#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
44-қисм
Паризода у инсон билан бир дўсти орқали танишиб қолди. Админ эмасми олдинига шунчаки маслаҳат сўраяпти деб қараган қиз, муносабатлар жиддийлашиб кетади деб ўйламаганди.
-Мени икки бора тақдир синади. Қайта турмушга чиқиш ниятим йўқ.
-Паризода сиз бахтли ҳаётга лойиқсизку? Нега Аллоҳдан бошқадан ёрдам кутмайдиган инсон буёғига ишонмаяпти?
-Ўша икки инсон ҳам не не ваъдалар билан мени никоҳига олган. Аммо иккови ҳам ваъдасидан тонган.
-Аллоҳ гувоҳ мен неча йиллар излаган кўнглимга яқин инсонни топдим.
Абдураҳим шоир йигит эди. Биринчи турмуши ўхшамагани учун ажрашган бўлиб ҳамон кўнглига ёққан инсонни излаб юрарди. Паризода тимсолида эса уни кўрганди. Паризода бу йигитни ўзидан совитиш учун кўп уринди. Ҳаттоки бармоқларини расмга олиб узатди.
-Сиз бахтингизни топасиз. Аммо у мен эмасман.
-Адашасиз, мен ҳатто сизни тушларимда кўрганман. Илк бор сиз ҳақизда билганимда ҳайратда қолганман. Қўлларингизга келсак Аллоҳ дард билан синабди, шу ҳолатдаям оёқда турибсиз. Оила қургач овқат қилишга қийналсангиз ўзим ёрдам бераман. Биргалашиб овқат қиламиз.
-Бу ҳаммаси эмас ахир.
-Докторга ҳам ўзим олиб бораман. Оғринади деб ўйламанг. Неча йиллар излаганим, кўнглим соҳибасини энди учратганимда мени бу бахтдан айирманг.
Ҳақиқатдан Абдураҳим самимий инсон эди. Паризода ҳақида кўп жойлардан суриштирган, бу қизни иродасига қойил қолганди.
-Менга ишонинг ҳаммаси яхши бўлади.
✨✨✨
Муяссар Абдураҳим ҳақида эшитганида ижобий қабул қилди.
-Пари сиз бахтли бўлишга лойиқсиз. Мен йигит ҳақида имкони борича суриштириб бераман.
Абдураҳим ҳақида ҳеч ким нўжоя фикр билдирмади. Ҳаммани кўнглини топишга интиладиган меҳнатсевар йигит экан. Бой бўлмаса ҳам ҳамма қатори инсон бўлиб, ўз ҳалол меҳнати билан анча обрўга эга бўлиб қолган экан. Имкон қадар икки уч марта саховат кўрсатиб касалларга ёрдам қўлини чўзган инсон бўлиб чиқди.
Муяссар Паризодага шу маълумотларни топиб берди. Аслида Муяссар савдо билан шуғулланарди. Туркия кийимларини сотарди. Паризодага дориларини олишда ҳам неча бора ўз ёрдамини аямаган. Ҳақиқатдан кўнгли очиқ, чин дўст эди.
-Пари мен қизизга лойиқ кийим жўнатдим. Маза қилиб кийсин.
-Муяссар мени ҳижолатга қўяяпсиз.
-Бунақа деманг, дўстларни орасида ҳижолат деган сўзга ўрин йўқ.
Муяссар Дилзода мос кийимларни узлуксиз жўнатарди. Паризодани аҳволини билгани учун ҳам ундан ёрдамини аямасди.
✨✨✨
Паризода бирорта тўй ёки маракага борса иримчилар уни кўнглини кўп бора синдирган. Чиллали уйларга уни яқинлаштиришмасди.
-Анавини киритманглар, иккита эр кўрган бахтсиз, камига касал.
-Бирор баҳона билан бошқа хонага чиқаринглар .
-Келиб нима қиларкан а? Касри урмаса бўлди.
Шундай кунлар Паризода ўксиб йиғларди. У ҳам соғлом яшашни хоҳларди. Нима қилсин шу дард билан синалаётган бўлса? Кечалари кўнглини оғритганларни кечирдим дея дуо қиларди. Дилимни оғритишгани учун Аллоҳим жазолама дерди. Лекин Аллоҳнинг адолати доим устундир.
Бир куни Паризодалар оилавий Элёрни ўгай отасини уйига боришди. Ҳамид акани дўстлиги узилиб кетмаган, борди келди қилиб туришарди. Овқатлар ейилиб аёллар суҳбатга киришиб кетишганда Элёр ҳақида гап очилди.
-Паризода сизга қилганлари учун Элёр жазосини тортяпти.
-Нимага?
Паризода ҳайрон эди.
-Буткул касодга учради. Қўлида ҳеч нарсаси қолмади. Фақатгина ўша сиз яшаган дом қолди ҳолос. Хотини билан ўша ерда яшайди. Ҳозирда юк туширувчи бўлиб чой чақага кунини кўриб юрибди. Хўжайинам унга ёрдам бергилари келмай қолди.
Паризода шунда тушунди у дўстларим билан биргаман деганини. У юк туширувчи бўлиб группавой ишлашар экан.
Давоми бор...