Huquqiy axborot | Lex.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


#Президент_қарори

❗️Транспорт-логистика тизими янада ривожлантирилади


“Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-28-сон, 27.01.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

📜 Юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик хизматларига ҚҚС ноль ставкада қўлланади.

🗓 2025 йил 1 июндан Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.

🎓 Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда Халқаро автомобиль транспорти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий ўқув маркази ташкил этилади.

▶️ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис (“Service area” ва “Service point”) объектлари ташкил этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7342148

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Нукус давлат техника университети ташкил этилади


“Нукус давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-25-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети
Нукус филиали негизида Нукус давлат техника университети ташкил этилади.

🎓 Университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.

🗓 2025/2026 ўқув йилигача Университетда тажриба-ишлаб чиқариш (“спин-офф”) корхонаси ташкил этилади.

📌 Ҳозирда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7342014

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги очилади


“Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-17-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида қуйидаги йўналиш ва мутахассислик жорий этилади:

🔹Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “юриспруденция” таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналиши;

🔹Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ўқиш муддати бир йилни ташкил этадиган “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7339006

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади


“Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-24-сон, 25.01.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.

📝 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади.

✅ Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7339500

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Наманган давлат техника университети ташкил этилади


“Наманган давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-23-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган тўқимачилик саноати институти негизида Наманган давлат техника университети ташкил этилади.

📢 Университетда юридик шахс мақомисиз Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.

📕 Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Наманган тўқимачилик саноати институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7339049

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Бухоро давлат техника университети ташкил этилади


“Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-22-сон, 24.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.

✅ 2025/2026 ўқув йилидан, университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

📕 2026 йил 1 январдан Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7338957

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади


Қарор (ПҚ-21-сон, 23.01.2025 й.) билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️Унга кўра, Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7337437

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича биотехник тадбирлар ўтказиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (31-сон, 22.01.2025 й.) билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

⚡️Низом ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни ўтказиш тартибини белгилайди.

📋 Шунингдек, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар белгиланган схемага мувофиқ ўтказилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7336160

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник марказининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди


“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги “Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Ҳукумат қарори (27-сон, 21.01.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Унга кўра, “Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази” давлат муассасаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда илмий-техник ишлар асосида таклифлар (тавсиялар) ишлаб чиқиш, белгиланди

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7336100

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (26-сон, 21.01.2025 й.) билан “Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, ходимлар даврий аттестациядан қуйидаги муддатларда ўтказилади:

▪️хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, уларнинг марказий аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари – беш йилда бир марта;

▪️муҳандис-техник ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари – уч йилда бир марта;

▪️хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларда фаолият юритадиган бошқа ишчи-ходимлар – бир йилда бир марта.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7336181

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун йиғим ундирилмайди


Вазирлар Маҳкамасининг қарори (30-сон, 22.01.2025 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра, Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

▪️махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш учун қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини амалиётга татбиқ этилади;

▪️юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7335614

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Электротехника саноати янада ривожлантирилади


“Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-20-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, Электротехника саноатини 2025–2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

🗓 2025 йил 1 февралдан божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7335800

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонун

❗️Ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилади


Қонун (ЎРҚ-1021-сон, 23.01.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Унга кўра, бир қатор қонун ҳужжатларидаги нормалар амалга оширишнинг муайян механизмлари мавжуд эмаслиги ҳамда ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши натижасида ўз долзарблигини йўқотганлиги, эскирганлиги сабабли қайта кўриб чиқилди, шунингдек баъзи нормаларни амалга ошириш механизмлари белгиланди.

✔️ Бундан ташқари “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга кичик саноат зоналари, ёшлар саноат зоналари ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/7332679

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифати оширилади


“KfW” банки (Германия Федератив Республикаси) иштирокидаги “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-18-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳаси бўйича қуйидагилар тасдиқланди:

🔹лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

🔹лойиҳани амалга ошириш доирасида “KfW” банкининг қарзларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали;

🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти тиббиёт муассасалари учун харид қилинадиган тиббий жиҳозлар тақсимоти;

🔹харид қилинадиган махсус автотранспорт воситаларининг ҳудудлар бўйича тақсимоти.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/7332679

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади


“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 20.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, “Cyber university” давлат университети ташкил этилади.

✔️ Ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📕 Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

🗓 Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7332592

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️Криминология тадқиқот институти томонидан пуллик хизматлар кўрсатилади


“Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан пуллик хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3602, 21.01.2025 й.)

✔️ Низом Криминология тадқиқот институти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

🏢 Институт қуйидаги фаолият турлари бўйича пуллик хизмат кўрсатади:

▪️экспертлик фаолияти;
▪️илмий-тадқиқот фаолияти;
▪️ноширлик фаолияти;
▪️матбаа фаолияти.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7331452

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади


“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлик даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (ВМҚ 29-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қуйидагича илмий экспертизадан ўтказилади:

🔹қонун лойиҳалари бўйича - тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий- тадқиқот муассасалари томонидан беғараз асосда;

🔹 қонуности ҳужжатлари лойиҳалари бўйича - тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари, давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан келишув асосида.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7331457

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_фармони

❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади


“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6-сон, 16.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025–2027 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

📋 Тўқимачилик тармоғида қайта ишлашни чуқурлаштириш учун қулай молиявий шарт-шароитлар яратиш мақсадида белгиланган қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7330228

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади


“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.

📜 Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7330260

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди


“Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3601, 20.01.2025 й.)

🔍 Низом суғурталовчи ёки қайта суғурталовчиларнинг суғурта хизматлари кўрсатилиши сифати бўйича рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.

🏢Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мазкур соҳада ваколатли давлат органидир.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7328032

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.