#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
45-қисм
Собир ҳам насибасини олмай қолмади, ҳамон оилавий бахтидан тингани йўқ. Неча бора Паризодадан кечирим сўраб келди. Аммо энди фойдаси бўлармикан?
Паризода шундай сабр тоқат ила умр кечирдики тасаннолар айтмай илож йўқ. Бирор марта онасига ҳасрат қилиб уни ҳам сиқилтирмади. Ҳаттоки Паризодани онаси барча ҳақиқатларни шу ҳикоя орқали ўқиб олмоқдалар. Чунки онасини қийналиб яшаганини кўрган қаҳрамонимиз ўзи азобда яшаса ҳам онасини азобда қолдирмай дея кўп сирларини айтмаган.
✨✨✨
Барчаси яхши кетаётган бир вақтда яна бир ҳасталик аниқланди. Энди Паризодада ошқозон раки аниқланганди.
-Қизим бошингда шу дард ҳам бормиди?
-Она Аллоҳ бандаларини дард бериб синаркан. Ҳеч кимга тоқатидан ортиқ дард берилмайди.
Паризода сабрнинг улкан намунаси бўлди. Бирор ерга арз қилиб чиқмади, биров билан тортишмади. Унинг ягона таскини жойнамоз эди. Шунча йиллар давомида фақат Аллоҳдангина умид қилиб келди.
Дилзодага 13 ёшида Қуръони Каримни хатм қилдиришда катта ёрдами тегди. Дилзода Аллоҳни онасининг қилган меҳнатлари эвазига таниди. Ҳозирда қизалоқ ўн тўрт ёшда аммо у сураларни ёдлаб улгурган. Рости жудаям ҳавасим келди.
Ошқозон ичак раки хабарини эшитган бир админ опамиз Паризодага керакли дориларни олиб жўнатди. Аслида Паризода мендан бу опани ҳамма танигани учун исмларини ошкор қилмаслигимни сўрагандилар. Лекин мен у инсонни ҳам шундай улуғ кунларда дуо олишларини истадим. Кўпчиликка таниш бўлган админ опамиз Ҳанумка номи билан танилган аёлдир. У киши ҳам Паризодани тузалишини чин дилдан истаганлар.
Паризодага ёрдам қўлини чўзгувчилар анчагина бўлиб чиқди. Лекин ҳар ойда ўн миллионлик дори дармон оладиган ва ўз ҳаражатларига, қизига ўзи пул топадиган ёлғиз аёл учун бу пулни топиш жуда қийин. Ҳанумка олиб берган дорилардан кейин Паризода анча ўзига келди. Текширувларда ичаклари яхши чиқди.
Катта миқдордаги кредит учун Паризодага тегишли янги иморат ҳам қўлдан кетди. Барча дўконлари давлат ҳисобига ўтди. Оилани ягона мулки яшаб турган уйи қолди ҳолос.
Хатолар инсонни ўзгартиради тоблайди, Ҳамид ака Аллоҳга қайтганди, барча гуноҳларига тавба қилиб қизига ҳар кун шифо сўрайди. Қилган хатоларидан афсусда.
-Қизим сен мени гуноҳларимни касрига қолдинг. Сен бунга лойиқ эмасдинг. Сенга эмас менга дард берсин эди Аллоҳим.
Лекин дард Паризодага берилганди. Афсусларга энди кеч эди. Яна бир томони Мурод ҳам Ҳамид акани жуда куйдирганди. Ҳамид ака барчаси ўз хатолари сабаблигини англаб турар лекин вақтни ортга қайтариб бўлмасди.
✨✨✨✨
Паризода биринчи ва иккинчи турмушида кўнгилсиз бўлган. Уларга мехр бериш у ёқда турсин илиқлик ҳам туймаганди. Лекин Абдураҳим бошидаёқ Паризодага мехр берди, ишончига кирди. У ҳеч кимдан кўрмаган ишонч туйғусини Абдураҳимдан кўрди.
Паризода хафа бўлса иложини қилиб қизни кўнглини кўтариб кулдиришга уринарди. Ҳаттоки касал бўлса Абдураҳимни далдалари сабаб тезроқ оёққа туриб кетарди.
-Сизга машина оламиз, юриб қийналмайсиз. Агар зерикаман десангиз ўзингизга бирор бизнес очиб бераман.
-Мен алданишдан қўрқаман.
-Паризода сизни ҳаётингизни барбод қилганлар ҳозирда бахтлими?
-Йўқ.
-Нега алданишдан қўрқасиз, мен ожизани ярим йўлда қолдирадиган пасткаш эмасман. Энди топдим деганимда сиздан айрилиш менга оғир зарба бўлади. Менга сизсизликни раво кўрманг. Умр бўйи сизни касаллигингизни ўзимники деб тасаввур қиламан. Умуман юзизга солмайман. Солсам эркак эмасман. Сиз билан мен жаннатларда ҳам бирга бўлишни истайман.
Давоми бор...