⚡️Қонунчиликда 1 сентябрдан нималар ўзгаради?
➖ Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади;
➖ Айрим мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади;
➖ Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади
➖ Оғир атлетика спорт тури янада ривожлантирилади;
➖ Тадбиркорларнинг маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларисиз сотиш ҳолатлари солиқ базасидан аниқланганда - батафсил;
➖ Айрим чет тиллари бўйича имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши лозим бўлган балл бир поғона пасайтирилади;
➖ Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади;
➖ Давлат харидларида ногиронлар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган тадбиркорларга устунлик берилади;
➖ Айрим лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш харажатлари қоплаб берилади;
➖ Ногиронликни белгилаш осонлаштирилади;
➖ Ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади;
➖ Ов туризмини ташкил қилганлар мол-мулк ва ер солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди;
➖ Жойлардаги иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларида саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади.