Бугун биз Чиқиш Китобидан 11-бобни тугатдик. Худо Мисрга юборган жазоларни ўқиб чиқдик. Шу жазоларнинг маъноси ҳақида сизлар билан бўлишишга қарор қилдим.Мисрга берилган
10та жазо нафақат фиръавн Исроилни озод қилиши учун, балки Худонинг Мисрнинг сохта худолари устидан қудратини намоён қилиш учун ҳам берилган эди. Бу жазолар Исроил халқига ҳам Худонинг буюклигини кўрсатиб, уларнинг имонини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
🔥
Жазолар ва Миср худолари:1️⃣
Нил дарёсининг қонга айланиши (Чиқиш 7:14-24) — Нил дарёси муқаддас ҳисобланар эди. Нил худоси
Ҳапи деб номланар эди. Худо Нил дарёсини қонга айлантирганда Ҳапи устидан ғалаба қилганлигини кўрсатди.
2️⃣
Қурбақалар балоси (Чиқиш 8:1-15) — Қурбақа шаклида тасвирланган ҳосилдорлик худоси
Ҳекет устидан ғалаба қилди.
3️⃣
Бургалар балоси (Чиқиш 8:16-19) — Ер ва ҳосилдорлик худоси
Геб бу балони тўхтата олмади.
4️⃣
Суналар балоси (Чиқиш 8:20-32) —
Кепри исмли ҳашаротлар билан боғлиқ худо устидан Худо ғалаба қилди.
5️⃣
Чорваларнинг ҳалок бўлиши (Чиқиш 9:1-7) — Қорамол худолари
Ҳатҳор ва
Аписнинг ҳимоя кучи йўққа чиқарилди.
6️⃣
Чипқон офати (Чиқиш 9:8-12) — Шифо бериш худоси
Имхотеп ёрдамсиз қолди.
7️⃣
Дўл ёғиши (Чиқиш 9:13-35) — Осмон ва ҳаво худолари
Нут ва
Шу Худога қарши ҳеч нарса қила олмади.
8️⃣
Чигиртка балоси (Чиқиш 10:1-20) — Ҳосилдорлик худоси
Мин ожиз қолди.
9️⃣
Зулмат (Чиқиш 10:21-29) — Қуёш худоси
Ранинг ҳукмронлиги инкор қилинди.
1️⃣0️⃣
Тўнғичларнинг ҳалок бўлиши (Чиқиш 11:1–12:30) — Фиръавннинг ўзи ҳам илоҳ деб ҳисобланган. Худо унинг ожизлигини кўрсатди.
Худо Ўзининг ягона, ҳақ ва қудратли Худо эканлигини кўрсатди!Биз бу ҳикоялардан нималар ўрганамиз?Ҳар қандай қийинчиликда ҳам Худо ҳокимдир. У барча ёлғон худолар ва зулмат кучлари устидан ғалаба қозонувчи Ягона Худодир. Биз ҳам Худойимизга бутунлай ишониб, Унга қўрқмасдан эргашсак бўлади!
📱
@Ezra7_10