NON dan repost
10 январь учун Ҳақиқат Достони
Шайтон ҳамма нарсани ҳам билмайди
📖“Биз Худонинг пинҳон тутилган сирли донолиги ҳақида гапирамиз. Бу донолиги билан Худо дунё бино бўлишидан аввалроқ биз учун нажот режасини тайёрлаб қўйган эди. Унинг мақсади бизни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш эди. Бу дунёнинг ҳукмронлари Худонинг донолигини тушунмадилар. Тушунганларида эди, улуғвор Раббимиз Исони хочга михламаган бўлардилар” (1 Коринфликларга 2:7-8).
Шайтон одамларнинг фикрини ўқиш ва уларнинг фикрларида нима бўлаётганини аниқ билиш қобилиятига эга деб ўйлайдиганлар бор. Лекин бу ҳақиқат эмас! Шайтон одамларнинг фикрларини ўқий олмайди. У, худди ақлли одам каби, сизнинг хулқ-атворингиз ва тана тилингизни кузатиш орқали сизнинг фикрингиздаги нарсаларни тахмин қила олади.
Шайтон- яратилган мавжудотдир ва шунинг учун у Худонинг кучига ёки ҳамма нарсани билиш қобилиятига эга эмас. Шайтон ҳамма нарсани ҳам билмайди. Бу чеклов Каломдаги турли мисолларда яққол кўринади. Масалан, Исо туғилгандан сўнг, Ҳирод Байтлаҳмда янги “Яҳудийларнинг Подшоҳи” туғилгани ҳақидаги хабардан хавотирга тушиб, боланинг аниқ қаердалиги ҳақида мунажжимлардан яширинча сўради. Тушида Ҳироднинг олдига қайтмаслик ҳақида огоҳлантирилган мунажжимлар бошқа йўл билан ўз юртларига қайтишди.
Ҳирод ўзини алдангандек ҳис қилиб, башорат қилинган янги шоҳни ўлдиришга умид қилиб, Байтлаҳм ва унинг атрофидаги икки ёшгача бўлган барча болаларни ўлдиришни буюрди. Бу сизга Шайтоннинг билими чекланганлигини кўрсатиши керак. Ҳатто бугунги кунда ҳам у биз билган ёки Худо билган ҳамма нарсадан хабардор эмас. Унинг ҳаракатлари Худонинг бутун режасини олдиндан кўра билиш қобилиятига ега эмас, балки чекланган тушунчасига асосланади.
Лекин Худога шукур! Каломда айтилганидек, Худо бизга бу нарсаларни Ўз Руҳи орқали очиб берган, чунки Руҳ ҳамма нарсани, ҳатто Худонинг чуқур режаларини ҳам кўра олади (1 Коринфликларга 2:9-10). Шайтон бу чуқур сирларга кириш ҳуқуқига эга эмас; у сизнинг ҳаётингиз учун Худонинг режаларининг мураккаб тафсилотлари билан таниш бўлолмайди, агар сиз ўзингиз ўз ҳаракатларингиз ёқи сўзингиз орқали очиб бермасангиз. Ва тахмин қилинг-чи? Албатта, сиз У билан ҳамкорлик қилмасангиз, У сизнинг ҳаётингизда Худонинг режалари ва марҳаматларининг амалга ошишини тўхтата олмайди.
Мана нима учун руҳ тилларида гапириш муҳимдир. Руҳ тилларида гапирганимизда, биз Худонинг режалари, жумладан, ҳаётимиз билан боғлиқ бўлган нарсалар ҳақида чуқур режаларни гапирамиз. Каломда 1 Коринфликларга 14:2 да айтилганидек, биз руҳ тилларида гапираётганимизга ҳеч ким тушунмайди, ҳатто иблис ҳам. Лекин Худо бу сирларни Муқаддас Руҳ орқали бизга очиб беради.
🙏Ибодат
Азиз Ота, ҳамма нарсани билганинг учун ва Исо Масиҳда қўлга киритган менинг ғалабам учун Сенга раҳмат айтаман. Сен ҳамма нарсани билгувчисан ва ҳеч нарса Сенинг тушунишингдан четда қолмаслиги учун миннатдорман. Мен Сенинг раҳбарлиғинг, донолигинг билан юраман ва ҳаётим учун Сенинг мукаммал режангга ишонаман. Ишончим комилки, Сен ҳамма нарсани биласан ва менга Исо номи билан Шайтон ва зулмат кучлари устидан ҳокимият бергансан. Омин.
📖Ўрганиш учун:
Айюб 1:7: "Шайтондан Эгамиз: “Қаердан келяпсан?” — деб сўради. Шайтон: “Ер юзининг у ёғидан бу ёғига юриб, айланиб чиқдим”, — деб жавоб берди."
1 Бутрус 5:8: "Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди."
Матто 2:13: "Мунажжимлар кетганларидан кейин, Эгамизнинг бир фариштаси Юсуфга тушида зоҳир бўлиб деди: “Тур! Чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қоч. Чунки Ҳирод чақалоқни топиб, ўлдирмоқчи. Мен сенга айтмагунимча, Мисрда қол.”"
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb