Хамма хам ижтимоий тармоқлардаги каби бахтли эмас , хамма инстаграм сторисларда кўрганингиздек кўп гул олмайди , хамма хам инстаграм релсларидаги каби хар хил мошинада юрмеди , хамма тармоқларда кўрсатадиган даражада кўп пул топмайди . Шунчаки одамлар тармоқларга жойлайдиган расмлари каби хурсанд ва бахтли эмас , хамма хам хотинига хар кун гул олиб келмайди , хамма хам хотинига машина совға қилмайди , хамма хам эрига ёки хотинига сторислардаги каби мехрибон эмас , улар хам урушишади , хафа бўлишади , қийналишади лекин уларни тармоқларга жойлашмайди , улар бундан уялишади ёки қўрқишади . Хамма хам ўзидан ўзи бой ва бахтли бўлиб қолмаган , буларни ортида неча йиллик машаққат борлигини билмайсиз . Шунчаки тармоқлардаги бахтли сторислар орқасида кўрсатилмайдиган бахтсиз кунлар борлигини тушунишингиз керак