Ўзбекистондан келаётган хабарлар одамни тилка пора қилаяпти тўғриси.
Зоопаркадаги шер ва қоровул воқеаси бахтсизлик дейишимиз мумкин, лекин тўйидан бир кун ўтиб ис газидан захарланган келин ва куёв, заправкада фарзандларини қучоқлаб ёнган она, автотеррористларнинг қурбони бўлаётган ёш болалар, бутун дунё метан ва пропанни табиатга зарари туфайли воз кечган бир пайтда, ҳайдовчиларнинг метан учун соатлаб навбат кутиши, маиший-оилавий муаммолар туфайли одамларнинг 8-қаватдан тушиб кетиши...
Ҳали қиш бошланганига энди 2 хафта ўтиб бўлаётган воқеалар шунча, олдинда бизни нималар кутаётгани одамни янаям қўрқитади.
Энг қўрқинчлиси биласизми нима, ўша жабрдийдаларга ёрдам беришни ўрнига уларни видеога, расмга олиб тарқатаётган оломон. Шер ғажиган одамниям кўрдик, Ҳалимани жон талвасасида ётганиниям кўрдик, ёнаётган болаларниям кўрдик, 8-қаватдан тушиб кетаётган аёлниям кўрдик, битта кўрмаганимиз қўпол қилиб айтганда, Мунисани қанақа қилиб туғгани бўлса керак (балки буниям яқинда видеоси чиқар).
Эй инсонлар, жабрдийдани сўнгги ҳолатини тарқатмаслик ҳам аслида бир яхшилик, унга ва унинг яқинларига бўлган ҳурмат! Унақа нарсаларни тарқатиш ҳам аслида ғийбатнинг бошқача кўриниши эмасми?
Мени Ўзбекистонга қайтсам биласизми нима кўпроқ қўрқитади? Мен KFCсиз яшаб кетоламан, Адидас киймасам ҳам ойоқларим юришдан тўхтамаса керак, Айфон ишлатмасам ҳам кунимга бошқа нарса ярар, энг қўрқинчлиси сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тенгсизликка кўниккан оломон.
Уларга бу нотўғри десангиз кулгуга қоласиз. Нотўғри, онгсиз бўлиб яшашга эса сиз кўниколмайсиз... Ва секин бошқа чиқиш эшикларини қидирасиз. Топарсиз ҳам, лекин яқинларингизни кўзингиз қиймайди...
Мексика орқали Америкага оиласи билан кетганларни катта риск қилувчилар деб атардим. Улар аслида ўша чиқиш эшигидан оиласи билан ўтмоқчи бўлганлар...
Одам бўлайлик, оломон эмас!