✅ Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлашва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги qarori qabul qilindi. Унга кўра:
2025 йил 1 сентябрга қадар:
навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади:
➖ олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
➖ педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
➖ ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
➖ педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;
Шунингдек, қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади:
➖ педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга - уларнинг амалдаги малака тоифаси;
➖ ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга - уларнинг амалдаги малака тоифаси;
➖ олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга - олий малака тоифаси.
2025-2026-ўқув йилидан бошлаб:
➖ таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.
👉 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 сентябрдаги 572-сон қарорига киритилаётган ўзгаришлар кўра:
➖ жорий йилдан бошлаб давлат мактабгача ва умумтаълим ташкилотларининг психолог кадрлари ҳам аттестациядан ўтказилади ҳамда тегишли малака тоифалари берилади;
➖ камида Б+ даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш бўйича малака синовидан максимал балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади;
➖ аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими ваколатли хорижий ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг, аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга базавий тариф ставкасининг 70 фоиз миқдорида устама белгиланади;
➖ олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди. Улар 55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса, аттестациядан ўтган ҳамда лавозими сақланган, 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса, аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланади;
➖ умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун биринчи босқич (тест) синовлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий) синовлари тегишли равишда Маданият ва Спорт вазирликлари томонидан ташкил этилади;
👉 Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги 425-сон қарорига киритилаётган ўзгаришларга кўра:
➖ келгуси йилдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ҳам Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасидан устама олишлари мумкин;
➖ Вазир жамғармасига номзодлар аввалги йилнинг январ-июн ва сентябр-декабр ойларида ўтказилган малака синовларининг биринчи босқич натижаларига кўра, умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари орасидан танлаб олинади. Бунда ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун учта номзод танланади.
👉 Qarorning to‘liq matni
©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot