Украина ҳарбий денгиз кучлари Россия билан урушга тайёргарлик кўраётган экан
Бу ҳақда Украина ҳарбий флоти қўмондони Алексей Неижпапа маълум қилди. Унинг айтишича, Украина "Қримни қайтариб олмоқчи".
"Ҳарбийларимиз орасида ҳам, тинч аҳоли орасида ҳам кўп йўқотишлар бўлади", — дейди Неижпапа.
Контр-адмиралнинг айтишича, украин бўлинмалари бу борадаги тайёргарликларни бошлаб юборган.
"Ҳамма режаларни ҳам ошкор эта олмайман, лекин битта фактни очаман: "Нептун" ракета комплексини етиб бориш масофаси уни Украинанинг материк қисмидан Севастополь яқинигача қўллаш имконини беради. Ўшанда кўрамиз", — дея фикр билдирган қўмондон.
Германиянинг Handelsblatt нашри эса Украина яқин орада банкрот бўлишини башорат қилаётган пайтда, улар урушга пулни қаердан олиши ҳам сўров остида турибди.
Россиянинг Спутник агентлиги эса бу ҳақда бошқача фикрда. "Содда немис журналистларией! Пуллар бўлади — ахир 15 минг украин гастрабайтери Финляндия далаларида қулупнай териб юришни бошлаб юборишган". Бу киноями ёки урушга ундаш борасидаги провокациями тушунмадигу, лекин битта "кемачи" ёки ОАВнинг қутқуси билан жанг бошланиб кетмайди.
Лекин муносабатлар ёки сценарийлар қандай кўриниш олишидан қатъий назар, бизга ҳаммаси тинч йўл билан ҳал этилгани маъқул. Мазкур нуқтаи назарни Зеленскийнинг карьера йўлидан яхши хабардор ва ўз мамлакати конституциясини қайта "ёздирган" Путиннинг сўнгги интервьюларини ўқиб, тушуниб бораётган бошқалар ҳам қўллаб-қувватлашса керак.
👇
👉 @tayanch 👈
👆