LEGIST dan repost
Баҳорга мактуб...
Салом, баҳорим!. Билардим яна қайтишингни. Ишонтириб айтаманки, Сени жуда интиқлик билан кутдим. Кўп соғиндим. Биласанми, бошқа бирон фасл ҳеч Сендек бўлолмайди. Негалигини очиғи ўзим ҳам тушунолмайман. Балки бу ўзинг билан қалбларга илиқлик олиб келишингдандир. Зеро, инсон зоти хотиржамлик олиб келувчи ҳамма нарсани севади-ку.
«Аҳмоқнинг дўсти, такасалтангни севгани кўп», дейишади. Шу учун бошқа бирон фаслни алоҳида мақтаб у-бу нарса ёзиб ўтирмайман. Қиш келса қор, куз келса хазонлар ҳақида «ашъорлар» битмайман. Аниқроғи, бундай қилолмайман. Сабабики, Сен доим ёдимда бўлгач, бундай қилишга хотиралар йўл қўярмиди.
Бошқаларни билмадим, лекин менинг кайфиятим илк кунингданоқ тубдан ўзгарди. Худди ҳар йили бўладигандек. Юқори нотада бошланган кун охиригача шундай ўтади деб умид қиламан.
Хуш келибсан, баҳорим! 😊
@legistuz