Kosonsoynoma


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Косонсой ва косонсойликлар ҳақида эсклюзив ва оригинал хабарлар

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Сиёсат
✅ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани имзолайди. Бу ҳақда Эмомали Раҳмон бугун Бишкекда маълум қилди.
Ушбу тарихий ва рамзий ҳужжат жорий йилнинг 31 март куни Хўжанд шаҳрида уч мамлакат лидерлари томонидан имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида худди шундай шартнома имзоланган эди.
Бу каби ҳужжатлар моҳиятан узоқ йиллар давомида ечилмай келаётган чегара баҳсларига нуқта қўйилаётганига ишора ҳисобланади.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Билдирги
🎇 Газ балон тарқатиш навбати келган маҳаллалар.
HUDUDGAZ Косонсой филиали берган маълумотга кўра, 13-март Навбахор ва Навру́з МФЙга суюлтирилган газ етказиб берилади.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дунё
☪️Ғазо аҳолиси Рамазон ойини байрамона ўтказишга ҳаракат қилмоқда
Уруш ва йўқотишларга қарамасдан ғазоликлар вайрон бўлган шаҳар кўчаларида камтарона дастурхонлар ёзиб, ён атрофини чироқлар билан безаб, концертлар уюштириб байрамона кайфият яратишга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади “РИА Новости” мухбири.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Нигоҳ
🇺🇿 Ўзбекистон аҳолиси қандай кўпайган
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 100 йилда Ўзбекистон аҳолиси 8 баравар кўпайган.
Энг самарали кўпайиш 1960-2025 йилларга тўғри келган. Ушбу давр мобайнида аҳоли сони ҳар 10 йилда ўртача 4 миллионга ошган.
Бу жараёнга СССР парчаланиши ҳам, иқтисодий қийинчиликлар ҳам ва коронавирус пандемияси ҳам таъсир қила олмаган.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Бўлиши_мумкин
📸 Видеодаги каби яшириниб олган Мультирадар сизни жаримага уриши ноқонуний. Бунда жаримани тўламаслик ва Судга ариза бериш ҳуқуқига эгасиз
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Жамият
❗️2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн кишини ташкил этди
Миллий статистика қўмитаси ахборот хизмати.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Билдирги
🎇 Газ балон тарқатиш навбати келган маҳаллалар.
HUDUDGAZ Косонсой филиали берган маълумотга кўра, 12-март Навбахор ва Бахористон МФЙга суюлтирилган газ етказиб берилади.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Ифтихор
✅ Асли косонсойлик бўлган Одилжон Абдуқаҳҳоров яна “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинланган.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ана_холос
😳Фейкларга йўл қўйиб бўлмайди: ёлғон ахборот тартибсизлик ва ваҳимага олиб келади
Намангандаги янги йилни нишонлаш жараёнини "Ўзбеклар оёққа турди" деб ёзиб видео чиқарган бола айбини тан олиб узр сўраб чиқибди.
Мана шу жуда оғриқли нуқта, одамларимиз соддалик қилиб шундай видеоларга ишонишяпди.

Бу йигит Хитойликларни ёмонлаб, уларни Ўзбекистонни эгаллаяпди деб чиққиб ваҳима уйғотган, кейин Намангандаги янги йил баурамини нишонлаш жараёнини ўзбеклар оёққа турди деб чиқарган.

Йигитнинг айтишича, бундан мақсад обуначиларни кўпайтириш бўлган экан.

Хитой бўйича масалани эркин мухокама қилиш мумкин, сўз эркинлиги бор албатта. Лекин, бу ҳақда афсуски ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда, бу эса жавобгарликка сабаб бўлади.
Ёлғон ахборот ва уни тарқатиш нега хавфли? Чунки, бу одамларни тўғри йўлдан адаштиради, чалғитади, тартибсизлик ва кўнгилсизликларга олиб келади, пироаврдида одамларни тинчлигини бузади.
Шунинг учун ёлғон ахборот тарқатганлар жавобгарликка тортилмоқда.
Албатта, қилмиш қидирмиш дейдилар доно халқимиз.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Ана_холос
⚡️Наманганда 1,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Ўзэнергоинспекция хабарига кўра, Чуст туманида "А.Т." МЧЖ электр энергиясидан ҳужжатсиз фойдаланиб келган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув ишларини олиб бормоқда.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Огоҳлик
😱 ДХХ қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритаётганларни аниқлаб қўлга олганини эълон қилди
➖Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи шериги ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга сохта 100 АҚШ доллари купюрали жами 50 минг АҚШ долларини 65 млн сўмга сотишга келишишган.
Шундан сўнг улар Жиззах шаҳрига бориб, харидор билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга қалбаки пулларни шаҳар ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетишларини айтиб, келишилган суммадан 39 млн 200 минг сўмни олдиндан пластик карта орқали олишган. Аммо, улар қалбаки валюталарни белгиланган жойга қолдирмасдан, харидорни алдаб, Тошкент шаҳрига қайтиб кетаётган вақтида Дўстлик туманида ушланди ва улар кетаётган автомашина салонидан қалбаки 51 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

➖Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятида яшовчи 2 нафар шахс ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, чет давлатда тайёрланган, ҳар бири 100 купюрали қалбаки 50 минг АҚШ долларини ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.

➖Тошкент шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс хориждан келтирилган 50 ва 100 АҚШ доллари купюрали қалбаки 45 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

➖Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи шахс ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи фуқаро қалбаки 10 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

➖Чортоқ туманида яшовчи шахснинг кўрсатмаси бўйича – унинг 2 нафар шериги қалбаки 30 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 19.500 АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.

➖Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 88 дона 50 АҚШ доллари купюрали ва 44 дона 100 АҚШ долллари купюрали, жами қалбаки 8800 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Тушунтириш
📝 Чиқинди хизматларидан қарздорлиги бўлган абонентларнинг электр энергияси учун тўлови чекланади
📝 Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли Қонунида белгилаб қўйилган.

📑 Мазкур Қонун билан Ўзбекистан Республикасининг Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига, “Рақобат тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

✅ Унга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (СМС) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Эслатма
🔄 Ушбу кодлар орқали тариф режангизни ўзгартиришингиз мумкин.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Рекорд
🇬🇧Британиялик қиз қулупнай еб рекорд ўрнатди
Бир дақиқада 313 грамм қулупнай истеъмол қилган Леаҳ Шуткевер Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Таққослаш
💐Ўзбекистон 8 март арафасида энг қиммат гулдасталар сотиладиган мамлакатлар ўнталигига кирди...
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Билдирги
🎇 Газ балон тарқатиш навбати келган маҳаллалар.
HUDUDGAZ Косонсой филиали берган маълумотга кўра, 10-март Шайхон ва Сойча МФЙга суюлтирилган газ етказиб берилади.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Огоҳлик
⚡️ Диққат! Косонсой чорраҳаларидаги камералар жарима ёзмоқда. Хусусан, "БЕК" биноси (Сталин) олдидаги чорраҳа ҳудудида йўл чизиғи талабларини бузган автомобилга жарима келган... Хуллас эҳтиёт бўлинг!!!
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Бугуннинг_гапи
💬"Бир қизни ўқитсак, бутун оилага таълим берган бўламиз. Агар оила билимли, маърифатли бўлса, жамиятнинг онги, маданий даражаси ҳам юксалади" — Шавкат Мирзиёев.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Йўғе
⚡️ Пойтахтдаги “Малика”да 23 ёшли йигит 6 миллиард сўмлик фирибгарлик қилди.
Тошкент шаҳрида 2002 йилда туғилган йигит “Малика” савдо мажмуасидаги телефон дўконларининг 11 нафар сотувчисини 5,8 миллиард сўмга фирибгарлик йўли билан чув туширди. У 300 дан ортиқ iPhone ва Samsung телефонларини муддатли тўлов асосида олиб, бошқа мижозларга сотиб юборган ва тушган пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Суд уни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди бўйича айбли деб топиб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Шунингдек, жабрланганларга етказилган 5,8 миллиард сўм миқдоридаги зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарилди.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz


#Автоолам
🇯🇵 Toyota ўзининг энг арзон электромобили — bZ3X'ни тақдим этди. База версияси 204 от кучига эга электромотор, 430 км гача юриш захираси, автопилот ва 11 карнайли Ямаҳа аудиосистемаси билан жиҳозланган. Нархи $15,300 дан бошланади.
👉 @kosonsoyinfo
📲
www.zakovat.uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.