#РУҲИЯТ
📝БОҚИЙ БАХТ
Нечун ҳасратларда ёнасан эй, дил,
Нечун бахт изларсан мукаммал, комил?!
Гар чин мўмин бўлсанг, сенгадир аён:
Бақо қай томонда, фано қай томон...
Кўрган-кечирганинг бари синовдир,
Фанони севмоқлик Бақога ғовдир...
Севсанг, ажралмоқни ўйлаб қўй бир кун,
Зотан, бунда бўлмас бағирлар бутун...
Само чўққисига етгани сайин,
Қуёш ҳам заволга кетмоғи тайин.
Ой ҳам тўлишганда ортига қайтар,
Мангулик қўшиғин нур ила айтар...
Бу, Буюк Роббимнинг жорий ишидир:
Комиллик–заволнинг бошланишидир...
Йилнинг баҳор, ёзи, кузи, қиши бор,
Ҳар бири айланиб келгайдир такрор...
Севинчлар ортида кулфат яширин,
Ким ҳам билар эди азалнинг сирин...
Гар шодлик истарсан мангу, безавол,
Фонийда боқийни топмоқ хомхаёл...
Ҳар бахтнинг ортидан келгайдир бир ғам,
Бугун дўстинг кўпдир, эрта бўлур кам.
Бугун бахт, шодликдан оғзинг қулоқда,
Эртага кўз ёшинг оқар булоқдай.
Севганинг ҳеч қачон сени севмайди,
Бугун шоҳ бўларсан, эртага–дайди.
Қадри йўқлар билмас қадрингни ҳаргиз,
Уларчун тўкканинг кўзёшинг эссиз...
Оқил инсон учун эмас ҳеч ниҳон–
Топган-йўқотганинг бари имтиҳон...
Бошинг кўкка етса, бошинг эггин жим,
Юзтубан қуласанг, бўлмагин таслим.
Кутма яхшиликка қайтар деб эҳсон,
Бунча ғофил бўлма, эй оқил инсон.
Қайтар дунё бўлгай фақат Қиёмат,
Унгача кўрганинг синовдир фақат.
Золимлар мусийбат кўрмаса асло,
Адолат йўқ дебон ўйлама аммо.
Қутулиб қололмас Даҳшатли кунда,
Ким ноҳақ йўлларда юргайдир бунда.
Ҳар ким жазосини олар муқаррар,
Ҳатто пинҳон бўлса қилмиши агар.
Зеро, ғофил эмас сирлардан Аллоҳ,
Ўзи барчамизга Энг Одил Гувоҳ!
Мазлумнинг ўчини Роббим олгайдир,
Ҳар золим бармоғин тишлаб қолгайдир.
Мўмин рози бўлар ўз иймонидан,
Азоб-уқубатда қолган жонидан...
Севган севганига етишгай у кун,
Фироқ-у аламни унутиб бутун.
Мангу жаннатларда боқийдир бахт ҳам,
Тамом унутилар ҳар қандайин ғам.
Ўткинчи дунё деб чекмагил фиғон,
Мангулик қувончлар кутмоқда, ишон.
Илло, иймон ила яшаб ўтсанг, бас,
Аллоҳга қуллигинг кетмагай абас.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@laa_ilaaha_illallohu
📝БОҚИЙ БАХТ
Нечун ҳасратларда ёнасан эй, дил,
Нечун бахт изларсан мукаммал, комил?!
Гар чин мўмин бўлсанг, сенгадир аён:
Бақо қай томонда, фано қай томон...
Кўрган-кечирганинг бари синовдир,
Фанони севмоқлик Бақога ғовдир...
Севсанг, ажралмоқни ўйлаб қўй бир кун,
Зотан, бунда бўлмас бағирлар бутун...
Само чўққисига етгани сайин,
Қуёш ҳам заволга кетмоғи тайин.
Ой ҳам тўлишганда ортига қайтар,
Мангулик қўшиғин нур ила айтар...
Бу, Буюк Роббимнинг жорий ишидир:
Комиллик–заволнинг бошланишидир...
Йилнинг баҳор, ёзи, кузи, қиши бор,
Ҳар бири айланиб келгайдир такрор...
Севинчлар ортида кулфат яширин,
Ким ҳам билар эди азалнинг сирин...
Гар шодлик истарсан мангу, безавол,
Фонийда боқийни топмоқ хомхаёл...
Ҳар бахтнинг ортидан келгайдир бир ғам,
Бугун дўстинг кўпдир, эрта бўлур кам.
Бугун бахт, шодликдан оғзинг қулоқда,
Эртага кўз ёшинг оқар булоқдай.
Севганинг ҳеч қачон сени севмайди,
Бугун шоҳ бўларсан, эртага–дайди.
Қадри йўқлар билмас қадрингни ҳаргиз,
Уларчун тўкканинг кўзёшинг эссиз...
Оқил инсон учун эмас ҳеч ниҳон–
Топган-йўқотганинг бари имтиҳон...
Бошинг кўкка етса, бошинг эггин жим,
Юзтубан қуласанг, бўлмагин таслим.
Кутма яхшиликка қайтар деб эҳсон,
Бунча ғофил бўлма, эй оқил инсон.
Қайтар дунё бўлгай фақат Қиёмат,
Унгача кўрганинг синовдир фақат.
Золимлар мусийбат кўрмаса асло,
Адолат йўқ дебон ўйлама аммо.
Қутулиб қололмас Даҳшатли кунда,
Ким ноҳақ йўлларда юргайдир бунда.
Ҳар ким жазосини олар муқаррар,
Ҳатто пинҳон бўлса қилмиши агар.
Зеро, ғофил эмас сирлардан Аллоҳ,
Ўзи барчамизга Энг Одил Гувоҳ!
Мазлумнинг ўчини Роббим олгайдир,
Ҳар золим бармоғин тишлаб қолгайдир.
Мўмин рози бўлар ўз иймонидан,
Азоб-уқубатда қолган жонидан...
Севган севганига етишгай у кун,
Фироқ-у аламни унутиб бутун.
Мангу жаннатларда боқийдир бахт ҳам,
Тамом унутилар ҳар қандайин ғам.
Ўткинчи дунё деб чекмагил фиғон,
Мангулик қувончлар кутмоқда, ишон.
Илло, иймон ила яшаб ўтсанг, бас,
Аллоҳга қуллигинг кетмагай абас.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@laa_ilaaha_illallohu