❗️Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (78-сон, 11.02.2025 й.) билан “Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.✅ Низом ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг
ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
📜 Низом
қуйидагиларни назарда тутади:
▪️умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги
ҳамкорлик йўналишлари;▪️умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш
тартиби;▪️тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш
асослари;
▪️умумий ўрта таълим муассасаларининг
бўш турган биноларини тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасаси ва тадбиркорларнинг
мажбуриятлари.📚 Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган
7–11-синф ўқувчилари жалб этилади.
▶️
2025 йилдан 8-синф ўқувчилари учун саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология соҳаларидаги корхона ва ташкилотларга
экскурсиялар ташкил этилади.
🎓
2024/2025 ўқув йили якунигача мактаблар битирувчиларини эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга
электрон сертификат бериш тартиби жорий этилади.
eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz