АБДУЛЛА ОРИФ
Қоронғу кечалар уйқу инмайди,
Киртайган кўзларда жолалар қат-қат.
Сизни унутмоққа юрак кўнмайди,
Бир зум хотиримни чўлғамас ғафлат.
Сизсиз ҳувиллади адабиёт ҳам,
Сиз - пиру комилсиз, Сиз – сўзи зариф.
Сизсиз ёввош тортган кўҳна Қашқар ҳам,
Қаламингиз кўркам, гўзал бетариф,
Алвидо демасман Абдулла Ориф,
Қутлуғ изингиздан қолмасман толиб.
Илло, пок руҳингиз бўлсин шодумон,
Устоз, Сиз қалбимда боқий бегумон.
Мен ботинан уларни Устоз деб биламан ўзимга. Не битсам бари Устоз шеърларидан илҳомга чўмган лаҳзалар самараси!
Ахмедов Шоҳрух.
Қоронғу кечалар уйқу инмайди,
Киртайган кўзларда жолалар қат-қат.
Сизни унутмоққа юрак кўнмайди,
Бир зум хотиримни чўлғамас ғафлат.
Сизсиз ҳувиллади адабиёт ҳам,
Сиз - пиру комилсиз, Сиз – сўзи зариф.
Сизсиз ёввош тортган кўҳна Қашқар ҳам,
Қаламингиз кўркам, гўзал бетариф,
Алвидо демасман Абдулла Ориф,
Қутлуғ изингиздан қолмасман толиб.
Илло, пок руҳингиз бўлсин шодумон,
Устоз, Сиз қалбимда боқий бегумон.
Мен ботинан уларни Устоз деб биламан ўзимга. Не битсам бари Устоз шеърларидан илҳомга чўмган лаҳзалар самараси!
Ахмедов Шоҳрух.