлар туфайли ҳайдалган Ортиқхўжаев айбсиз бўлганида аэропортда тўхтатиб қолинмасди. Энг аввало унинг "копилка" МЧЖлари устидан зудлик билан суриштирув бошлаш лозим.
Стадион ва телеканал тақдири нима бўлиши ҳозирча номаълум. "ЗўрТВ" бошига собиқ "МарказТВ" куни тушиши ҳам мумкин.
Энг муҳими, маиший техника бозорида берилган барча имтиёзлар бекор қилиниб, монопол ҳуқуқлар олиб ташланиб, эркин бозор муҳитига ўтиши айни муддао.
Шавкат Мирзиёев Ортиқхўжаевдан умиди катта бўлганини алоҳида таъкидлади. Демак, уни ҳам камида Рашид Қодиров тақдири кутяпти чоғи. Аввал қамалиб, "еганларини" қайтариб, кейин афв этилиши мумкин.
@media24uz