#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат боғчаларида соғлом овқатлантириш тартиби такомиллаштирилади
“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(1-сон, 06.01.2025 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра,
қуйидагилар амалга оширилади:
🔹давлат мактабгача таълим ташкилотларини босқичма-босқич
аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимига ўтказиш;
🔹
“Ягона мавсумий таомнома”ни жорий этиш ҳамда озиқ-овқат харажатларининг ҳисобини “Болалар боғчаси” мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида яратилган модуллар орқали юритиш;
🔹давлат боғларида тарбияланувчиларни “Ягона мавсумий таомнома” асосида республика ҳудудлари кесимида бир тарбияланувчи учун
кунлик овқатлантириш харажатини белгилаш орқали овқатлантириш.
🏢 Шунингдек,
Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади.
✅ Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни
мувофиқлаштириш ҳамда жараёнларни босқичма-босқич
рақамлаштириш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
📜 Қарор билан “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги
низом тасдиқланди.🗓 Давлат боғчалари тарбияланувчиларнинг соғлом, хавфсиз ва сифатли овқатланишини таъминлаш мақсадида
2025 йил 1 июлгача “Ягона мавсумий таомнома” жорий этилади.
✳️
2025 йил 1 июлгача соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат боғчаларида тадбиркорлар билан белгиланган тартибда
шартномалар тузилиши ва аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилиши таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot