Маркс ЖУМАНИЁЗОВ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.
Канал унинг набираси томонидан юритилади.
Маркс Жуманиёзовга тааллуқли материлларингиз бўлса қуйидаги манзилга хабар қолдиришингиз сўралади:
@marksjumaniyozovadmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матчон.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг 50 ёшлик юбилейида Хоразм вилояти биринчи ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг табрик сўзлари.

1993 йил
, Урганч шаҳри.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

ОМОН МАТЖОН
«Нега мен?!» достонидан парча

ТУРҒУНЛИК ЙИЛЛАРИ

Дунёга синчиклаб тикилган кўзлар
Мушкул бир ҳолатни пайқашга тушди.
Қай томонга боқманг, бари — йўлсизлар,
Толелар айқашу уйқашга тушди.

Етмиш йил эл яшаб қуръон, тавротсиз,
Эрлар ночор қолди, аёл авратсиз,
Замон дурадгори, асбоб-яроқсиз,
Илма-тешик томни ямашга тушди.

Қор қора ёғмоқда, ёмғир заъфарон,
Дарёлар ўрнида оқмоқда армон,
Ҳар подшо ўзича чиқариб фармон,
Қолганлар бир-бирин булғашга тушди.

Ёқиб бўлакелдик газни, кўмирни,
Зимистон айлаймиз тез она-ерни,
Кўк ютар бундайин улкан қабрни,
Одамнинг сояси қуёшга тушди.

Ҳар ерда ҳоким ҳақ, арбоблар ғолиб,
Қонун шуларники, шуларда қолип,
Энг катта айбдор бир ёқда қолиб,
Жазони бошқалар ўташга тушди.

На майхона қолди юртда, на меҳроб,
На муқаддас қаср, на азиз китоб,
Не-не олтин бошлар кўролмай офтоб,
Надомат тунида мудрашга тушди.

Ҳайронман сен ўзбек деган миллатга,
Ерингни тўлдирдинг мараз, иллатга,
Не жавоб айларсан бундай кулфатга,
Қара, пойдеворинг нурашга тушди?

Қани элни яктан этган донолар,
Қани уй файзини тутган момолар,
Қани «Бирлаш! Тиклан!» деган нидолар,
Ғафлат оғусими ё ошга тушди?!

На шомда ишинг бор, на тонгда ёдинг,
Ароқ, уйқу бўпти бор эътиқодинг,
Жаҳон саҳнасидан ўчмоқда отинг,
Номингдан бошқалар сўзлашга тушди.

Кўкда йўқ Улуғбек очган юлдузлар,
Кўҳна Урганчингни емоқда тузлар.
Ер ости ганжларинг бегона кўзлар
Излаб, ковлаб, ташиб, гизлашга тушди.

Нечун қоралайсан сен ўз ўтмишинг,
Амир ҳам ўз кишинг, ҳон ҳам ўз кишинг,
Кўрарманми сенинг униб-ўсишинг,
Нечун парвоналар оташга тушди?

Бойқаронг қотилмиш, Темуринг хунхўр,
Мангубердинг зобит, хор, манглайи шўр,
Не хароб миллатсан, борми бирон зўр,
Устунлар тикланмай қулашга тушди?!

Жаннат Ўзбекистон, жаннатинг қани,
Шунча меҳнат қилдинг, меҳнатинг қани,
Сиғинган, суянган давлатинг қани,
Ҳар дайди ит сени талашга тушди?

Ҳеч ким ўз молига қўёлмас баҳр,
Бору йўғимизни билмайди дунё,
Ҳеч кимдан сўрамай-нетмай не юҳо
Бу юртдан қурбонлик ямлашга тушди.

Ўзинг бўлсанг эдинг ўзингга қози,
Ҳар оғир-энгилга бўлардик рози,
Етти ётлар қўйиб носоз тарози,
Оқу қорангни каж ўлчашга тушди.

Билганинг-кўрганинг пахта бўлибдир,
Ақлинг, тафаккуринг ахта бўлибдир,
Юз сариқ, жигаринг сўхта бўлибдир,
Наслинг шажараси бутрашга тушди.

Ўзин, элин, тилин нақд сотган ким у,
Бир танда уч сотқин яшагани шу,
Буни шараф билиб нечалар ёҳу,
Даврондан мукофот тилашга тушди.

Давр деворида Қодирий қони,
Шимолга қулади жануб Чўлпони,
Заҳр ичди биллур жом тутган Усмонинг,
Қонли базм соқийни сўрашга тушди.

Хўш, бугун-чи, йўқми ҳеч пок тийнат
Ўн жойга хатланар сал фаол инсон,
Ким у, ҳар сўқмоққа қўйиб юз қопқон,
Ҳар йўлни ким обдон боғлашга тушди?!

Киммиш! Ўзимизнинг булар палидлар,
Булар ўзимизнинг абдуллатифлар,
Юлдузлар таъмидан бебаҳра итлар
Ойни ялоқ билиб увлашга тушди.

Ким эмиш! Барин гоҳ сотган ўзингсан,
Бир-бирингни ғажиб ётган ўзингсан,
Ким бош тикласа тош отган ўзингсан,
Ахир, ўз бошинг ҳам шу тошга тушди.

Келди Маҳтумқули айтган бир замон,
Унутди «Яхшилик» сўзини ёмон,
Обрў талашмоқда қурт билан илон,
Филлар пашша билан савашга тушди.

Илм, бу аслида тангрининг нури,
Ҳаммага тенг аён эмасдир сири,
Кўпни олим этиб қамчининг зўри,
Шогирд устоз билан курашга тушди.

Кимнинг эри қаттол, кимнинг аёли,
Шундан бир-бирида эмас хаёли.
Ром этиб ўткинчи тулпорнинг ёли,
Кўпларнинг кўзлари ўйнашга тушди.

Азиз нимамиз бор аёлдан бошқа,
Куйиб бўлсалар-да ишда, қуёшда,
Нечун кирмакдалар яна оташга,
Қандай шармандалик бу бошга тушди?!

Тортилиш кучидан собитдир олам,
Қуёш теграсида сайёралар жам,
Аслида меҳрдан яралган одам
Бурч юкидан бўйин товлашга тушди.

Инсон бир туғилар, қайта туғилмас,
Азал бунёдкори қайта уринмас,
Асли рост нарсалар қайта қурилмас,
Ахир, сув бошқаю ўт бошқа тушди.

Не кўрдинг Сталин бўлганда «отанг»,
Не берди довдирбой, парфеъл Никитанг,
Гўё Брежнев ҳам сенинг ўз хатонг,
Тирноғингни кимлар ковлашга тушди?!

Руснинг уйига ҳам кирди дарз, алкаш,
Шунданми режалар, йўллар гоҳ чалкаш,
Шунданми ўз жойин ташлаб беоташ,
Қайда иссиқ кўрса тарқашга тушди.

📱 Яқин дўстларингизга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🎵 Отажон Худойшукуров - Табассум қил

📑 Омон Матжон шеъри


📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎵 Ортиқ Отажонов - Умр ўтар

📑 Омон Матжон шеъри


📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
14 февраль Хоразм фахри, Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллуд топган кун.

Шу муносабат билан Сиз азизларга хотира видеосини тақдим қилмоқдамиз.

Ўтганларимизни охиратлари обод бўлсин. 🙏🙏🙏


Маркс Жуманиёзов ўзининг "Эсимда қолган онлар" китобида Наманган ва Хоразм вилоятлари ўртасидаги муносабатлар тўғрисида қуйидагича хотирлаган:

"1993 йили Наманган вилояти билан мусобақадош бўлдик.

Наманган вилояти ҳокими Бургутали ака Рафиғалиев Наманганда аҳвол оғир бўлган пайтда ҳоким қилиб тайинланган эди. У Наманганда осойишталик ўрнатишда кўп хизмат қилган ва Президентимиз ҳурматига сазовор бўлган ҳокимлардан эди.

Бизни Наманганликлар катта тантаналар билан кутиб олдилар, қаерга борсак, Хоразм куйлари ва қўшиқлари янграб турди. Наманганда кўзга кўринарли ишлар кўп қилинган экан. Мева, узумни қайта ишлаш яхши йўлга қўйилгани эътиборимизни тортди.

Наманганликлар бизга картошка уруғи етказиб бердилар, биз Наманганликларни гуруч билан таъминладик. Борди-келдимиз яхшиланиб, Наманганликлар Мингбулоқ туманида "Хоразм" совхозини барпо этдилар. Биз Тупроққалъадаги энг катта совхозлардан бирига "Мирзо Машраб" номини бердик.

Бундай чора-тадбирлар нафақат қишлоқ хўжалиги, балки барча соҳани ривожлантиришда ижобий рол ўйнади.

Бургутали ака оламдан ёшроқ ўтди. Бугун у кишининг номини Наманганда ҳам, Хоразмда ҳам катта ҳурмат билан тилга оладилар".



📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


"Даракчи" газетасининг 2025 йил 13 феврал кунги сонида устоз Матназар Абдулҳаким хотирасига бағишланган эсловлар эълон қилинибди.

Эсловларни Эрпўлат Бахт тўплаган.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


TTV telekanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ANONS

YODNOMA
OMON MATCHON XOTIRASIGA BAG'ISHLANADI
🗓14-FEVRAL
SOAT 17:15
TOMOSHA QILING
👋

‼️TTV  TELEKANALI ‼️

📱Telegram |📱 Instagram | 📱YouTub


Бағри ёмон баттолларга бор,
Қахри ёмон қаттолларга бор;

Қон ялаган қассобларга бор,
Сўз ўйнаган каззобларга бор;

Иймонидан кечганларга бор,
Бор-йўғини ечганларга бор -

Нега менга келасан, эй дард,
Нега менга келасан, эй ғам!

© Шавкат Раҳмон

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


ҚОТИЛЛИК ҚИЛГАНЛАР ҚОТИЛ-КУ, ЛЕКИН КУЗАТИБ ТУРГАНЛАР АСЛ ҚОТИЛДИР

Биродар яшайбер, йиғлаб ва кулиб,
Чайир билагингда оқар қувватинг.
Қайта туролмасанг бир кун йиқилиб,
Ачинма, бошқага қолар ниятинг.

Боравер ғовларга аччиқма-аччиқ,
Тилка-пора бўлсин, ўртансин юрак.
Биродар, дунёда, гапирсам очиқ —
Фақат яхши ният яшаши керак.

Чидамак мумкинмас, мумкинмас сира,
Ҳамоқат ҳайқирса, боқилса ўғри,
Фаҳш юрса, менман, деб тоза, бокира,
Тўғрилиги учун қийналса тўғри.

Ҳали жуда кўпдир каламушният —
Дунёни кемириб, сотиб юрганлар.
Умрида ўтқазмай бирорта дарахт,
Занчалиш кўксига муштин урганлар.

Курашсанг арзийди ҳақиқат учун,
Курашиб юрганлар ҳақдир, одилдир.
Қотиллик қилганлар қотил-ку, лекин
Кузатиб турганлар асл қотилдир.

Яшайбер, қалбингга ишониб, мағрур,
Яшайбер, бўлсанг ҳам оромдан йироқ.
Ғолиб чиқмоғлигинг жуда ҳам зарур,
Бошқача бўлиши мумкинмас бироқ.

© Шавкат Раҳмон

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг


📹 Видеоархив.

Хоразм вилояти, Ҳонқа тумани, Ал-Хоразмий совхозига тааллуқли архив видео.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг


🔤🔤🔤🔤🔤🔤. 🔤🔤🔤🔤🔤
"Икки аёл"

Ҳар кишининг икки бўлса аёли
Кеча-кундуз иши можаро бўлар
Ҳар бирининг бордир юз минг ҳаёли
Оши заҳар, нони ҳам увол бўлар.

Бирин севиб, бирин айласа ночор,
Элга расво бўлур, ўз айбин очар.
Ақли ҳайрон бўлиб, бориннан гечар,
Тенг тутмаса ёрин бекамол бўлар.

Гоҳи булбул каби сайрар тиллари,
Томошага ҳозир этар эллари
Гоҳи тизин урар, гоҳи ерлари,
Эрини кўрганда тилсиз лол бўлар.

Зарда қилиб келмас бўлса ёнина
Сўз айтмаса ҳар бирининг шаънина,
Бундай эр кўшилмас одам сонина
Икки хотин, бир эр уч аёл бўлар!

Махтимқули кимса билмас ботини,
Уйлансангиз қараб олинг зотини
Эгам кўрсатмасин ёмон хотинни
Одам ўзин билмас хомҳаёл бўлар!


Махтумқули

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


"Икки аёл"

Ҳар кишининг икки бўлса аёли
Кеча-кундуз иши можаро бўлар
Ҳар бирининг бордир юз минг ҳаёли
Оши заҳар, нони ҳам увол бўлар.

Бирин севиб, бирин айласа ночор,
Элга расво бўлур, ўз айбин очар.
Ақли ҳайрон бўлиб, бориннан гечар,
Тенг тутмаса ёрин бекамол бўлар.

Гоҳи булбул каби сайрар тиллари,
Томошага ҳозир этар эллари
Гоҳи тизин урар, гоҳи ерлари,
Эрини кўрганда тилсиз лол бўлар.

Зарда қилиб келмас бўлса ёнина
Сўз айтмаса ҳар бирининг шаънина,
Бундай эр кўшилмас одам сонина
Икки хотин, бир эр уч аёл бўлар!

Махтимқули кимса билмас ботини,
Уйлансангиз қараб олинг зотини
Эгам кўрсатмасин ёмон хотинни
Одам ўзин билмас хомҳаёл бўлар!


Махтумқули

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Йиқилди деб ўйламанг,
Ўйламанг синдим, чўкдим...                 
Келгуси баҳоргача,
Фақат баргимни тўкдим...

Жалолиддин Румий

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


"Ҳонқада Мадамин Маткаримовнинг 50 ёшга тўлишига бағишлаб ўтказилган зиёфатда Шароф Рашидов ҳам қатнашиб, юбилярни шахсан табриклади.

Урганчдаги ижроқўмнинг боғида масковлик меҳмон ҳузурида Шароф ака Хоразм ҳақида, унинг узоқ тарихи, бугунги меҳнаткаш кишилари тўғрисида гапириб, менга шундай юртга бош бўлишдек масьулиятли вазифа ишониб топширилганлигини айтди. Мендан олдин ишлаган кишилар ҳақида ҳам озми-кўп сўзлар айтиб, айримларига яхши баҳо берди, айримларини эса халқ мақоли билан бир оғиздагина таърифлади: «Тирик бўлиб қаторда йўқ, ўлик бўлиб мозорда». «Сиз шу ерда ўсдингиз, улғайдингиз, энг қуйидан тортиб барча раҳбарлик босқичларини ўз ҳалол меҳнатингиз, ишчанлигингиз, ташаббускорлигингиз билан босиб ўтдингиз. Энди ишончни оқлаб, илғорликни қўлда сақлаб қолмоғингиз керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас»,— деди у киши.

Ҳақиқатан, вилоятга бош бўлган маҳаллий раҳбарлардан иккинчиси мен эдим. Кўпчилиги четдан келган, русийзабонлар ҳам бўлган. Шу сабаб аввалгиларнинг хатоларидан сабоқ олмоғим, уларни такрорламаслигим керак эди. Ҳамманинг нигоҳи менга қараган.

Рашидовнинг бу сўзларидан кейин хато қилишга ҳеч бир ҳаққим йўқлигини англаб етдим. Бу энди янада оғир масъулият эди, бунинг олдида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, давлат режалари ўйинчоқ бўлиб қоларди.

Шароф Рашидов маслаҳатлари кейинги бутун иш фаолиятимда мактаб бўлди, десам хато эмас. Иш фаолиятимда, шахсий ҳаётимда улуғлар ёзиб қолдирмиш панду-насиҳатларга, ҳаёт тажрибаларига суяндим. Вақт келиб уларнинг сўзлари наҳадар ҳақлигига неча карра имон келтирдим. «Бир кунги адолат билан қилинган иш, минг кунлик тоат-ибодатдан афзалдир», деган экан Амир Темур. Бобур мирзо эса яна бошқачароҳ тарзда ҳаёт ҳақиқатини мисраларга тизади: «Ҳар кимки вафо қилса, вафо топғусидир, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топғусидир».

Буларни ёзишим боиси шундаки, элга бош бўлиш билан истай-истамай хато қилишим, билиб-билмай адолатсиз ҳукм чиқазишим мумкин эди. Истамасамда давр мажбур қиларди, тепадагилар шуни исташарди. Подшоҳ Ануширвон бўлсада ҳар жиҳатдан мукаммал, адолатли бўла олмайди. Инсон идеал бўла олмагани каби элбошилик чекига тушган киши ҳам хатолардан кафолатланганмас. Фақат нисбатан адолатли, нисбатан шафқатли, нисбатан меҳрибон бўлиш мумкин...

Раҳбарлик фаолиятимда қўл остимдагиларда иш билан боғлиқ хато-камчилик, баъзан адолатсизлик бўлсада кечирдим. Аммо, бирор кимса ота-онасини норози қилган бўлса, одам ўлдирган, ўлдиртирган, зино, фисқи-фасод ишларга муккасидан кетган бўлса, айбини кечмадим. Булар оғир гуноҳлигини, ундай кимсаларга нафрат билан қараш шартлигини бир кунда ўрганмаганман. Мен етим ўсганман, очликни кўрганман, ҳалол меҳнат орқасида тарбия топганман. Шу учун буларни мутлақо ҳазм қилолмаганман. Ёшлигимдан миямга қуйилган бундай ахлоқ қоидалари қалбимга маҳкам ўрнашиб қолганди".

📖1968 — 1986 йилларда Хоразм вилояти обкоми бўлган Мадиёр Худайбергановнинг "Синовларда кечган умр" китобидан парча.

📸 Фоторасмда Мадиёр Худайберганов.

📱 Яқин дўстларингизга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Отажон Худойшукуров - Хуш келдинг


📚Партавий мухаммаси.

—————————
Салом эй шаъми маҳфил матлаи анвор хуш келдинг
Салом эй ишқ элига муниси ғамхор хуш келдинг
Салом эй нозанинлар хайлига сардор хуш келдинг
Маконим қилғали гушан чаман рухсор хуш келдинг
Бошимга қўй қадам эй сарви гул рафтор хуш келдинг

Бўлиб тобеъ нигоҳи марҳаматдин илтижоларга
Қадрдонлик тариқи бирла биз қилган рижоларга
Муҳаббат аҳлини еткурмак истаб муддаоларга
Висолинг муждасидин туҳфа айлаб ошноларга
Тутиб меҳри вафо ойинини изҳор хуш келдинг

Сочинг фикри билан диллар паришон ўлғонин англаб
Лабинг ёдида бағридин таҳ-батаҳ қон ўлғонин англаб
Саҳарлар жон қуши шавқингда нолон ўлғонин англаб
Йўлингда ойу йил кўзлар нигорон ўлғанин англаб
Соғинган дийдаларга кўрсатиб дийдор хуш келдинг

Фалак токи неча ўз манзарида ишва соз ўлсин
Неча ойу қуёш ўз буржида оламнавоз ўлсин
Тароватда надими даргоҳинг ҳар сарвиноз ўлсин
Ошиб ҳар лаҳза ҳуснинг равнақи умринг дароз ўлсин
Муродим жомидин ич бодайи саршор хуш келдинг

Кўнгул қўйдим санга аввал кўришда дил фирибим деб
Кўнгул дардини изҳор айладим ҳозиқ табибим деб
Умид этдим висолингдан шифо бўлғай насибим деб
Нечук ҳижроним ичра ҳолинг эй Партав ғарибим деб
Сўраб ҳолимни саҳар вақтида бедор хуш келдинг.
—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Хожихон Болтаев - Бўлмаса (Кажханг сувора)

📚Девоний мухаммаси.

—————————
Қонға ботсин жисмим ишқ ўтиға сўзон бўлмаса
Кўр бўлсин кўз жамолингга нигоҳ бон бўлмаса
Тандин айрилсин бошим йўлингда қурбон бўлмаса
Бархам ўлсин жоним ул ғам бирлан тўпон ўлмаса
Ҳар бир ул тўпон ғами ҳам онда бу жон бўлмаса.

Йиғламоқдин кўзларимда қатраи нам қолмади
Тоқатим сабру фироқинг қилди бархам қолмади
Эй ситамгар ҳажр аро мен чекмаган ғам қолмади
Қилмағон афсуси аҳволимға одам қолмади
Деб на мушкул дард экан бу ҳеч осон бўлмаса

Ўзга бир хури пари пайкар ҳузурин не қилай
Айламанг тарификим даврон сурурин не қилай
Анжуми афлок ўзга хуршиди нурин не қилай
Ҳосилим васл ўлмаса умрим мирурин не қилай
Шами ҳижронингда мандек сўнгра вайрон бўлмаса

Хотирам ошуфтаман шод бўлмаса шод бўлмасин
Қисматим шулдур ғамидин кўнглим озод ўлмасин
Эй мусулмонлар бировга шунча бедод бўлмасин
Улки аввал ёри васли бирла обод ўлмасин
Тиракан шаму аро ул моҳи тобон бўлмаса

Эй саломат аҳли ўзни мен билан ёд этмангиз
Роҳат эт сундеб валиятга гирифтор этмангиз
Захмима малҳам қўйиб нештарға дучор этмангиз
Дўстлар энди мени тарғиби гулзор этмангиз
Ул қадди туби юзи гул чашми фаттон бўлмаса

Нехуш айём эрди айлаб сайри гулшан иккимиз
Гоҳ гулистон саҳнида айлаб нишинман иккимиз
Дилга ўргатмай дами ман йўқса ким сан иккимиз
Айрилиғ тақдир экан бердик шунга тан иккимиз
Рози эрмас сансиз ичкан май қаро қон бўлмаса

Шаму Фурқат даштида шабгирри Девони қилур
Ёри хатти ҳолини тасвири Девони қилур
Бенаволик шиквасидан таҳрири Девони қилур
Зулфи тумори бу нав тасвири Девони қилур
Зафарон хожат сиёйи ранги самон бўлмаса.

—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Оғабек Собиров - Парво айласа

📚Навоий ғазали.

—————————
Парво айласа

Кўнглум ўртансун агар ғайрингға парво айласа
Ҳар кўнгул ҳам ким сенинг шавқингни пайдо айласа

Ҳар киши васлин таманно айласам новмид ўлай
Ҳар киши ҳам ким сенинг васлинг таманно айласа

Ўзгалар ҳуснин тамошо айласам чиқсун кўзим
Ўзга бир кўз ҳамки ҳуснунгни тамошо айласа

Ғайри зикрин ошкора қилса лол ўлсун тилим
Ўзга бир тил ҳамки зикринг ошкоро айласа

Рашкдин жонимға ҳар наргис кўзи бир шўъладир
Боғ аро ногоҳ хиром ул сарви раъно айласа

Офият жонимға етти эй хуш ул муғким мени
Бир қадаҳ бирла харобот ичра расво айласа.

Даҳр шўхиға Навоий сайд бўлма нечаким
Кун узори узра тун зулфин мутарро айласа.

—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Отажон Худойшукуров - Бўлмас

📚Машраб ғазали.

—————————
ОШИҚ БЎЛИБСАН, БЎЛМАҒИЛ ҒОФИЛ

Малаксан ё башар, ё ҳуру ғилмонсан, билиб бўлмас,
Бу лутфу бу назокат бирла сендин айрилиб бўлмас.

Юзунг мисли қизил гулдур, кўнгул чун булбули шайдо,
Бу гулнинг ишқидин булбул чамандин айрилиб бўлмас.

Юзунгни офтобини кўруб ҳайрон бўлуб қолдим,
Фалакка қул узотиб, шамси анварни олиб бўлмас.

Тиконсиз, гул, садафсиз бир машаққатсиз ҳунар бўлмас,
Риёзат тегмагунча ёр васлига етиб бўлмас.

Кел, эй Машраб, агар ошиқ бўлибсан, бўлмағил ғофил,
Бу ғафлат уйқусидин, эй ёронлар, уйғониб бўлмас.

—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.