“Шоир ўлди” деманг...
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов хотирасига
“Шоир ўлди” деманг – яшайди шоир,
Безавол, ширали қўшиқларида.
“Шоир ўлди” деманг – яшнайди шоир
Биринчи муҳаббат кўшкларида.
“Шоир ўлди” деманг – ёзар қасдма-қасд,
Уни енголмайди йиллар армони.
“Шоир ўлди” деманг – митти юлдузмас,
Чароғон юлдуздай порлар ҳар они.
“Шоир ўлди” деманг – то бордир ўзбек,
Тилида, дилида янграйди саси.
“Шоир ўлди” деманг – қуёшли сўздек
Музларни эритгай ўтлиғ нафаси.
“Шоир ўлди” деманг – бўй берар ҳар йил
Деҳқоннинг кўкламги, кузги ўйида.
“Шоир ўлди” деманг – даврада у, дил
Пиёладай тўлса элнинг тўйида.
“Шоир ўлди” деманг – висол чоғлари
Сирлашган қалбларнинг шавқига шерик.
“Шоир ўлди” деманг – ҳижрон доғларин
Даволаб юргувчи табиб у – тирик!
“Шоир ўлди” деманг – урар юраги,
Юртнинг бош, улуғвор таронасида.
“Шоир ўлди” деманг – кўчиб юради
Миллатнинг шеърсевар ҳар онасида...
“Шоир ўлди” деманг – уйғоқ, саросар
Кўнгилдан жаннатга йўл солди шоир.
“Шоир ўлди” деманг – дўзах, аросат
Юкини елкалаб, юксалди шоир.
“Шоир ўлди” деманг – шикаста рози
Синиқдил кўзида силқир ёш бўлиб.
“Шоир ўлди” деманг – собит овози
Ҳасадгўй кўксига ботар тош бўлиб.
“Шоир ўлди” деманг – бир умр майда
Ғийбатлардан безиб, чўчиб ўтди у.
“Шоир ўлди” деманг – чорлашган пайтда
Улуғлар ёнига кўчиб ўтди у.
“Шоир ўлди” деманг – Бақо қасрига
Муҳташам, қутлуғ бир ялов – туғ илди.
“Шоир ўлди” деманг! Шоир, аслида,
Ўлмайдиган бўлиб қайта туғилди!
🌴#Жаннатда
⁵ ёни
нгизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг🌴
🕋💞#Бизга_қўшилинг👍🏻
🕊☝🏻 илмий макола² ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг ⏰👉🏻#Соғлиғиз
учун севимли каналга уланинг! 👉
@malhamuz👈🌤
🌙☎️+998-99-906-33-66🌹
🌸МЕН сизларни қадирлайман⁷🌺🌺💞
Қалби гўзалларга ҚУТЛУҒ⁵ саломлар💞🥀
саволлар учун 👇
@Abduqadir_Sattarov