27 июнь куни Самарқанд шаҳрида дунёга келган сиам эгизаклари бугун, 6 июлда вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
«Шу йилнинг 25 июнида фуқаро М.Ч. ҳомиланинг 38 хафталиги билан вилоят Перинатал марказига мурожаат қилган ҳамда 27 июнь, шанба куни ундан сиам эгизаклари дунёга келган.
Чақалоқларда нафас ва юрак етишмовчилиги борлиги, уларга доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олиши ҳамда тажрибали мутахассислар назоратида бўлиши зарурлиги сабабли эгизаклар жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган эди.
Бугун, 6 июнь куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлар томонидан ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан, чақалоқларда кўп сонли туғма ривожланиш нуқсонлар борлиги сабабли дастлаб соат 7:50да сиам эгизакларининг биринчиси, 10:50да эса иккинчиси нафас ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этди», – дейилади хабарда.
👇
👉 @tayanch 👈
👆