Kun Yangiliklari 24 - Tezkor Xabarlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


📰 Kun Yangiliklari 24 – Sizning ishonchli manbangiz! Har kuni 24 soat davomida sizga eng dolzarb yangiliklar va xabarlar! Iqtisodiyot, siyosat, madaniyat va sport sohalaridagi barcha muhim voqealar haqida xabardor bo‘ling.
Aloqa uchun 👉 @Kun_menejer

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дахшат
❗️Марғилонда темирйўл кесишмасида  Нексия 3 поезд тагида қолди😨

Жабрланганлар хақида хозирча маьлумот йўқ

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


#Тезкор #Ёмон_хабар

⚡️Ўзбекистонда ҳам 1 литр сув 1 литр бензиндан қиммат бўлиши мумкин 😨

Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон 3 йилда сув танқислигининг сурункали босқичига ўтади.

Россия Фанлар Академиясининг IMEMO Марказий Осиё сектори мудири Станислав Притчиннинг “Иқлим ўзгаришлари ва Марказий Осиёда сув ресурсларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусидаги давра суҳбатида билдирган фикрига кўра, турли баҳоларга кўра, 2028 йилга бориб, Марказий Осиё сув танқислигининг сурункали босқичига ўтади.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔞Қашқадарёда ўқитувчи ва ўқувчи жанжаллашди

Чироқчи туманида жойлашган умумтаълим мактабида 8-феврал куни 8-синф ўқувчилари Инглиз тили фани дарси вақтида ўзаро тортишиб қолган, ўқитувчи ўқувчидан дарсдан чиқиб кетишини айтган, бироқ ўқувчи ўқитувчининг талабига бўйсунмасдан унга нисбатан ноўрин сўзлар ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, тегишли тартибда ўрганиш олиб борилди ҳамда педагог ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.


Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Ўзбекистонга бир йилда 75 мингга яқин хитойлик турист келган

2024 йил давомида  Хитойдан Ўзбекистонга 74 304 нафар туристлар ташриф буюрган.

Статистика агентлиги берган дастлабки маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2023 йил билан солиштирилганда 31 834 нафарга ошган.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Сенат мажлисида “ухлаб қолган” иштирокчининг аслида соғлиғи ёмонлашган

Сенатор Дилбар Сувонова сўзга чиққан пайтда орқа ўриндиқдаги иштирокчи бошини кўтармагани жонли эфирда кўриниб қолган.

Кейинроқ у соғлиғи ёмонлашгани сабабли шундай ҳолат юз берганини маълум қилди.

Расмий баёнотга кўра, иштирокчи бошқалар эътиборини тортмаслик учун ташқарига чиқмаган.

Беморга ҳозирда тиббий муолажа кўрсатилган ва ҳолати яхши.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат
⚡️Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун онлайн ариза юбориш тартиби билан танишинг.

Ёш болали яқинларга юбориб қўямиз.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


#Диққат

❗️Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба – қўшимча дам олиш куни.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони

Батафсил 👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауднинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғининг бир бўлаги топширилди.👇

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қон тўкилиши» билан таҳдид қилди

Телеграмда тарқатилган смс-хабардан сўнг мактаб ҳудудида текширув кучайтирилган. Миллий гвардия ходимлари ҳар бир ўқувчини текшириб мактаб биносига киритган. Баъзилар бу шунчаки мактаб болаларининг ҳазили бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Батафсил 👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Метан заправкаларда ҳужжатда муаммолари ва МИБдан қарзи бор машиналарга газ қуйиш тақиқлангани ҳақидаги хабар рад этилди

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ ёки ёнилғи қўйиш шохобчаларида фуқароларнинг судлар ёки бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд қарздорлиги сабабли, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш тақиқлангани ҳақида тарқалган хабарлар асоссизлигини билдирди.

Батафсил 👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


#Тезкор
❗️Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


#Диққат #Баҳор_келмоқда

☀️🌸Бугун Ўзбекистон бўйлаб +15 даражагача иссиқ ҳарорат кутилмоқда.

Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.

Совуқ кунлар ортга чекиниб, бундан буён ҳарорат кўтарилиб боради.

Хабарни Баҳорни соғинган яқинларга юбориб қўямиз.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️1-апрелдан бошлаб табиий газ ва электрнинг янги нарх тарифлари билан танишинг

Яқинларга юбориб қўямиз!

Батафсил 👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


⚡️Тошкентда 12 ёшли қиз IELTS дан 8 олди

Юнусобод туманидаги 260-мактаб ўқувчиси Азиза Ҳикматуллаева Халқаро инглиз тили тест тизимидан C1 даражани қўлга киритди.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Метан заправка 5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келган

Тезкор тадбирда Сирдарё вилоятида “Метан заправка” 5,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилди.

Кейинчалик эса шу вақтда кутилмаганда Сирдарё тумани ИИБ тезкор вакили келиб, “Ўзенергоинспекция” мутахассиси А.Н. га тегишли автомашинани кўздан кечириб, шубҳали равишда номаълум модда топиб, воқеа жойидан мутахассисни олиб кетишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувларга кўра (АГТКШнинг видео камераларида қайд этилган лавҳаларга кўра) АГТКШ тегишли шахслар томонидан қасддан уюштирганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Прокуратура органига юборилди.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Сурхондарёда даҳшатли қотиллик. Она-бола ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилди

Qalampir.uz манбаси жорий йилнинг 15-февраль куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 42 ёшли аёл ва унинг боласи ўлдирилиб кетилгани, уйи эса ёқиб юборилгани ҳақида хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисм «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


⚡️Чилонзор тумани маҳаллаларига «Ташвиш» тугмалари ўрнатилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган ҳар бир маҳаллага аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фавқулодда тезкор ёрдам яъни шошилинч вазиятлар учун «Ташвиш» тугмалари ўрнатилган.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


🟦🟦🟦🟦

❗️Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10% ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди!

📲Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025-йил 1-мартдан ва 1-августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

⚡️ Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади.

🔖 Ишончли манбаларга таянинг ва текширилмаган хабарларни тарқатманг!


Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


🌞 Бу ҳафта хаво иссиқ ва қуруқ келиши кутилмоқда, +21 даража иссиқ

Сешанба—чоршанба кунлари республиканинг марказий ва жанубий вилоятларида бироз ёғингарчилик кутилмаларини ҳисобга олмасак, ҳафтанинг иш кунлари иссиқ ва қуруқ ўтади.

Пайшанба—шанба кунлари жойларда ҳаво ҳарорати ҳатто +20°С гача қизиши кутилмоқда.

Шанба куни шимолга, якшанба куни республиканинг катта қисмига навбатдаги совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.