24-maktab elektron kutubxonasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


📚🎧 Kutubxonamizda o'zbek va jahon adabiyotidan eng sara asarlarning elektron_audio variantlari joy olgan.
Admin: Gulchehra Mirzatillayeva

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


​​АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
Юзингизга табассум ва нурни;
Танангизга соғликни;
Ҳаётингизда тавфиқни;
Хонадонингизга тинчлигини давомли бўлишини;
Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
Аллоҳ ҳар бир тонгни бахт-саодат ила қаршилашингизни насиб айласин!

           ЯКШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК АЗИЗЛАРИМ.


Odam qoʻshishdan toʻxtab qoldik gurupa 10 ta 15 ta bulsa ham qoʻshelik?




​​​​Меҳнатсиз муваффақиятга интилиш бу ўзингиз уруғ экмаган ердан ҳосил олишни исташ билан баробар.
©Девид Блай

Ҳаётингиз 10 фоизга Сиз билан содир бўлаётган ҳодисаларга ва 90 фоизга шу ҳодисаларга Сиз қандай қарашингизга боғлиқ.
©Джон Максвелл


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ..

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 

Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу  тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..

Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Болаларни қизиқишига берилган озгина эътибор, эртага улкан зафарларга сабаб бўлади!


Ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда ўзингизни қораламанг.

Биз инсонмиз, фаришта эмас.
Хато қилишга, адашишга ҳаққимиз бор. Бу дунёдаги сиз учун энг азиз бўлган инсон — ЎЗИНГИЗ!

Сиз бор — ҳаёт бор, сиз бор — оила бор, фарзандларингиз бор. Сиз йўқ бўлишингиз билан ҳаммаси тугайди-ку?! Ўзингизни ҳар доим қўлланг-қувватланг, ўзингиз ҳақингизда фақат ижобий ўйлашга одатланинг.

Бировларга яхшилигингизни исботлашни бас қилинг. Рухсат беринг, улар сиз ҳақингизда хоҳлаганларича ўйлайверишсин...

Агар сиз бирортани қаттиқ севиб, ундан меҳр-эътибор, бахт кутсангиз, у сиз учун буларни берувчи объектга айланиб қолади...

Табиат қонунлари бўйича биз нимани хоҳласак ўшанга эришамиз...

Аслида бахт ўз ичингизда...
Фақатгина ўзингиздан уни қидириб топсангиз, ташқи дунёга эҳтиёж қолмайди. Ўзингиз учун ўзингиз қувонч, яхши кайфият, бахт булоғига айланасиз...


«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!

....Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...!

....Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...!

....Ишонтириш ~ ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир...!

....Қийинчилик ~ бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир.


Odam qoʻshishdan toʻxtab qoldik gurupa 10 ta 15 ta bulsa ham qoʻshelik?


24-maktab elektron kutubxonasi dan repost
24-мактаб

Янги йилдан олдин бошланғич синф ўқувчиларига янги стол стул келган.

Бугун  юқори синф ўқувчиларига янги стол стул келди

Президентимизга рахмат.


Телебошловчи бир миллионер мехмонидан сўраяпти:
- Хаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?
- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва нихоят чин бахт нималигини англадим.
1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбахо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг хам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойихаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёхатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дархол рози бўлдим.
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингохларда юргандек қувнашарди.
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим хам яйраб кетдим.
Шундан кейинги холат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга махкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигохи юзимга қадалган эди. Хайрон бўлиб сўрадим:
- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?
Бу беғубор, бегунох, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:
- Отажон, Жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан хушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
Ё Аллох! Мен қандай хаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Хамма-хаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим хам бахтли бўлолмадим, бировни хам бахтли қилолмадим. 


Дўстингга қарз берсанг, ё пулни ё дўстингни йўқотасан, дейишарди. Бора-бора шунга амин бўлиб боряпман.

Иложи борича, қарз масаласида қаттиқўл бўлган маъқул экан. Агар имконингиз қодир бўлса, қийналиб қолган кишига қарз сифатида эмас, эҳсон сифатида беринг. Агар пулга ўзингизнинг ҳам эҳтиёжингиз бўлса, бермай қўя қолинг.

Аслида қарз бериш фазилатли иш. Бироқ, қарз олувчи тарафнинг айтилган муддатларга амал қилмаслиги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Бу билан қарз берманг, демоқчимасман. Ўзингиз ва қарз сўровчининг шароитига қаранг. Аввало ишончли одамга қарз беринг.


POP YANGILIKLARI | RASMIY dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

🛵 Мопед ва скутерларга давлат рақам белгиларини олиш тартиби, ҳамда тўлов миқдори билан танишиб олинг


❗️Энди скутерчилар ҳам права ва техпаспорт олишга мажбур!

Яқинларга юбориб қўйинг!

✍️ @popliklar


Odam qoʻshishdan toʻxtab qoldik gurupa 10 ta 15 ta bulsa ham qoʻshelik?


14-yanvar – Vatan himoyachilari kuni dam olinadimi?

Yo‘q. Ushbu sana ishlanmaydigan bayram kuni sifatida belgilanmagan. Shunday ekan, 14-yanvar barcha uchun odatiy ish kuni hisoblanadi.

📆 2025-yilda ishlanmaydigan bayram kunlari quyidagicha:

👉1-yanvar – Yangi yil;   
👉8-mart – Xotin-qizlar kuni;
👉21-mart – Navro‘z bayrami;
👉9-may – Xotira va qadrlash kuni;
👉1-sentabr – Mustaqillik kuni;
👉1-oktabr – O‘qituvchi va murabbiylar kuni;
👉8-dekabr – Konstitutsiya kuni;
👉Ro‘za hayit (Iyd al-Fitr);
👉Qurbon hayit (Iyd al-Adha).

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati


Покистонлик бир олим одам зиёратга Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун масжидул Набавийдан чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб, уни қорнини тўйдириб, сўнг ҳол-аҳвол сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини-ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага хар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага:
— Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, мен сенга илм ҳам ўқитаман, — дейди. Бола хурсанд бўлади ва саволга тутади:
— Покистонда ўйинчоқлар борми?
— Ҳа бор".
— У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
— Ҳа бор.
— У ерда менинг янги кийимларим бўладими?
— Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан.
— У ерда Пайғамбаримизнинг зангори гумбазлари борми?
— Йуқ, бизда бу йуқ, шунинг учун мен Мадинага келдим-да Пайғамбаримизни зиёрат қилиш учун.

Бола жимиб қолди, ўйга толди ва айтдики:
— Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Набавийнинг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, сиз билан боролмайман.

Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
— Я Роббий, ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бергин!


Odam qoʻshishdan toʻxtab qoldik gurupa 10 ta 15 ta bulsa ham qoʻshelik?


24-мактаб

Янги йилдан олдин бошланғич синф ўқувчиларига янги стол стул келган.

Бугун  юқори синф ўқувчиларига янги стол стул келди

Президентимизга рахмат.


Мактабда дарс жараёни:
— Эшматов, нега вазифани бажармадинг?
— Биз Ёшлар иттифоқи билан тадбир қиляпмиз. Тайёргарликда эдим. Тавсия қилишса, талаба бўламан.
— Тушунарли, ўтир! Қосимова, вазифани бажардингми?
— Нашриётга боргандим. Шеърий китобим чиқяпти. Зулфиячиларга имтиёз бор экан. Худо хоҳласа, талаба бўламан.
— Яхши, ўтир. Ҳа, Абдурайим, кеч қолибсан?! Вазифаниям бажармагандирсан?
— Энди дарс қилишим шарт эмас. Дадам ҳарбий. Деярли талабаман.
— Кир, жойинга ўтир. Солиев?
— Устоз, аввал ҳам айтганман. Мактабни битириб олсам, дадам билан Россияга кетаман.
— Сен-чи?
— Устоз мен IELTS ўқияпман.
— Ҳеч ким вазифани бажармадими?
—Устоз, талаба бўлишга жой қолмади. Сиз ҳам дарс ўтиб овора бўлманг, қийналманг деймиз-да...
— Келишдик, шовқин қилмай ўтиринглар. Комиссия келаркан. Мана бу ҳужжатларни тўлдириб қўяй...


Ўчратганим бири мактаб, бири таълим,
Дўст бор, душман бор бўлса бири ғаним,
Соғ омондур шукурим бор соғ таним,
Синовларда кўп синалдим онажон!

Ортимдан тош отганлар хам кўп бўлди,
Тап тортмасдан, ғийбат қилиб хўп кулди,
Ажабтовур тасодифга дил тўлди,
Синовларда кўп синалдим онажон!

Кўзда ёшим тўкиб тўкиб куйдирди,
Бевақт хазон мени дардда тўйдирди,
Ҳаёт деган ташвиш жуда синдирди,
Синовларда кўп синалдим онажон!

Ўзга юртда юрибман рисқим териб,
Соғинч деган азобга, бағрим бериб,
Қисмат дия кўникдим ёниб, эриб ,
Синовларда кўп синалдим онажон!

Фарзандларим она бўлди келинг дер,
Жигарларим кунда ўйлаб ғамим ер,
Алам билан, азоб билан ёздим шеър,
Синовларда кўп синалдим онажон!

Яратганга қулуғ этай соғлигимга,
Тирик юриб, кўрганимга борлигимга,
Баъзан алам қилди, эссиз ҳорлигимга,
Синовларда кўп синалдим онажон!

Жаннатларда Иншаалох кутиб туринг,
Тушларимга тез тез она кириб туринг,
Хаёлимдан ёнгинамда кулиб юринг,
Синовларда кўп синалдим онажон!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.