🇺🇦🇺🇸🇷🇺
FT: Путин АҚШ, Европа ва Украина тайёрлаган 22 банддан иборат сулҳ режасини ҳатто кўриб чиқишни ҳам истамадиНашр манбаларига кўра, ушбу 22 банддан иборат режа Украина ва АҚШ амалдорлари ўртасидаги телефон суҳбатида батафсил муҳокама қилинган. Украина томонидан суҳбатда Володимир Зеленский девони раҳбари Андрей Ермак ва мудофаа вазири Рустем Умеров иштирок этган, Қўшма Штатлар томонидан эса Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, давлат котиби Марко Рубио ва махсус вакили Кит Келлог қатнашган.
Financial Times маълумотларига кўра, Владимир Путин ушбу режани муҳокама қилишдан бош тортганидан сўнг, Уиткофф 12–16 май кунлари бўлиб ўтган музокаралар ҳафтасида Москвага сафарини бекор қилган эди.
👉🏻 @KORAXABAR