#Табрик_8март
Азиз ва мунис, дилбар опа-сингиллар соҳамизнинг барча муҳтарама аёллари ҳамда гўзал қизлари!
Барчангизга нафис баҳор, муҳаббат, гўзаллик, латофат ва меҳр рамзи бўлган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!
Одатда аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашади. Зотан ўлкамиз узра муаттар сепини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам рамзий маъно касб этади. Аёли бор оила қут-баракали, файзли ва тароватли бўлади. Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёл билан гўзалдир.
Ўзбекистонимиз турмуш тарзининг осудалиги, бахт-саодатли ва тотувлиги, олиб борилаётган ҳар бир бунёдкорлик, яратувчанлик ишларида аёлларимизнинг ақл-заковати, ўткир зеҳни мужассам эканлигини қувонч билан таъкидлаб ўтишимиз жоиз.
Демак, Сиз ҳамиша эл-юрт ардоғидасиз. Сизнинг саломатлигингиз, бахтингиз, шаън ва ҳуқуқингиз биз учун кўз қорачиғидек азиздир.
Азиз ва муҳтарам опа-сингиллар!
Барчангизни ер куррамизда кенг миқёсда нишонланиб келинаётган 8 – март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду- ҳуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилаймиз.
Аёллик бахти, бекалик тахти, оналик мартабаси Сизларга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Ҳурмат билан,
Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи И.Қурбонов
📱 Telegram