𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


📝“Маҳалла” газетасининг расмий канали
📌Маҳалла тизимига оид энг сўнгги янгиликлар бизда!
✅ Турли танловларда иштирок этинг ва совринни қўлга киритинг.
Савол ва мурожаатлар учун: https://t.me/uzmahallabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👍 Камбағалликни қисқартириш маҳалла раисининг кундалик ишига айланиши лозим!

🔍Маҳалладаги камбағал инсонни "маҳалла еттилиги" жуда яхши билади. Унинг қизиқишлари, эртанги кунга умидидан хабардор. Демак, "еттилик" камбағалликни қиқартиришга барчадан кўра кўпроқ бурчлидир.

🔍Фарғона шаҳридаги "Афросиёб" маҳалласи "еттилиги" вакиллари аҳолига "Камбағалликдан фаровонлик сари" шиори остида Мурожаатнома билан чиқишди.

🔍Маҳаллада 3740 нафар аҳоли, 1154 хонадон бор. 7 та оила камбағал тоифасига киритилган. Уларни камбағалликдан чиқариш учун "маҳалла еттилиги"нинг аниқ режаси бор.

🔍Маҳаллада бугунги кунда 15 та тадбиркорлик субъекти бўлиб, йил бошидан буён 81 та иш ўрни яратилди.

#Mahallalaruyushmasi #mahalla


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✔️ Инсон нимагаки эришолмаса, ўша нарса азиз туюлади. Ўтмишни қайтариб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўтган кунларингиз бебаҳо бўлиб туюлаверади сизга.

© Ўткир Ҳошимов ("Нур борки соя бор" китобидан)


Facebook | Instagram | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Камбағал оилалар реестри шакллантирилади


Манба: ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.

Facebook | Instagram | Telegram


Алишер Қодиров Россия ТИВ вакили Мария Захарова баёнотига жавобан: муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди

Алишер Қодиров Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани юзасидан Ўзбекистондан тушунтириш сўраган Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг гапларига муносабат билдирди.

Унда бола ҳуқуқи Ўзбекистон мактабида, Ўзбекистон фуқаросининг боласига нисбатан бузилганини ва чораси Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида кўрилишини таъкидлади.

Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди. Текис жойда тўполондан фойда чиқмаслигини тушуниб етишди, деган хулосага эртароқ шекилли”, деди “Миллий тикланиш” партияси Алишер Қодиров.

Facebook | Instagram | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Хуршид Асроров фарзандлари сабабсиз дарс қолдирган ота-оналарни огоҳлантирди.

Facebook | Instagram | Telegram


СУД ҲУКМИ
Сарсон талабалар


Шаҳзод билан Суҳроб битта олий таълим муассасасида ўқишади. Ниятлари яхши билим олиб, ўз касбларининг устаси бўлиш десангиз, хато ўйлаган бўласиз. Улар ётоқхонада бирга туриша бошлашдию ҳамфикр чиқиб қолишди.

Батафсил➡️ https://uzmahalla.uz/2024/09/27/sarson-talabalar/


Ғазаб сизни нобуд қилади...

✅ Қалб тананинг энг олижаноб аъзоси, мутлақ раҳбар, ҳаёт манбаи бўлиб, тананинг барқарорлиги қалб соғлиғига боғлиқ бўлганлиги сабабли, соғлиғини сақлашга интилганлар қалбни ҳимоя қилишлари фарздир.

• Ғам қалбнинг энг катта душмани бўлиб, уни асраб-авайлаш, соғлиғини сақлаш учун ғам-ғусса ва нохуш ишлардан йироқ бўлинг.
• Бир ёшли қўй гўшти, кеклик, курка, товуқ гўшти, ярим қовурилган тухум сариғи (асал) каби юмшоқ қон ҳосил қилувчи овқатлардан фойдаланиш юрак саломатлиги учун фойдалидир.
• Сиз мол ва эчки гўшти ва бошқа ёввойи ҳайвонлар каби қуюқ овқатлардан узоқроқ бўлишингиз керак.
• Яхши ҳидларни ҳидлаш кайфиятга мос келади, юракни мустаҳкамлайди ва кўтаради.

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг!

Facebook | Instagram | Telegram


❗️Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

Давлат умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Facebook | Instagram | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅ Кўпчиликнинг ҳақи етим ҳаққидан ёмон.

© Ўткир Ҳошимов ("Нур борки соя бор" китобидан)

Facebook | Instagram | Telegram


Парламент сайлови кампаниясига старт берилди. Қайси сиёсий партияни ҳозирча фаол деб ҳисоблайсиз?
So‘rovnoma
  •   "Адолат" партияси
  •   "Миллий тикланиш" партияси
  •   ЎзЛиДеП
  •   Экологик партия
  •   Халқ демократик партияси
1222 ta ovoz

6k 0 27 6 22

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

➖ камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

➖ улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

➖ улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

https://t.me/mahalla_raislari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⁉️ Субсидия олиш мақсадида айрим устамон хотин-қизлар ажрашишяптими?

📝 Бундай каби ҳолатлар мутасаддилар томонидан тизимли ўрганиляптими?

🎤 Шу каби саволлар билан мутахассисга юзландик.

Батафсил видеода 👆

Facebook | Instagram | Telegram


МЕНДА САВОЛ БОР...
Субсидия учун етакчи кафил бўла оладими?


Ёш оиламан, субсидия асосида уй олмоқчи эдим. Бунинг учун белгиланган миқдор 2 миллион 835 минг сўм экан. Менинг маошим 2 миллион сўм атрофида. Даромадим кўрсатилган миқдордан камлиги боис менга субсидия рад этилиши мумкин. Айтингчи, бу вазиятда субсидия олишда ёшлар етакчиси менга кафил бўла оладими?

— Йўқ, ёшларнинг уй-жой харид қилишида олинадиган субсидия учун ёшлар етакчисининг кафиллик тури мавжуд эмас. Ариза берувчи ўзининг даромад миқдори Низомда белгиланган миқдордан кам бўлганда, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг даромадларини қўшиши мумкин. Яъни бу орқали фақат яқин қариндошларнинг даромадларини қўшиш мумкинлиги тушунилади.
Субсидия учун ариза берувчининг, агар биргаликда ариза берилаётган бўлса, у ва турмуш ўртоғининг ёки яқин қариндошларининг даромад миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 миллион 835 минг сўмдан) 8 бараваригача (8 миллион 400 минг сўмгача);
Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 миллион 835 минг сўмдан) 9,2 бараваригача (9 миллион 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.

https://t.me/mahalla_raislari


ЖАРАЁН
Камбағалликни қисқартириш маҳалладан бошланади


Камбағалликни қисқартириш... Бундан ўн йиллар аввал бу жумла ўзбек тили этимологияси учун бегона эди. Мамлакат етакчиси бошчилигида бу амалиёт бугун барча бўғиннинг кундалик ишига айланиб улгурди.
Энг асосийси, бу ишга масъул бўлган барча ташкилот мутасаддилари бугун маҳаллада.


Маҳалладаги камбағал инсонни маҳалла раиси жуда яхши билади. Унинг қизиқишлари, эртанги кунга умидидан хабардор. Демак, маҳалла раиси камбағалликни қиқартиришда барчадан кўра кўпроқ бурчлидир. Ана шу масъулиятни теран англаш, ўзини халқ хизматига бағишлаш учун раис маҳалладаги аҳолига мурожаат қилиши, кўпроқ мулоқот қилиши лозим.
Пойтахтимизнинг “Учтепа”, “Хирмонтепа” маҳаллалари раисларининг аҳоли билан учрашуви бу гал бироз бошқача бўлди. Ҳамма йиғилди, оддий, самимий суҳбатлар, маҳалла раислари одамларга мурожаат қилиб, барчани умуммиллий ҳаракатга қўшилишга чорлади.

Айтиш керакки, бундай учрашувлар барча ҳудудларда давом этяпти. Бу ҳақда газетамизнинг келгуси сонида батафсил танишасиз.

Facebook | Instagram | Telegram


Марказий банк раиси ўринбосари Абубакиров Бобир Юлдашович Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди

Facebook | Instagram | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☝️"Маҳалла" газетасининг 57-сонида:

😎Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла шароити яхшиланади

😎Балиқ берма, қармоқ бер...

😎Даромадинг бўлса, ўқишга эҳтиёж йўқ...ми?

😎Субсидия учун етакчи кафил бўла оладими?

😎Қурилиш ташкилотига 1 млрд.сўмлик ичимликлар нега керак?

😎Иш билан таъминланг ва грант соҳиби бўлинг!

❤️‍🔥 Ва бошқа қизиқарли мақолалар газетамиз саҳифаларида!

https://t.me/mahalla_raislari


Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович – Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди.

https://t.me/mahalla_raislari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗣Brifing

🔍2-5-oktabr kunlari Samarqand shahrida “Mahalliy aholining turmush darajasini oshirishda mahallaning o‘rni” mavzusida xalqaro konferensiya o‘tkaziladi.

🔍Mazkur xalqaro tadbir dunyoning ko‘plab nufuzli tuzilmalari hamda 50dan ortiq mamlakatlar ekspertlarini yagona platformaga birlashtiradi.

🔍Xalqaro konferensiya ishtirokchilarining Samarqand shahridagi “Devori Ko‘ndalang”, “Konigil”, “Charimgari” mahallalari va mahalla servis kompaniyalariga tashriflari ham rejalashtirilgan.

#Mahallalaruyushmasi #brifing


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅ Агар келажакда бир кун "кошки эди" деб қолишни истамасанг, 3 та нарсани тўғри танла: рафиқангни, ишингни, дўстингни!

✍🏻 Юнус Эмре

Facebook | Instagram | Telegram


Президент мана шу 15 та туман(шаҳар)га 2024-2025 йиллар учун 1,5 трлн сўм ажратишга қарор қилди, бу хабарни тумандошларингизга юборинг!

https://t.me/mahalla_raislari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.